“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/25
Sana22.04.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1379956
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
2022 Кредит сиёсати

3-§. Кредитлаш кўлами 
5.Кредит хизматлари мулкий мақомидан ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан 
қатъий назар амалдаги қонунчилик ҳамда ўрнатилган тартиблар доирасида қишлоқ 
хўжалиги, саноат, қурилиш, савдо, хизмат кўрсатиш ва иқтисодиётнинг бошқа 
тармоқлари субъектларига ҳамда жисмоний шахсларга кўрсатилиши мумкин. 
Кредитлар амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларига, шунингдек банкнинг 
ички меъёрий ҳужжатларига зид бўлган мақсадларга берилмайди. 
6.Кредит маблағлари товарлар, хизматлар ва ишлар учун товар етказиб 
берувчи, хизмат кўрсатувчи ёки иш бажарувчининг ҳисобварағига ўрнатилган 
тартибда пул ўтказиш йўли билан ёки нақд пул шаклида берилиши мумкин. 
7.Банк томонидан кредитлар, лизинг ва факторинг хизматлари (кейинги 
ўринларда - кредитлар) Ўзбекистон Республикаси резидентларига муайян муддатда 
қайтариш, устама тўлаш, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш тамойиллари 
асосида ажратилади (банкнинг ички меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда 
баъзи кредит турлари бўйича мақсадли фойдаланиш ва таъминланганлик тамойили 
талаб қилинмаслиги мумкин). 
Кредитлар банк филиалларида асосий ёки иккиламчи ҳисоб рақамига эга 
бўлган қарз олувчиларга берилади. Бунда, кредитлар иккиламчи ҳисобрақамдан 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон ва фармойишлари ҳамда 
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, баённомалари ва топшириқларида белгиланган 
ҳолларда, шунингдек банк Кредит қўмитасининг алоҳида қарорлари асосида 
ажратилиши мумкин. 
8.Кредит қўйилмалари ва кредит ресурслари ҳажмларининг ўзаро 
мутаносиблиги Банкнинг тасдиқланган бизнес-режаси ҳамда тегишли ички меъёрий 
ҳужжатлари талаблари доирасида самарали бошқарилади. 
9.Ҳудудларда янги иш ўринларини ташкил этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини 
таъминлаш лойиҳаларини молиялаштиришга ҳамда импорт ўрнини босувчи ва 
экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кредитлашга устуворлик берилади. 
10.Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
қарор, 
фармон 
ва 
фармойишлари, 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
қарорлари, 
баённомалари 
ва 
топшириқларида белгиланган ҳамда улар асосида тасдиқланган дастурларда 
белгиланган лойиҳаларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling