“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
2022 Кредит сиёсати
6-§. Молиявий ахборот
81.Қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи ва кафилнинг молиявий аҳволини назорат қилинишини таъминлаш, унинг тўлов қобилияти ва кредитни қайтариш лаёқатини аниқлаш, кредитни қайтарилмаслик рискидан ҳимоялашнинг зарур чораларини кўриши учун, кредит бериш босқичидан кредит тўлиқ қайтарилгунча қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи ва кафилнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиб бориши учун зарур маълумотлар мавжудлиги талаб этилади. 82.Банк қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи ва кафилдан молиявий ҳолатини тўлақонли таҳлил этиш учун зарур бўлган молиявий ҳисоботлари, ҳужжатлар ва ахборотларни талаб қилиб олиши зарур, ушбу ҳужжатлар ҳамда қарздорларнинг кредит қобилияти мезонлари ва уларни баҳолаш методикаси, қарз олувчининг молиявий аҳволини таҳлил қилиш тадбирлари банкнинг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланади. Қарз олувчи томонидан молиявий ҳисоботлар Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклларда тақдим этилиши лозим. 83.Қарз олувчи томонидан тақдим этилган молиявий ҳисоботлардаги кўрсаткичлар шубҳа туғдирган тақдирда, банк уларнинг ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида мижознинг топширган молиявий ҳисоботлари нусхалари ёки улардан кўчирмаларни олиш учун тегишли Давлат солиқ инспекцияси идорасига ёзма мурожаат қилиши мумкин. Шунингдек, банк мижоздан молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик хулосасини талаб қилиб олиши мумкин. Аудиторлик хулосасида қарз олувчи ҳисоботларининг ҳаққонийлиги, бухгалтерия ҳисоби ёки бошқа молиявий ҳисоботларни юритиш талабларга мувофиқлиги юзасидан хулоса бўлиши 20 лозим(тақдим этилган аудиторлик хулосалари Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандартлари асосида бўлиши лозим). 84.Қарз олувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига шубҳа туғилган тақдирда, банк кредит берилгунга қадар қарз олувчи хўжалик субъектида ҳисоб ва ҳисобот юритилишининг аҳволи, баланс маълумотларининг ҳаққонийлиги, унда акс эттирилган активлар, шу жумладан товар-моддий бойликларининг ҳақиқатдан ҳам мавжудлиги уларнинг сақланиш шароитларини жойида ўрганиши керак. 85.Қарз олувчининг кредит аризасини кўриб чиқиш жараёнида жорий матбуот, реклама эълонлари, қарз олувчининг ҳамкорлари, банк ва нобанк ташкилотлар, шунингдек бошқа ташқи манбалардан фойдаланиш мумкин. 86.Ўзбекистон Республикасининг “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Қонуни, “Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда Марказий банкнинг бошқа тегишли меъёрий ҳужжатларига асосан кредит ахбороти алмашинуви амалга оширилади. 87.Кредит аризаларини кўриб чиқишда КАТМ(Кредит ахборот таҳлилий маркази) ва бошқа ташқи манбалардан қарз олувчиларнинг кредит тарихи ҳамда мажбуриятларини батафсил ўрганиш имконини берувчи маълумотлар олиниши ҳамда ўрганилиши лозим. 88.Қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи ва кафил томонидан даврий мониторинг учун зарур бўлган молиявий ҳисоботлар, аудиторлик текшируви ҳисоботларни, пул оқими ва бошқа маълумотларнинг тақдим этилиши муддатлари кредит шартномасида кўрсатилиши лозим. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling