Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet166/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Асосий ишлаб чиқариш воситалари – ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиб, ўзининг қийматини маҳсулот қийматига қисман ўтказадиган, ташқи кўринишини ўзгартирмайдиган ишлаб чиқариш воси-таларига айтилади..
Асосий фондлар билан таъминланганлик - асосий фондларнинг ўртача йиллик суммасини фойдаланилган ер майдонига нисбатидир..
Аудитхўжалик фаолиятини текшириш, тафтиш қилиш, таҳлил этиш ҳамда йиллик бухгалтерлик ҳисоботи ва баланси бўйича хулоса ва кўрсатмалар бериш.
Аудитор хизмати – шартнома асосида ҳақ тўлаш ҳисобига молиявий-хўжалик ишлари, бухгалтерия ҳисоб-китоби олиб борилишини тамоман мустақил равишда назорат қилиб борадиган ташкилот.
Аукцион – махсус кимошди савдо бозорлари, товарларни талабгор харидорларга сотиш усули. Аукцион савдо товарларнинг нисбатан чекланган рўйхати бўйича ўтказилади. Аукцион олдиндан эълон қилинган вақтда даврий: ҳар куни, ҳар ойда, муайян ойларда ёки йилда бир марта товарларнинг бозорга келиб тушиш мавсумига ва ҳажмига қараб ўтказилади. Харидорлар савдо бошлангунига қадар аукцион омборларига қўйилган товар ёки уни намунаси билан танишадилар. Ҳар қандай аукционларнинг умумий шарти сотувчи намойишга қўйилган товарлар сифатига масъул ҳисобланмайди.
Ахборот – янгилик элементи, қабул қилувчи учун қарорлар қабул қилиш учун фойдаланиладиган маълумотлар, билимлар, хабарлар.
Ахборот тизими бошқарув тизимида қўлланадиган маълумотларни йиғиш, сақлаш, тўплаш, излаш ва узатиш тизими.
Авторитор бошқарув усули - келишув, демократик, либерал бошқарув усуллари менежер фаолиятининг бошқа тарафини, аниқроғи – унга хос бўлган одат: бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнига ўз ижрочиларини иштирок этишга рухсат этиш керакми ёки керак эмасми деган саволни аниқлаб беради.
Б
Баланс – мувозанат, муттасил ўзгариб турувчи ҳодиса ёки тушунчанинг нисбатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими. Иқтисодиётда ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини, мақсадга мувофиқ ривожланишини таъминлашдаги зарурий нисбатлар. Иқтисодиёт соҳалари, моддий, тармоқлараро тўлов, қиймат, меҳнат ресурслари, ёқилғи-энергетика, фойда, асосий фондлар қиймати баланслари, аҳоли пул даромадлари ва хара-жатлари ва бошқа баланслар мавжуд.
Баланс усули - бир текис ривожланиш,талаб ва таклиф асосида хомашё етказиб бериш, ишлаб чиқилган маҳсулотларни истеъмолчилар ўртасида тақсимлаш, материал, пул баланси, меҳнат ресурслари балансини киритиш мумкин.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling