Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Менежментнинг ташкил этиш функцияси


Download 1.13 Mb.
bet141/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Менежментнинг ташкил этиш функцияси қўйилган мақсадларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базасини яратиш, бошқарув аппаратининг мақсадга мувофиқ ташкилий таркибини аниқлаш, зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги стандартлар, бошқарув бўлинмалари тўғрисидаги қоидалар, вазифавий йўриқномалар тайёрлаш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ташкил этиш функ-сияси корхонада бўлимлар фаолиятининг таркибий-ташкилий боғланишига белгиланган режаларни маълум тартиб асосида бажарилишини таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, корхонада барча жараёнларни бирлигини таъминлаб, ягона мақсадга бирлаштиради.
Менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси белгиланган дастурни ёки мақсадга мувофиқ ёки режани амалга ошишини, ишлаб чиқариш жараёнларининг бир меъёрда боришини таъминлайди ва ўрнатилган меъёрдан оғишини бартараф этади. Бу корхонада зарурий тартиблилик ва барқарорлик ҳолатини ўрнатади. Ишлаб чиқаришни тараққий этиши билан бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасидаги алоқалар доимо ҳам бир меъёрда давом этмайди. Бўлимларнинг вазифавий мажбуриятларини тўлиқ бажа-рилмаслиги натижасида ўзаро алоқаларда узилишларни, жараёнларда оғишларни вужудга келтиради. Бу масалалар мувофиқлаштириш функцияси орқали ечилади. Мувофиқлаштириш функцияси бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида катта аҳамиятга эга. Унга ишлаб чиқариш кўлами ошган, мураккаблашиб бораётган иқтисодий алоқалар вужудга келган сари катта талаб қўйилмоқда. Менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси орқали корхонанинг динамикасини, бошқарув тизимини турли қисм ва бўлинмалари билан алоқасини бир текислиги таъминланади.
Менежментнинг назорат қилиш функцияси вазифаси амалда белгиланган топши-риқларнинг бажарилишини, ишлаб чиқаришнинг бир меъёрда давом этишини кузатиш, узилиш ҳолатларни, ўрнатилган талаблардан оғиш сабабларини аниқлаш, бартараф этиш, уларни олдиндан билиш ва огоҳлантириш, ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлашдир. Ўзининг моҳиятига кўра назорат функцияси универсал ҳисобланади, чунки, корхона функциясининг барча бўғинлари ва бўлинмаларига (технологик жараёнларнинг назорати, техник ҳужжатлар ҳолатини назорат қилиш, маҳсулот сифатини назорат қилиш ва ҳоказо) кириб боради ва менежментни бошқа функциялари билан яқин боғланган бўлади. Шундай қилиб, менежментнинг назорат функцияси корҳона фаолиятининг ҳақиқий ҳолатини ўрнатилган талаблардан оғишидан доимо хабардор бўлиб туриш имконини беради(3.21).
Хулоса қилиб айтганда, менежментнинг функциялари бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, самарадорлигини оширишга хизмат қилади.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling