Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Хавф – бирор кўнгилсиз ҳодиса ёки фалокат юз бериш эхтимоллиги, хатар, қўрқинч. Хатар


Download 1.13 Mb.
bet152/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Хавфбирор кўнгилсиз ҳодиса ёки фалокат юз бериш эхтимоллиги, хатар, қўрқинч.


Хатар – бирор бахтсизликка, фалокатга олиб келиши мумкин бўлган шароит; хавф; таҳлика.
Хавф-хатархавф ва хатар, бирор нарсадан қўрқиш.
Кўриб турибмизки, хавф тушунчаси эҳтимоллик билан боғланилаётган бўлса, хатар иборасида эса асосий урғу шароитга, вазиятга бериляпти. Учинчисида ҳар иккала тушунча бир хил маънода талқин қилинаяпти.
Бизнинг фикримизча, бошқаришда, хусусан, таваккалчиликда хавф тушунчасини қўллаш маъқулроқдир. Чунки айнан бу тушунча эҳтимоллик, ноаниқлик тушунчалари билан ўзаро ҳамоҳангдир. Масалан, янглишиш хавфи, режанинг бажарилмаслик хавфи ёки эҳтимоллиги, компьютернинг ишламаслик хавфи, қарор қабул қилишда йўл қўйилиши мумкин бўлган хавф, таваккалчиликдаги хавф ва ҳоказо.
Албатта, бу ерда янглишиш хатари ёки режанинг бажарилмаслик хатари ва ҳоказо юқоридагидек пурмаъноликни бермайди ва у эҳтимоллик даражаси билан эмас, балки аниқ бир шароит, вазият билан чамбарчас боғланган ҳолда қаралади. Шундай қилиб, таваккалчилик бир бутун жараёндир. Уни қуйидагича тасвирлаш мумкин (13.1-расм).
Тадбиркорнинг ёки раҳбарнинг таваккалчилик даражасига қараб хавф ва эҳтимоллик даражаси, , шунингдек, фойда ёки зарар даражаси турлича бўлади. Шу сабабли хавфдан ҳоли ёки қисман ҳоли бўлиш учун таваккалчилик даражаси билан хавф даражаси ўртасидаги энг мақбул нисбатни танлаб олиш керак, яъни тарозининг шайи қуйидагича бўлиши лозим (13.2-расм):


17.1-расм. Таваккалчилик жараёни



17.2-расм. Хавф ва тадбирлар нисбати


17.2. Таваккалчиликда суғурта билан боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган хавфлар.
Раҳбар ёки ишбилармон фаолиятида дуч келадиган хавфнинг турли кўринишлари мавжуд. Улар суғурта билан боғлиқ бўлган ва уни суғурта қилиб қўйиш мақбул бўлган турларга бўлинади (17.2.1-жадвал).
Суғурта – бу инсон фаолиятининг турли соҳаларида содир бўладиган табиий офатлар, фавқулодда ҳодиса ва бошқа воқеалар натижасида етказилган зарар ҳамда, талофотларни жисмоний ва юридик шахслар тўлаган суғурта бадаллари (суғурта пули)дан ҳосил қилинадиган пул фондлари ҳисобидан тўлиқ ва қисман қоплаш билан жисмоний ва юридик шахслар манфаатлари суғурталашини таъминлашга доир муносабатлар, демакдир.
Суғурталашдан мақсад, табиий офатлар ва кўнгилсиз ҳодисаларда келтирилган зарарларни қоплаш учун пул фондларини ҳосил қилишдир. Жисмоний ва юридик шахслар ҳисобидан шаклланадиган бу фондларни ҳосил қилишда суғурта ташкилотлари билан суғурталанувчилар ўртасида муносабат юзага келади. Ўзбекистон шароитида бу муносабат юзлаб суғурта ташкилотлари билан минглаб корхона ва ташкилотлар, фуқаролар ўртасида шаклланади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling