Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқариш мақсади
- Бошқарув усули
Бошқаришнинг маъмурий услублари – бошқарилаётган объектга бевосита таъсир қилиш ва ижро этилиши учун мажбурий аҳамиятга эга тегишли хўжалик аҳволини бир хил ҳал этиш услуби.
Бошқариш мақсади – тизимнинг эришилиши лозим бўлган исталган, мумкин бўлган ва зарур аҳволи. Бозор - товарларга талаблар, таклифлар ва нархлар шаклланадиган савдо муомаласи соҳаси. Бозорни сегментлаш – бозорни бирон-бир белги бўйича алоҳида бўғинларга ажратиш. Бозор инфратузилмаси – бозор иқтисодиёти учун хизмат кўрсатувчи ҳар хил соҳалар: банклар, жумладан тижорат банклари, биржалар, аукционлар, савдо уйлари, ташқи савдо фирмалари, солиқ ундирувчи инспекция, тижорат ва соҳибкорлик идоралари, воситачи фирмалар, савдо-сотиқ уюшмалари, концернлар, консорциумлар ва бошқалар киради. Бозор инфратузилмаси товар ишлаб чиқарувчиларнинг савдо-сотиқ, молия-кредит ишларига, шерик топишга, иш кучи ёллашига кўмаклашади. Давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади, ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Бозор инфратузилмаси фақат давлат идоралари эмас, балки мустақил уюшма, ташкилот ёки фирма-лардан иборат нодавлат ташкилотлари ҳам бўлиб, улар кўрсатаётган хизматлари учун ҳақ оладилар. . Бошқарув усули – бошлиқнинг масалалар ечимини, меҳнат ҳуқуқи регламентини аниқлашда ўз атрофидаги ишчиларга таъсир ўтказиш усули. Буюртма – корхоналар, истеъмолчи ташкилотлар томонидан унда кўрсатилган товарни тегишли миқдорда, белгиланган манзилга белгиланган муддатда етказиб бериш учун бериладиган ҳужжат. Бюджет – давлат, вилоят, шаҳар, туман, муассаса, ташкилот ва бошқаларнинг маълум муддатдаги (йил, квартал, ой) даромад ва харажатларининг пул ҳисоби. Бюджетнинг харажат қисми даромад қисмидан ортиқ бўлса, бюджетнинг тақ-чиллигини билдиради. Бюджет даромадининг харажатдан устунлиги ижобий қол-диқни ҳосил қилади В Вақт меъёри – меҳнатга маъсулият билан ёндашилган маълум бир меъёрий техник – ташкилий шарт-шароитлар бўлган ҳолатда маълум ҳажмдаги ишни бажаришга белгиланган вақт. Вақт меъёри якка тартибда ва жамоа учун бўлиши мумкин. Алоҳида якка тартибдаги вақт меъёри маълум бир касб эгаси учун тегишли. Жамоа учун вақт меъёри жамоа ишчилари учун маълум бир турдаги ишни бажариш учун тегишли. Масалан: баҳорги дала ишлари мажмуасини бажариш учун белгиланган вақт меъёри. Вақт меъёри кўрсаткичи хўжалик режаларини тузишда, топшириқларни амалга оширишда, моддий рағбатлантиришда қўлланилади. Илмий меъёрлар жонли меҳнатни иқтисод қилишда, меҳнат унумдорлигини оширишда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Варрант – 1) товарни қабул қилиб олганлик ҳақидаги товар сақланадиган омборхона гувоҳномаси. Ана шу ҳужжат билан товарни қўйиш ёки сотиб юбориш мумкин; 2) ўз соҳибига қимматли коғозларни муайян давр мобайнида белгиланган нархда харид қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling