Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet182/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Ликвид қарздорлик талофат ва харажатларсиз нақд пул маблағларига осон айлантириладиган қарздорлик.
Ликвид маблағлар – қарз мажбуриятларини қоплашда фойдаланиш мумкин бўлган пул маблағлари ва бошқа активлар.
Ликвидликкорхоналар, фирмалар ва банклар активларининг молия-кредит мажбуриятларини ва қонуний пул талабномаларини ўз муддатида узлуксиз тўлаш лаёқати.
Лойиҳа консрукторлик ишлари усули – лойиҳалаштирилган объектларни бир-бирига солиштиришва жамлаб бўлмайдиган ҳар хил кўрсаткичларни таҳлил қилишдан иборатдир.
Лицензиар ихтиро, патент ёки технология янгилиги соҳиби.
М
Мажбурият – расмий ҳужжатлаштирилган ёки фуқаролик қонунчилигидан келиб чиқадиган битта жисмоний ёхуд юридик шахснинг бирининг фойдасига маълум ҳаракатларни бажаришни талаб этувчи муносабат.
Макроиқтисодиёт – (юнонча “макро” – кенг) сўзидан олинган бўлиб, мамлакат иқтисодиётини, ёки унинг йирик тармоқларини ялпи ишлаб чиқаришининг ўсиши, пасайиши ёки турғунлик даврларини иқтисодий таҳлил қилади ва тартибга солади, шунингдек халқаро иқтисодиётни ривожлантириш муаммоларини ўрганиб, нима, қандай, қанча ва ким учун ишлаб чиқариш кераклигини мамлакат миқёсида ҳал қилади.
Маркетинг – 1) корхонанинг бозорни ўрганиш, маҳсулотни бозор талаби ҳамда товарларни истеъмолчига йўналтириш ҳисобга олинган ишлаб чиқариш бўйича ташкилий-техник ва тижорат вазифалари мажмуи;
2) бозор ва унинг аҳволини, айнан мавжуд талаб ва эҳтимолли эҳтиёжларни, таклифларнинг борлигини ўрганиш, рақобат хусусияти ҳамда даражаси билан шуғулланади.
Маслаҳат берувчи фирма – асосий вазифаси юридик ёки жисмоний шахслар буюртмаси бўйича таҳлил ўтказиш, илмий-техник ва ташкилий-иқтисодий янгиликларни ривожлантириш ҳамда фойдаланиш истиқболларини асослашга доир ишларни бажариш билан шуғулланадиган ташкилот.
Мақсадли программалашган усул -кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожланиш жараёнида мақсадли дастурларни тузишда фойдаланилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling