Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet174/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Ернинг баҳоси – ер эгаси ердан оладиган даромадини бошқа йўл билан топиши учун зарур бўлган пул миқдори.
Етказиб бериш шартномаси – етказиб бериш шартномасига кўра, тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс, яъни сотувчи харидорга ишлатиш ёки бошқа мақсадлар учун ишлаб чиқарган ёки сотиб олган маҳсулотни келишилган ёки муайян муддатларда етказиб бериш мажбуриятини олади.
Ж
Жамоа мулки – айрим оилаларга ёки ишловчи, хизматчилар жамоасига тегишли мол-мулк; муайян мақсад йўлида жамоага бирлашган кишилар томонидан моддий ва маънавий бойликларни ҳамжиҳатлик билан ўзлаштирилишини билдиради. Жамоа мулки давлат мулкини корхона жамоаси сотиб олиши, бадал пули тўплаб корхона қуриш, акция чиқариб уни сотиш орқали пайдо бўлади. Мамлакатимизда ижара корхоналари, жамоа корхоналари, кооперативлар, жумладан, акционер жамиятлар, ассоциация (уюшма)лар, ижтимоий ташкилотлар мол-мулки жамоа мулкига киради.
Жарима – шартнома бўйича мажбуриятларни бузганлик учун тўланадиган тўлов.
Жадаллаштирилган амортизация – камаяётган баланс усулида ҳисобланадиган амортизация. Бунда фойдаланишнинг биринчи йилида ажратиладиган маблағлар меъёри икки бараварга оширилади, иккинчи йилда эса қолдиқ қийматдан 20 фоиз ажратилади ва ҳ.к
З
Зооветеринария хизмати – чорва молларини даволаш ва касаллигини олдини олишга қаратилган, чорва молларини суъний қочириш, зотдор моллар билан таъминлаш хизматидир.
И
Индуктив усули -алоҳида бир хил фактлардан умумлаштиришга, натижавий умумий хулосалар чиқаришга таянилади.
Иқтисодий башорат усулида - мақсадни кўп йиллик тажрибалар асосида ўрганиб бир қарорга келиш ҳамда бозорни ўрганиш, истиқболли режалар тузиб чиқишда ижобий самара беради.
Иқтисодий математик усул – математик рақамлардир. Фермер хўжалигининг барча ишлаб чиқариш соҳалари бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилишда математик рақамлар 3 манбадан олинади: 1.бизнес режадан; 2.хўжаликнинг йиллик ҳисоботидан;3.меъёрий маълумотлар, технологик карта ва маълумотномалар. Иқтисодий математик усул бир қанча босқичларга бўлинади. Тайёрлаш, иқтисодий таҳлил, абстрак рақамлар, маълумотлар йиғиш ва уни ўрганиш.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling