Зарар даражаси, кўлами > жами ҳаражат + фойда
Бошқача қилиб айтганда, бу ерда тадбиркор нафақат ҳеч қандай фойда олишни, , шунингдек, барча ишлаб чиқариш харажатлари миқдорида тўғридан-тўғри зарар кўришгача таваккал қилади.
Фожиали хавф зонаси деганда, эҳтимол (таваккал) қилинаётган зарарнинг жиддий хавф зонасини ўз домига тортиб, ундан ошиб корхонанинг хусусий капиталига тенг бўлган зона тушунилади, яъни бундай хавф зонасининг чегараси қуйидаги кўринишда бўлади:
Зарар даражаси кўлами = хусусий капитал
Бундай таваккалчилик оқибати корхонани ёки тадбиркорни банкротликка ва емирилишга олиб келади. Фожиали хавф тадбиркор ҳаёти, унинг соғлиғига хавф туғдириши мумкин.
Таваккалчилик эгри чизиғи деганда, эҳтимол қилинаётган зарар билан кутиладиган фойда ўртасидаги боғланишни ифодаловчи эгри чизиқ тушунилади (13.4.1-расм).
Бу ерда фойда тасодифий миқдор ва у нормал тақсимот қонунига биноан тақсимотга эга деб фараз қилиняпти. Бундай ёндошув қуйидагиларга йўл қўйилишини тақозо этади:
Фойда олиш эҳтимоли (Фэ) = Ҳисобланган фойда (Фҳ)
Бу деган сўз, фойда олиш эҳтимоллиги (Фэ) максимал, умумий фойда (Ф) эса математик кутиш эҳтимоли сифатида қабул қилинади деган сўздир. Ҳисобланган фойдадан о зёки кўп фойда олиш эҳтимоли таваккалчилик даражаси (эҳтимоли)га боғлиқ. Тафовут ортиб борган сари фойда олиш эҳтимоллиги бир хил тарзда камайиб бораверади.
17.4.2-расм. Эҳтимол қилинаётган фойда тақсимотини тавсифловчи эгри чизиқ
Таваккалчиликнинг эгри чизиғини чизиш, ундаги ҳавф зоналарини аниқлаш, таваккалчилик самарадорлигига баҳо бериш бир қатор усулларини қўллашни талаб қилади. Улар қуйидагилар:
статистик усул;
эксперт усули;
аналитик усул.
Статистик усул – ёрдамида ўхшаш фаолият билан шуғулланадиган хўжаликларда кўриладиган зарар, унинг даражалари ва такрорланиб туриш ҳоллари ўрганилади.
Эксперт усули – ёрдамида тажрибали тадбиркорлар фикри йиғилади, у қайта ишланади, менежер ва мутахасисларнинг аниқ тижорат операцияларида хавфнинг кутилиши даражалари тўғрисидаги фикрлари таҳлил қилинади.
Аналитик усул – эҳтимоллар назарияси, ўйинлар (теории игр) назариясидаги математик моделларни қўллашга асосланади(3.15, 3.21,3.30)
Do'stlaringiz bilan baham: |