Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Таваккалчиликда ва хавф турлари уларнинг салбий оқибатларини камайтириш усуллари
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қуйидаги ҳолларда хавф даражаси ортиши мумкин
- Булардан ташқари тижоратга доир қуйидаги хавфлар, яъни
- Сиёсатга доир хавфлар
- Иқтисодиётга доир хавфлар
17.3. Таваккалчиликда ва хавф турлари уларнинг салбий оқибатларини камайтириш усуллари.
Раҳбар ёки мутахассис ходимлар тамонидан бошқарув жараёнларини юритишда қилинадиган таваккилчиликда ҳавф хатарнинг салбий оқибатларин камайтириш учун барча чора тадбирларни амалга оширишга ҳаракат қилади. Шунга қарамасдан ҳавфлилик даражаси кескин ортиб бориши сабабларини бартараф этишни ташкил этиш керак. Қуйидаги ҳолларда хавф даражаси ортиши мумкин: тўсатдан ва кутилмаганда ўртага муаммо кўндаланг бўлиб қолганида; банкнинг илгари орттирган тажрибасига тўғри келмайдиган янги вазифалар ўртага қўйилганда; раҳбариятнинг зарур ва шошилинч чоралар кўра олмайдиган ва бу нарса молиявий зарар етказа оладиган маҳалларда; банк ёки бошқа ташкилот фаолиятининг мавжуд тартиби ёки қонунларнинг номукаммаллиги аниқ вазиятга тўғри келадиган чора-тадбирларни кўришга ҳалол берадиган маҳалларда. Булардан ташқари тижоратга доир қуйидаги хавфлар, яъни: • товарларни бозорда сотишга алоқадор хавф; • юкларни ташиш маҳалидаги хавф ёки транспортга алоқадор хавф; • товарни харидор томонидан қабул қилинишга алоқадор хавф; • харидорнинг ҳақ тўлашга қодир ёки қодир эмаслигига алоқадор хавф; • харидорнинг ҳақ тўлашни истамаслигига алоқадор хавф. Сиёсатга доир хавфлар: • харидор мамлакатда импортнинг тақиқланишига алоқадор хавф; • юкларни харидорга ташиб етказиб бериш маҳалидаги иш ташлашлар (уруш, ғалаёнлар)га алоқадор хавф; • валюталарнинг алмашинишига ёки пул ўтказишнинг таъқиқлаб қўйилишига алоқадор хавф. Иқтисодиётга доир хавфлар: • пулнинг қадрсизланиши; • ишсизлик даражаси; • солиқ сиёсати; • технологик ўзгаршилар; • хом ашё базаси билан боғлиқ хавфлар ҳам хавф даражасининг ортишига олиб келиши мумкин. Раҳбар, хусусан, хавф бўйича менежер белгиланган рентабеллик даражасини сақлаган ҳолда, юз бериши эҳтимоли бўлган хавф даражасини имкон борича қандай камайтиришни билиши керак. Бундан ташқари, у корхона учун жуда ноҳуш воқеа юз берган шароитларда ҳам хавфнинг салбий оқибатларини камайтириш имкониятларини олдиндан ҳисобга олиб қўйиши лозим. Хавфни бошқарув соҳасидаги ишларни малакали йўлга қўйиш, унинг бир қисмини бошқа ҳамкорларга ўтказиш, бизнесни ва ходимларни суғурта қилдириш орқали анча камайтириш мумкин. Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта хатарини суғурта қилишнинг турли усуллари ҳам хежирлаш деб юритилади. қўшимча ишчи кучига, бозорнинг аҳволи ва хусусиятлари тўғрисидаги ахборотга етарлича молиявий маблағларга эга бўлган корхоналар орасида шериклар ахтариш; тор соҳаларнинг қайси бирида хавф ҳаммадан кўп бўлса, ўша соҳада ташқи маслаҳатчи-экспертлар хизматидан фойдаланиш; хавфни олдиндан билиш, тусмоллаш: тор жойларни ва хавф манбаларини аниқлаб олиш; ўзини суғурта қилиш учун корхона айланма маблағларининг бир қисми ҳисобига захира жамғармаси тузиш; бизнесни ва ходимларни суғурта қилиш йўли билан хавфнинг бир қисмини бошқа шахслар ёки ташкилотларга ўтказиш. Сўнгги иккита усул, яъни ўз-ўзини ва бизнесни суғурта қилиш махсус захира фондини ташкил этиш ва зарарларни айланма молия маблағлари ҳисобидан қоплаш билан боғлиқ. Бу усулдан фойдаланиш йўқотилиши мумкин бўлган мол-мулк бутун бизнеснинг мулкий ва молиявий миқёсларга нисбатан жуда кичик бўлган ҳолларда мантиқан тўғри бўлади. Масалан, йирик корпорациянинг кичик бинода жойлашган озгина ускуналарини йирик суғурта компанияси орқали ёнғиндан суғурта қилдириш мақсадга мувофиқ эмас. Суғуртани ўз бўйнига олиш усули корхонанинг бир хил маҳсулоти кўп, уларнинг ишдан чиқиш эҳтимоли кам бўлган ҳолларда ҳам жуда қўл келади. Масалан, юзлаб танкерларга эга йирик нефть компаниялари шу усулдан фойдаланишади. Чунки фирмага йилига битта танкерни йўқотиш (бу юз бермаслиги ҳам мумкин) ҳамма танкерлар учун суғурта солиғи тўлашдан кўра арзонга тушади. Хежир (йўқотишлардан сақланиш) қилиш деб аталадиган суғурта шакли ҳам бор. Унинг моҳияти шундаки, айтайлик, хом ашёни қайта ишлашга ихтисослашган фирма кутилаётган даромадларининг хавфини бошқа томонга ўтказиш орқали суғурта қилади. Хежирлашда сотувчи (харидор) фьючерс келишуви тузиш билан айни бир вақтда ўз савдосига тенг келадиган фьючерс шартномаларини харид қилади (ёки сотади). Хежирлаш томонлар кўрадиган эҳтимолдаги зиённи камайтириш имконини беради. Товар нархи ўзгариши билан кўриладиган зарар фьючерс бўйича олинадиган ютуқ билан қопланади. Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта хатарини суғурта қилишнинг турли усуллари ҳам хежирлаш деб юритилади. Хежир – бу баҳо бўйича таваккалчилик суғуртаси (фьючерс шартномаси асосида). Қуйидаги омиллар хавфдан ҳоли бўлишига ёрдам беради: * миллий валютадаги қатьий баҳолар ёки чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан курсининг олдиндан белгиланиши; * экспорт ва импорт хавфини ўзаро мослаштириш; * ўз миллий банкларидан фойдали шартлар билан қарз олиш; * банклар билан маълум муддатга мўлжалланган махсус валюта битимлари тузиш ва ҳоказо. Амалиётда раҳбар ёки тадбиркор ўз фаолиятида: • мол-мулк талафотига; • молиявий йўқотишларга; • даромадларнинг камайишига; • фойда даражасини аниқлашдаги хатоликларга йўл қўймаслик ва шу жиҳатларни яхшилаш мақсадида турли-туман таваккалчиликка борадилар. Шундай шароитда қайси бир турдаги таваккалчиликни танлаш, қайси бири кўпроқ самара бериши мумкинлигини аниқлаш кўп жиҳатдан таваккалчилик турларининг илмий асосланган тавсифномасини билишни тақозо этади. Шундай тавсифнома қуйидаги кўринишга эга. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling