“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан


-§. Амалдаги меъёрлар ва йўриқномаларга риоя этилиши


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/25
Sana22.04.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1379956
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
2022 Кредит сиёсати

5-§. Амалдаги меъёрлар ва йўриқномаларга риоя этилиши 
14.Сиёсатни амалга оширишда амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 
банкнинг кредитлаш бўйича ички меъёрий ҳужжатларига амал қилинади. 
15.Банкнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда филиалларига кредит ажратиш 
тўғрисидаги тартиблар банк тизимидаги ички автоматлаштирилган алоқа ўрнатиш 
дастурларидан фойдаланган ҳолда етказилади. 
16.Кредитлаш жараёнида иштирок этувчи масъул (кредит) ходимлар 
томонидан қарз олувчилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 
2017 йил 23 майида 2886-рақам билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида 
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни 
молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга 
қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари” талабларига асосан текширилади. 
Кредит ажратиш жараёнида гумонли ва шубҳали мезонларга мос келадиган 
операциялар аниқланган тақдирда масъул ходим бундай операциялар ҳақида бевосита 
ўз раҳбарига ва ички назорат хизмати ходимларига ёзма равишда хабар бериши шарт. 
17.Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2012 йил 
18 июлдаги 
“Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик 
бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сонли Фармонига асосан 
тадбиркорлик субъектлари томонидан уларга кўрсатилган хизматлар, жумладан 
ажратилган кредитлар бўйича шартнома шартларининг бажарилмаслиги банк масъул 
ходимларининг жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлмайди. 
II Боб. Сиёсатнинг амалга оширилиши 
1-§. Вазифалар 
2-§. Мажбуриятлар 
1-§. Вазифалар 
18.Сиёсатнинг асосий йўналишлари банк Кузатув Кенгаши томонидан кўриб 
чиқилиб, тасдиқланганидан сўнг уни амалга ошириш бўйича вазифаларни бажариш 
ваколатлари банк Бошқарувига берилади. 
Банк Бошқаруви ушбу вазифаларнинг амалда бажарилиши юзасидан 
масъулиятни Кредит қўмитаси, Кредит комиссиялари, Андеррайтерлар гуруҳи ва 
кредитлаш амалиёти билан шуғулланувчи тузилмалар зиммаларига юклайди. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling