Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet160/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

1. Объектга қараб:
• умумий таваккалчилик (бу корхонанинг умумий фаолиятига хавф туғдиради);
• махсус таваккалчилик.
2. Ишлаб чиқариш омилига қараб:
• хом ашё таваккалчилиги (миқдори, сифат, муддати бўйича);
ускуналар, энергия, ходимлар, капитал таваккалчилиги


17.4.1-расм. Хавф турлари ва уларнинг салбий оқибатларини камайтириш усуллари.
3. Маҳсулотни ишлаб чиқариш, уни сақлаш жараёнига қараб:
• ишлаб чиқаришдаги таваккалчилик (ишлаб чиқариш усули, яроқсиз маҳсулотни ишлаб чиқариш хавфи ва бошқалар);
• тадқиқот ва ишланмалар таваккалчилиги;
• сақлашдаги таваккалчилик.

  1. Маҳсулотни баҳолашга қараб:

сотишдаги таваккалчилик;
• баҳолашдаги таваккалчилик;
• тўлашдаги таваккалчилик;
• кафолат бўйича таваккалчилик.

  1. Суғурталанишига қараб:

• суғурталанадиган таваккалчилик (буни суғурта фондидан қоплаш мумкин);
• суғурта қилинмайдиган таваккалчилик (буни суғурта фондидан қоплаш мумкин эмас).
Бундай гуруҳлаш хавф олдини олиш ва уни камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун жуда қўл келади.
Таваккалчиликнинг мақсадга мувофиқлигига баҳо бериш унинг энг аввало, эҳтимол қилинаётган, хавф даражасига қараб таваккалчиликнинг тайин зоналарини ажратиб олиш зарур.
Зарар кутилмайдиган, яъни хўжалик фаолиятининг натижаси ижобий бўлган зона хавфсиз зона деб аталади.
Йўл қўйилиши мумкин бўлган хавф зонаси деганда, эҳтимол (таваккал) қилинаётган зарар кутиладиган фойдадан кўп бўлмаган зона тушунилади. Шунда тадбиркорлик фаолияти иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ деб топилади. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хавф зонасининг чегараси қуйидагича кўринишда бўлади:
Зарар даражаси кўлами = Ҳисобланган фойда даражаси, кўлами
Жиддий (кескин) хавф зонаси деганда, эҳтимол (таваккал) қилинаётган зарар нафақат кутиладиган фойда, , шунингдек, ҳисобланган нақд пул даромад (выручка)дан ҳам кўп бўлган зона тушунилади, яъни жиддий хавф зонасининг чегараси қуйидагича бўлади:

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling