Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet164/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Агросаноат мажмуаси (АСМ) – бу иқти-содиётнинг қишлоқ хўжалигини зарур ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, қайта ишлаш, истеъмолчига етказиш билан шуғулланувчи тармоқлар мажмуидир.
Айирбошлаш шартномаси – айир-бошлаш шартномасига кўра, бир томон иккинчи томонга бир товар ўрнига иккинчи товарни эгаликка бериш мажбуриятини олади.
Айланма ишлаб чиқариш воситалари – ишлаб чиқариш жараёнида ўз қийматини маҳсулотларга бир иш даврида тўлиғи билан ўтказадиган, асл табиий ҳолатдаги куринишларини ўзгартирувчи ишлаб чиқариш воситаларидир. Булар уруғлик, ёқилғи мойлаш ашёлари, кимёвий воситалар, ем-хашак, арзон баҳоли тез эскирувчи буюмлар, жорий валюта ҳисобидаги, кассадаги маблағлар ва бошқалардир.
Акцепт – 1) хўжаликлар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоблар шаклларидан бири. У етказиб берилган маҳсулот, кўрсатилган хизмат ёки бажарилган ишга ҳақ тўлашда харидорнинг розилигини олишни назарда тутади;
2) тўловчининг ўтказма векселни кўрсатилган муддатда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;
3) бошқа томон таклиф этган шартларда шартнома (битим) тузишга розилик бериш.
Акциз – кенг истеъмол моллари сотувидан олинадиган билвосита солиқ тури. У муайян мол нархига ёки кўрсатилган хизмат ҳақига қўшилади.
Акционерлар жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар юридик шахслар ва фуқаролар билан келишилган ҳолда улар маблағларини хўжалик фаолиятини юргизиш мақсадида жамлаш йўли билан тузилган жамиятлар. Жамиятлар юридик шахс ҳисобланади. Акционерлик жамиятининг Низом фонди 500.000 сўмдан кам бўлиши мумкин эмас. Масъулияти чекланган жамиятнинг Низом фонди камида 50.000 сўмни ташкил этиши керак.
Акция – акционернинг акционерлар жамиятини бошқариш, фойдани дивидент сифатида олиши. Бу жамият тугатилган тақдирда унинг қолган маблағларини тақсимлаш ҳуқуқини тасдиқлайдиган қим-матли қоғоз.
Акциялар опционимолиявий бозорга дарҳол устама ҳақ тўлаш эвазига чиқарилган акцияларни муайян муддатга харид қилиш ёки сотиш шартномаси.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling