Савдо билан боғлиқ таваккалчилик – бу ўзаро тўловларнинг кечиктирилиши, шартнома шартларининг бажарилмаслиги оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар ёки олинмайдиган даромад.
Молия билан боғлиқ таваккалчилик – бу эҳтимол қилинадиган молиявий зарарлар бўлиб, у ўз навбатида, инвестиция ва пулнинг сотиб олиш қобилияти билан боғлиқ бўлган, охиргиси эса
ўз навбатида:
*инфляция ва
*валюта билан боғлиқ бўлган таваккалчилик турларига бўлинади.
Инфляция билан боғлиқ таваккалчилик – бу олинган даромадларнинг қадри юқори инфляция оқибатида тезроқ қадрсизланишини билдиради.
Валюта билан боғлиқ таваккалчилик – бу чет эл валютаси курсининг ўзгариши оқибатида кўриладиган катта зарарни билдиради. Бу таваккалчилик эскпорт-импорт операцияларини, , шунингдек, валюта операцияларини баҳолашда ўта зарурдир.
Инвестиция билан боғлиқ таваккалчилик қуйидаги турларга бўлинади.
Тизимли таваккалчилик – у ёки бу бозорда коньюнктуранинг ёмонлашиши ёки тушиб кетиши оқибатида эҳтимол қилинадиган зарар. Бу таваккалчилик инвестицияни аниқ бир объектга эмас, балки муайян бозор (масалан, валюта бозори, қўчмас мулк бозори ва бошқалар) учун барча қўйилган маблағ бўйича таваккалчиликни ифодалайди. Бунда инвестор катта зарар етказмасдан туриб ўз маблағини қайтара олмайди.
Тизимли таваккалчилик усулида инвестицияни қайси бир активга (айтайлик, қимматли қоғозларгами ёки қўчмас мулкка) таваккал қилиб сарфлаш мақсадга мувофиқлиги аниқланади.
Селектив таваккалчилнк – у ёки бу бозорда инвестиция объектини нотўғри танлаб олиниши оқибатида кўриладиган таваккал зарар ёки бой берилган наф. Масалан, қимматли қоғозлар портфелини шакллантиришда, фонд биржасидаги қимматли қоғозлар турини нотўғри танлаш оқибатида кўриладиган зарар шундай таваккалчилик турига киради.
Кредит таваккалчилик – бу қарз олган томоннинг ўз мажбуриятларини тўлай олмаслик хавфи. Банк яхши фойда кўриши учун кредитлаш хавфини камайтириши шарт. Банк ҳамиша қарзнинг ўз вақтида ва фоиз билан қайтиб келиши қай даражада мумкинлигини назарда тутиб таваккалчиликка боради. Бундай таваккалчиликка кредитни тўлаш муддатини кечиктириш ёки облигацияларга тўлашни музлатиб қўйиш мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |