“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/25
Sana22.04.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1379956
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
2022 Кредит сиёсати

4-§. Ваколатлар 
11.Битта ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар билан бир ёки бир нечта кредитлар 
бериш ва бошқа молиялаштириш билан боғлиқ битимлар тузиш бўйича ваколатлар 
қуйидагича тақсимланади: 
а)Банк Бошқаруви йирик (банк соф активларининг 15 (ўн беш) фоизигача 
бўлган миқдордаги) кредитлар бериш ва бошқа молиялаштириш билан боғлиқ 



битимларни тузиш ва уларнинг шартларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиш 
ваколатига эга. 
Банк Бошқаруви ички меъёрий ҳужжатларга асосан ушбу битимларни тузиш 
билан боғлиқ ваколатларини Бош банк Кредит қўмитасига шунингдек бош банкдаги 
тузилган бошқа кредит комиссиялари, Ҳудудий бошқармалар ва филиаллар кредит 
комиссияларига (кейинги ўринларда – Кредит комиссиялари), Андеррайтерлар 
гуруҳига бериши мумкин. 
б)Банк Кузатув Кенгаши йирик (банк соф активларининг 15 (ўн беш) фоизидан 
50 (эллик) фоизигача бўлган қийматдаги) ҳамда банкка алоқадор(афилланган) 
шахслар билан кредитлар бериш ва бошқа молиялаштириш билан боғлиқ битимларни 
тузиш ва уларнинг шартларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига 
эга; 
в)Банк Акциядорлари умумий йиғилиши йирик (банк соф активларининг 
50 (эллик) фоизи ва ундан ортиқ қийматдаги), шунингдек банк Кузатув Кенгашида 
қарор қабул қилиш учун якдиллик бўлмаган ҳолларда, банк соф активларининг 15 (ўн 
беш) фоизидан 50 (эллик) фоизигача бўлган қийматдаги кредитлар бериш ва бошқа 
молиялаштириш билан боғлиқ ҳамда банкка алоқадор(афилланган) бўлган шахслар 
билан(банк Акциядорлари умумий йиғилиши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган 
ҳолларда) битимларни тузиш ва уларнинг шартларини ўзгартириш тўғрисида, қарор 
қабул қилиш ваколатига эга; 
г)Банк Бошқаруви кредитларнинг қайтарилиши ҳолати, кредит портфели 
таркибидаги муаммоли кредитлар миқдори ва улушидан келиб чиқиб, бутун банк 
тизимида ёки унинг алоҳида филиалларида кредитлаш, кафолат бериш, бошқа 
молиялаштириш билан боғлиқ амалиётларини вақтинча тўхтатиб туришга ҳақли. 
д)кредитларнинг фоиз ставкалари банкнинг ваколатли қўмитаси (коллегиал 
органи) томонидан белгиланади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, 
фармон ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, баённомалари 
ва топшириқларида белгиланган кредитлар бундан мустасно). 
12.Бош банк Кредит қўмитаси, Кредит комиссиялари ҳамда Андеррайтерлар 
гуруҳи томонидан бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига 
кредитлар бериш ва бошқа молиялаштириш билан боғлиқ битимлар тузиш учун қарор 
қабул қилиш ваколатлари банк Бошқаруви томонидан белгиланади.
Бош банк Кредит қўмитаси ўз ваколатларини Қорақалпоғистон Республикаси, 
вилоят бошқармалари, Тошкент шаҳаридаги филиаллари кредит комиссияларига 
беришга хақли. 
13.Кафолат бериш масаласи Кредит қўмитаси, Кредит комиссиялари, 
Андеррайтерлар томонидан кафолат беришнинг ўз ваколати лимитлари доирасида 
кўриб чиқилади. 
Берилган кафолатларнинг ҳисоби Бош офисда юритилади ва унинг тўғри 
юритилиши банк Бошқаруви раиси зиммасига юклатилади. 




Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling