Декларация – муайян ахборотдан таркиб топиб, маълум қоидаларни эълон қилувчи баёнот, ҳужжат.
Декорт – харидор муддатидан олдин ҳақ тўлаганида ёки молнинг сифати шартномада кўрсатилгандан паст бўлганида сотувчининг мол нархидан берадиган чегирмаси.
Демократик бошқарув – иш регламентининг унуми ва ишчи-хизматчиларнинг қарорлар қабул қилишига асосланган бошқарув.
Демократик услуб - тобе ходимларнинг ташаббусларини тараққиёт эттириш, ўз ҳуқуқлари доирасида ўзларини эркин тутишлари учун яхши шароит яратади. Бунда бошқарув жамоаларининг дунё қарашларини умумийлиги ва раҳбарнинг юқори обрўга эгалиги аниқ кўзга ташланади.
Демпинг – бозорда рақобатчиларни енгиб чиқиш мақсадида моллар ва хизматлар нархларини сунъий равишда пасайтириш; молларни бошқа
Депозит – 1) банкларга сақлаш учун топширилган пул маблағлари ёки қимматли қоғозлар;
2) қарздор кредиторга бериб юбориш учун суд муассасасига ажратадиган пул суммаси ёки қимматли коғози.
Депозит сертификати – кредит муассасасининг пул маблағи сақлашга топширилганлиги ҳақида омонатчининг депозитни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ёзма гувоҳномаси.
Депонент – бошқа жисмоний ёки ҳуқуқий шахс вақтинча сақлаб турган пул маблағларига эгалик қилувчи жисмоний ёки ҳуқуқий шахс.
Дефицит – тақчиллик (товарлар ҳамда хизматлар тақчиллиги)-халқ истеъмол моллари ва хизматларнинг аҳоли талаб – эҳтиёжларини қондириш учун етишмаслиги, уларни етарли даражада ишлаб чиқармаслик, шунингдек сифатсиз ва кам турда бўлиши. Дефицит товарларнинг вақтинча эмас, балки муҳим равишда, сурункали етишмай қолиши.
Дефлятор - мавжуд ва номинал ялпи миллий маҳсулот ўртасидаги фарқлар кўрсаткичи. Мамлакат иқтисодиётидаги инфляциянинг умумий даражасини кўрсатади.
Дефляция – 1) ортиқча қоғоз пулни муомаладан чиқариб олиш йўли билан пул кўламини камайтириш;
2) пул-кредит бозоридаги нарх-навонинг аста-секин пасайиши ёки кўтарилиши. Бу маҳсулот ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва ишсизликнинг ўсиши билан бирга содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |