Венчур молиялаштириш – воситачи корхона ва ташкилотлар ёрдамида молиявий маблағ топиб ишлатиш. Воситачи фирмалар маблағга муҳтож корхоналарга пулдор шерик ёки қарз олиш манбаини топиб беради. Венчур молиялаштириш юз берганда воситачи ўз хизмати учун ҳақ олади.
Воситачи – томонлар ўртасида шартно-малар, битимларга ёрдам берувчи, ишлаб чиқарувчилар ўртасида турувчи ва товарларнинг (ишлар ва хизматлар) ишлатилишига кўмаклашувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Г
Гаров – бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни, мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Гаров заколат, ипотека, шунингдек ҳуқуқ гарови тарзида амал қилиши мумкин.
Гидромелиоратив тадбирлар – коллектор, зовур тармоқларини лойиҳалаштириш ва уларни қуриш ишлари мажмуасидир.
Гидромодул – бир гектар экин майдонига сувнинг литр/секунд ҳисобидаги солиштирма сарфи. Ерларни гидромодул жиҳатдан бўлиш натижасида ҳар бир гидромодул ҳудудида етиштириладиган экинлардан мўл ҳосил олиш учун сув миқдори ва суғориш муддати белгиланади.
Грант – 1) ҳақ тўланадиган ёки маблағ билан таъминланадиган илмий тадқикотлар учун берилган буюртма;
2) илмий тадқиқотларни, олимларни, адабиёт ва санъат асарларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тартибида ажратиладиган пул маблағлари;
3) «Грант» атамаси инглизчадан ҳадя, инъом, хайр-саҳоват, эҳсон, дотация, субвенция, репарация маъноларини англатади. Молия статистикасида грантлар – қайтарилмайдиган, беғараз (қопланмайдиган), мажбурий бўлмаган (мунтазам бўлмаган, бир йўла субвенция, хайр-эҳсон, репарация туридаги) тушумлардир. Грантлар давлат бошқаруви секторининг бошқа муассалари, миллий иқтисодиётнинг бошқа секторлари (резидентлар) ва хорижий давлатлар, хусусий кишилари ва жамоа ташкилотлари ҳамда халқаро ташкилотлар (норезидентлар) томонидан берилиши мумкин. Бу турдаги тушумлар давлат бюджети дефицитини камайтиради, аммо дефицитни молиялиштирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |