Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet167/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Банкротликшахс, корхона, фирманинг молиявий ночорлиги, қарзини тўлашга ва фаолиятини муътадил давом эттиришга ноқобилиятлиги.
Банк дисконти – банкнинг векселларини ҳисобга олиш операциялари учун белгиланган ҳисоб фоизи.
Башорат килиш - корхона, тармок ва сохалар микёсида хамда бутун мамлакат микёсида иктисодиёт холатини илмий асосаган холда олдиндан кўра билишдир.
Божхона декларацияси – чегарадан ўтказилаётган юк ҳақидаги маълумотдан иборат ҳужжат.
Бонд – 1) кафолат; гаров;
2) олиб кетилаётган молнинг солиғи ва молнинг божхона божи тўлангунга қадар бўлган аҳволи баҳоси кўрсатилган божхона гаров хати;
3) сармоя улушига эгалик қилиш ҳуқуқини бермайдиган, лекин белгиланган даромад олишни кафолатлайдиган активлар билан таъминланмаган облигация.
Бонус – 1) қўшимча ҳақ, устама ҳақ;
2) сотувчининг олди-сотди шартнома шартларига мувофиқ мол нархидан қўшимча чегирма бериши.
Бошқарув услуби - бу маълум бир раҳбарнинг бошқарув жараёнида қўлловчи ўзига хос ва ўзгармас усул ва ҳаракатлари йиғиндисидир.
Бизнес1) соҳибкорлик тижорат ишлари билан шуғулланиш, пул топиш мақсадида бирор иш билан банд бўлиш.
2) бизнес – товар ишлаб чиқариш ва уни сотиш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва бошқа соҳалардаги фаолиятдир.
Бизнес («business») сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, иш деган маънони англатади.
Бизнес режа – қатъий ҳисоб-китобларга асосланган ҳужжат бўлиб, мавжуд бозорлар ҳолатини яхши таҳлил қилиб ўз мақсадини аниқ, равшан кўз олдига келтира биладиган фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан мустақил равишда ёки мутахасислар ва маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади.
Биржа (лотинча ҳамён дегани) бозор муносабатларининг муҳим таркиби бўлиб, унинг асосий вазифаси моддий-техника таъминотининг қайта тақсимлаш органлари (моддий базасини сақлаб қолган ҳолда) хизматини ўз зиммасига олиб, бозор муносабатларининг меъёрли ишлаб туришини таъминлашдан иборат. Биржалар ташкил қилинган соҳасига караб бир неча хил бўлади: стандартлар ёки намуналар асосида савдо қилинадиган оммавий товарларнинг мунтазам улгуржи бозори-товар биржаси; қимматбаҳо коғозлар, олтин, чет эл валюталари бозори, фонд биржаси; ишловчилар ва корхоналар ўртасида воситачиликка ихтисослашган меҳнат биржаси ва ҳоказо.
Битимлар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тиклаш, уларни ўзгартириш ва тўхтатишга йўналтирилган фаолият. Битимларнинг энг кўп тарқалган тури-шартнома. Турли товар ва хизматлар битим мавзуи бўлиши мумкин. Хайр-эҳсон характеридаги битимларда ҳадя қилиш, текин ёрдам бериш кўзда тутилса, тижорат битимларида товарлар олди-сотдиси, хизматларни пулга ёки бошқа товарга айирбошлаш мўлжалланади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling