Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet171/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Давлат сув кадастри – сувни миқдор ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш, сувдан фойдаланишни қайд қилиш ва ҳисобга олиш маълумотларини ўз ичига олади.
Давлат томонидан рўйхатга олиш давлатнинг ҳокимият идоралари томонидан давлат, кооператив корхоналарни, жамоат ташкилотлари корхоналарини ва хусусий корхоналарни рўйхатдан ўтказиш. Мақсад-корхоналарнинг барпо этилиши, қайта тузилиши ва тугатилишининг қонунийлигини назорат қилишдир.
Дам олиш вақти – ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақт.
Даромад – корхонанинг соф фойдаси шакли, яъни маҳсулот ёки хизматларни сотишдан тушган умумий даромаднинг ундан барча харажатлар чиқариб ташлангандан кейинги қисми.
Даромадларни индексациялаш даромадлар индексацияси-истеъмол буюмлари нархлари даражасининг ошишига мувофиқ равишда турли аҳоли тоифаларининг номинал даромадларини мунтазам ўзгартириш (иш ҳақи, нафақа, стипендия, пенсия ва бошқалар). Нарх-наво индекси тирикчилик учун зарур бўлган товарлар йиғиндиси – озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор товарлари, хизматлар бўйича ҳисобланади (қимматбаҳо буюмлар, автомашина, биллур ва яхши товарларга қилинадиган харажатлар бу ҳисобга кирмайди). Биринчи навбатда, энг кам даромад ва даромади қатъий бўлган аҳоли тоифалари даромади индексацияланади.
Дебит карточкаси – «пластик пул» кўринишларидан бири. Унинг воситасида банкдаги жорий ҳисобрақам омонатига тенг суммада тўловларни амалга ошириш мумкин. У ўз соҳибига қўшимча харид имкониятларини бермайди.
Дебиторлик квотаси – ўзаро хўжалик муносабатлари натижасида ҳар бир иштирокчи учун тўланиши ёки олиниши лозим бўлган суммада иштирок этиш улуши.
Дегрессия – миқдори камайиб бораётган даромадлар учун фоизни мутаносиб пасайтирган ҳолда солиқ солиш.
Дедуктив усули- умумий қоидалар ва қонуниятлардан келиб чиқиб, нисбатан натижавий хулосалар чиқарилади. Ҳар қандайиқтисодий тамойил ва меҳанизмнинг амал қилишини аниқлашда даставвал назарий ғояларга, сўнгра уларнинг амал қилишига асосланилади. Бу жараён муаммони тадқиқ этишнинг дедуктив усули деб номланган. Юқоридаги масалани тадқиқ этишда, ўрганишда даставвал маълумотлар, воқеалар, фактлар ўрганилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling