График – иш кўлами ва бажарилиш муддати аниқ кўрсатиб тузилган режа.
График тасвирлар усули -ишлаб чиқариш фаолиятини бошқаришда график тасвирлаб, диограммалар, ахборот технологиялари орқали кўргазмали ҳолатда акс эттиришдир.
Гуруҳлаш усулида-кўп тармоқли фермер хўжалигини фаолиятига баҳо беришда кенг фойдаланилади. Гуруҳлаш кенг қамровли бўлиб, уларга фаолият тури, ишлаб чиқрган маҳсулот, ишчилар сони, жойлашган ҳудуди, технологик даражасини киритиш мумкин.
Д
Давлат буюртмаси – Давлат томонидан муайян маҳсулот турини тайёрлаш ва уни истеъмолчига етказиб бериш, ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва илмий тадқиқот характеридаги маълум ишни бажариш бўйича корхона ва хўжаликларга бериладиган топшириқ.
Давлат бюджети – давлат пул маблағларини (шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромад манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Давлат ер кадастри – ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва баҳоси, ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари, уларни ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ижарачиларга ҳамда мулкдорларга тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат.
Давлат инвестициялари - бюджет ва нобюджет фондлари ҳамда қарз маблағлари ҳисобига марказий ва маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, ҳамда ўзининг шахсий ва қарз маблағлари ҳисобига давлат корхона ва ташкилотлари киритадиган капитал қўйилмалар тушунилади.
Давлат мулки – асосий мулкчилик шаклларидан бири. Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан иқтисодиётни демократиялаштириш, давлат мулки монополиясини тугатишни тақозо қилади. Давлат мулкининг ҳукмронлик доираси кескин қисқаради. Давлат мулки асосан жамоа мулкига ва хусусий мулкка айлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |