Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Менежмент маданиятининг асосий элементлари


Download 1.13 Mb.
bet143/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Менежмент маданиятининг асосий элементлари. Менежмент маданияти таркибига бошқарув ходимлари маданияти, меҳнат шароити маданияти ва ҳужжатлар яратиш маданияти киради.
Менежмент маданиятининг барча элементлари ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир этувчидир. Шу билан бирга улар орасида бошқарув ходимлари маданияти етакчи ахамиятга эга. Менежер бошқарув жараёни маданиятининг юкори даражасига эришиш ва ўз меҳнатини ташкил этишни такомиллаштириб бориши керак.
Бошқарув ходимлари маданияти кўп омилларга боғлиқ, умумий маданият даражаси, ишбилармонлик сифатлари, бошқарув илмини чуқур ва ҳар томонлама билиш ва уни ўз фаолияти жараёнида қўллай олиш билан характерланади.
Ҳар бир корхона ва ташкилот менежери ўз вазифасини бажариш жараёнида жамоанинг бошқа аъзолари билан муносабатда бўлар экан, ишбилармон кишилар ўртасида мавжуд аҳлоқий қоидаларга бўйсинади. Ҳар бир жамоада хайриҳоҳлик, инсонга хурмат муҳити мавжуд бўлиши керак. Бошқарув маданияти сансалорлик, мансабпарастлик, шавқатсизлик, қўполликка зиддир.
Бошқарув тизимида, шунингдек, давлат меъёрларига риоя қилмаслик, ваъдабозлик, фаолиятга нотўғри баҳо бериш ва бошқа хусусиятларга йўл қўйиб бўлмайди. Меҳнатга ижодий ёндашиш, тадбиркорлик, жавобгарлик, ташаббус ва мустақиллик, (хўжасизлик, бюроктатизм, қонун бузувчиликка, муросасизлик), виждонийлик, камтарлик ва оддийлик бошқарув ходимлари маданиятини ифодалайди.
Бошқарув ходимлари маданиятини таъминлашнинг асосий йўллари – бошқарув илмини чуқур эгаллаш, умумий маданий даражаси ва малакасини мунтазам ошириб бориш, ўз фаолияти натижаларини таҳлил эиш ва тушуниш, ижобий шахсий сифатларни ривожлантиришдан иборат.
Бошқарув маданияти учун бошқарув жараёни ташкил этиш маданияти даражаси муҳим аҳамиятга эга. Бошқарув жараёни маданиятига риоя қилиш корхонада замонавий бошқарув жараёни қўлланилишини билдиради.
Бошқарув жараёни маданияти, шунингдек, бошқарув меҳнатини (бошқарув меҳнатини мақбул тақсимлаш, кооперация қилиш ва чегаралаш, ишчилар сонини меъёрлаш, кадрларни тўғри жойлаштириш ва улардан фойдаланиш) ва ишловчи иш жойини(иш жойи ва бинонинг қулайлиги, уларнинг санитария-тозалик талабларига жавоб бериши), мақбуллаштириш, мажлисларни, суҳбатларни, ташрифчиларни қабул қилиш, учрашув, телефон орқали сўраш, меҳнаткашлар хатлари билан танишишни тўғри ташкил этиш ва расмийлаштиришни ҳам қамраб олади.
Бошқарув жараёнида турли-туман техника – оддий калькулятордан тортиб мураккаб АКТ воситаларигача қўлланилади. Менежерлар бундай техника имкониятларидан мақбул фойдаланиш йўлларини билишлари лозим, бу бошқарув маданияти даражасини билдиради.
Бошқарув маданиятининг ажралмас унсури – ҳужжатлар юритиш маданиятидир. Ҳужжатларнинг бошқарув жараёнидаги аҳамияти жуда катта, чунки бошқарувнинг бирон-бир вазифасини ҳужжатлар асосида етказилиб берилувчи ахборотсиз амалга ошириб бўлмайди. Ҳужжатлардаги ахборот корхона ташқи ва ички фаолиятининг барча томонини қамраб олади.
Бошқарув жараёнинг барча операциялари амалда ҳужжатлардан бошланиб, ҳужжатлар билан тугайди.
Бошқарув маданиятини такомиллаштириш – унинг барча унсурларини такомиллаштириш демакдир!
Раҳбар маданияти деганда раҳбар одоби ва иқгидори ўртасидаги диалектик боғланиш тушунилади. Бу боғланиш қуйидаги фазилатлар мажмуида ўз аксини топади:


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling