Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Контрагент – шартнома иштирокчиларидан бири. Контракт


Download 1.13 Mb.
bet180/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Контрагент – шартнома иштирокчиларидан бири.
Контрактмамлакатлар, фирма, корхона ва бошқалар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўрнатиш, ўзгартириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги икки томонлама ёзма келишув шартнома. Ташқи савдода контракт бир томон (сотувчи)нинг иккинчи томон (сотиб олувчи)ни шартномада кўрсатилган товар билан таъминлаш мажбурияти ҳақида шаҳодат бурувчи ҳужжат. Унга мувофиқ товар сотиб олувчи томон ўз навбатида бу мол-мулкни қабул қилиб олиш ва унга қўйилган нархни контрактда белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олади.
Концепция – тушунчалар ва улар ўртасидаги бирон-бир воқеликни ривожлантириш ва хусусиятларининг асосий йўналишларини белгиловчи алоқалар мажмуи.
Концорциум – 1) муайян иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун шартнома асосида фирмаларнинг муваққат бирлаштирилиши;
2) фирмалар ёки фирмалар билан ҳукумат ўртасида муайян амалий, жуда кенг кўламдаги иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида шартнома асосида тузилган вақтинчалик бирлашма;
Конъюнктура иқтисодиётнинг умумий ҳолати; уни фан техника тараққиёти, иқтисодий ўсиш, структура силжишлари, экспорт имкониятлари кабилар характерлаб беради. Иқтисодий конъюктура ўзгарувчан, салбий ва ижобий бўлади. Ижобий иқтисодий конъюнктура барпо этишнинг йўлларидан бири – бозор иқтисодиётига ўтиш ҳисобланади.
Кооперация деганда - мавжуд ишлаб чиқариш мулклари ва молиявий ресурслари, мустақиллиги ва ташаббускорлиги асосида иқтисодий фаолиятнинг у ёки бу сохасида умумий ишлаб чиқариш мақсадларига эришиш учун ихтиёрий бирлашадиган корхона ёки ишлаб чиқариш бўлинма, ходимларининг маълум қисмининг ташкилий шакли тушунилади.
Координация – ички ва ташқи тизим элементлари ҳаракатларини умумий мақсадларга эришиш учун кўриб чиқилаётган тизимга нисбатан мослаштириш, ўзаро келиштириш, мувофиқлаштириш.
Корхона мустақил хўжалик юритувчи субъект, маҳсулот ишлаб чиқариш, ижтимоий эҳтиёжларни қондириш ва фойда олиш мақсадида юмушлар бажариш, хизматлар кўрсатиш учун ташкил этилади. Хусусий давлат, акционер мулк, жамоат ташкилотлари мулки, шунингдек аралаш мулк корхоналари мавжуд.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling