Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet176/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Ижтимоий-психологик усули - кўп тармоқли фермер хўжалигини бошқаришда соғлом ижтимоий-рухий муҳитни бошқаришдир.
Иккиламчи ҳужжат – бирламчи ҳужжатлардаги ахборотни таҳлилий-статистик ва логистик қайта ишлаш натижасида олинган ҳужжат.
Инвестиция - атамаси, лотинча «инвест» сўзидан олинган бўлиб, «қўйилма» маъносини билдиради. Бу атамалар қишлоқ хўжалик корхоналари иқтисодий фаолиятида ишлатилиши зарур бўлган капитал маблағлар функциясида ўрнида ишлатилмоқда. Капитал маблағларнинг вазифаси, турларини амалга ошириш фаолиятини инвестициялар деб юритилмоқда.
Инвестициялар - бу капитални янада кўпайтириш мақсадида амалга ошириладиган капитал қўйилмалардир.
Индексациямажбуриятлар бўйича тўловларнинг нарх-наво кўрсаткичи билан ўзаро нисбатини белгилаш. Пул талабномалари ва турли даромадларнинг ҳақиқий миқдорини инфляция шароитида сақлаб қолиш усули.
Индент – кўзда тутилган харидорларнинг шартлари ва нархларига мувофиқ ҳолда моллар харид қилиш ҳақидаги таклиф.
Инжиниринг – тижорат қоидаларига асосланган муҳандислик-маслаҳат хизматлари: ишлаб чиқаришни таъминлаш, маҳсулот сотишни уюштириш, ишлаб чиқариш объектларини куриб ишга тушириш юзасидан маслаҳат бериш, бизнес режалар ишлаб чиқиш, лойиҳалар тузиш ва бошқалар.
Инкассо – халқаро савдодаги ҳисоб-китоблар шаклларидан бири. Унга мувофиқ банк ўз мижозининг топшириғига кўра жўнатилган моллар ва хизматлар учун ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида тўланиши лозим бўлган пул маблағларини ҳақ тўловчидан олади ва бу маблағларни ўз мижозининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади.
Инновация - бозорга кириб келган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, амалиётда қўлланилаётган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён ёки ижтимоий хизматларга бўлган янгича ёндашув кўринишидаги инновациявий фаолият натижаси тушунилади.
Интервенциямарказий банк ва давлат хазинасининг кредитга, қимматли қоғозларга, миллий ҳамда хорижий валюталарга бўлган талаб ва таклифни тартибга солиш йўли билан молия-кредит ҳамда валюта соҳасига аралашуви.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling