Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Менежмент тизимида ахборотларнинг аҳамияти


Download 1.13 Mb.
bet149/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

16.3.Менежмент тизимида ахборотларнинг аҳамияти
Корхонада менежмент учун зарур бўлган барча турдаги ахборотлар мажмуи ахборот тизимини вужудга келтиради. Ахборот тизимлари бошқаришнинг ҳар қандай босқичида бир бутун бўлиб фаолият кўрсатади. Аммо улар ўзининг вазифаси ва таркиби билан ҳар хилдир. Мисол учун, менежмент тизими корхона фаолияти кўлами, техник даражаси ва соҳа турига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Ҳозирги замон тараққиётида корхоналарни ахборотлар билан таъминлаш катта аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот ҳажмини режалаштиришда ахборотлар жуда зарур. Бунда қарор қабул қилинишида, янги илмий билимларга, яъни ихтироларни ўз ичига олган илмий-техник ахборотлар олинади. Мунтазам равишда ўз вақтида ахборотлардан фойдаланиш фирмани рақобатбардошлигини оширади. Ҳисоботлар тайёрлаш ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқишнинг асосини ахборотлар ташкил этади.
Ҳозирги замон шароитида юқори самарали корҳоналарда ахборотлардан кенг фойдаланиш, уларнинг тараққиёти учун жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Уларни қўллаш замонавий техник воситалар, матн ва рақамли ахборотларни автоматлаштирилган қайта ишлашга, корхонанинг ички ахборотлари алоқалар тизимига бирлаштириш асосида ташкил этилгандир.
Корхоналарда бошқарув ахборотлар тизими бу - турли жараёнлари бирлигидан иборатдир. Ахборотлар тизими ахборотларни қайта ишлаш, ички ва ташқи ахборотларни узатиш каналларидан ташкил топади.
Бошқарув ахборотлар тизими бирин-кетин ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун техник воситалар ёрдамида ахборотларни йиғиш, тўплаш ва уларни қайта ишлаш учун таҳлилий усуллар, математик, статистика ва истиқболини аниқлаш усулларини қўллаш билан бирга олиб боришга мўлжалланган.
Ахборотлар тизимининг самарадорлигини ошириш йўллари уларни тўғридан-тўғри бир-бири билан келишилган ҳолда кўриш, ахборотларнинг қайтарилмаслиги, уларни кўп маротаба ишлатиш, бирлаштириш кўрсаткичларини чеклаш, ахборотлар оқимини қисқартиришдан иборатдир.
Ахборотлардан бошқарув жараёнида қуйидаги масалаларни ечиш учун кенг фойдаланилади:
- қарорлар қабул қилиш;
- маъмурий – ташкилий ишлар;
- илмий тадқиқот ишлари;
- ишлаб чиқариш тадбирларини амалга ошириш учун.
Ахборотларнинг автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланиш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади.
Менежмент ахбороти жуда хилма-хил бўлиб, улар қуйидагича тавсифланади:

    • объект фаолиятини бошқаришга бевосита алоқадор бўлади;

    • бошқариладиган объектнинг ўзига хос алоҳида хусусиятларини, унинг ички ва ташқи тавсифларини акс эттиради;

    • объект фаолияти давомида содир бўладиган воқеаларни ва жараёнларни тавсифлайди.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling