Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Қуйидаги ҳолларда хавф даражаси ортиши мумкин
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Булардан ташқари тижоратга доир қуйидаги хавфлар, яъни
- Сиёсатга доир хавфлар
- Иқтисодиётга доир хавфлар
Қуйидаги ҳолларда хавф даражаси ортиши мумкин:
тўсатдан ва кутилмаганда ўртага муаммо кўндаланг бўлиб қолганида; банкнинг илгари орттирган тажрибасига тўғри келмайдиган янги вазифалар ўртага қўйилганда; раҳбариятнинг зарур ва шошилинч чоралар кўра олмайдиган ва бу нарса молиявий зарар етказа оладиган маҳалларда; банк ёки бошқа ташкилот фаолиятининг мавжуд тартиби ёки қонунларнинг номукаммаллиги аниқ вазиятга тўғри келадиган чора-тадбирларни кўришга ҳалол берадиган маҳалларда. Булардан ташқари тижоратга доир қуйидаги хавфлар, яъни: • товарларни бозорда сотишга алоқадор хавф; • юкларни ташиш маҳалидаги хавф ёки транспортга алоқадор хавф; • товарни харидор томонидан қабул қилинишга алоқадор хавф; • харидорнинг ҳақ тўлашга қодир ёки қодир эмаслигига алоқадор хавф; • харидорнинг ҳақ тўлашни истамаслигига алоқадор хавф. Сиёсатга доир хавфлар: • харидор мамлакатда импортнинг тақиқланишига алоқадор хавф; • юкларни харидорга ташиб етказиб бериш маҳалидаги иш ташлашлар (уруш, ғалаёнлар)га алоқадор хавф; • валюталарнинг алмашинишига ёки пул ўтказишнинг таъқиқлаб қўйилишига алоқадор хавф. Иқтисодиётга доир хавфлар: • пулнинг қадрсизланиши; • ишсизлик даражаси; • солиқ сиёсати; • технологик ўзгаршилар; • хом ашё базаси билан боғлиқ хавфлар ҳам хавф даражасининг ортишига олиб келиши мумкин. Раҳбар, хусусан, хавф бўйича менежер белгиланган рентабеллик даражасини сақлаган ҳолда, юз бериши эҳтимоли бўлган хавф даражасини имкон борича қандай камайтиришни билиши керак. Бундан ташқари, у корхона учун жуда ноҳуш воқеа юз берган шароитларда ҳам хавфнинг салбий оқибатларини камайтириш имкониятларини олдиндан ҳисобга олиб қўйиши лозим. Хавфни бошқарув соҳасидаги ишларни малакали йўлга қўйиш, унинг бир қисмини бошқа ҳамкорларга ўтказиш, бизнесни ва ходимларни суғурта қилдириш орқали анча камайтириш мумкин. Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта хатарини суғурта қилишнинг турли усуллари ҳам хежирлаш деб юритилади. қўшимча ишчи кучига, бозорнинг аҳволи ва хусусиятлари тўғрисидаги ахборотга етарлича молиявий маблағларга эга бўлган корхоналар орасида шериклар ахтариш; тор соҳаларнинг қайси бирида хавф ҳаммадан кўп бўлса, ўша соҳада ташқи маслаҳатчи-экспертлар хизматидан фойдаланиш; хавфни олдиндан билиш, тусмоллаш: тор жойларни ва хавф манбаларини аниқлаб олиш; ўзини суғурта қилиш учун корхона айланма маблағларининг бир қисми ҳисобига захира жамғармаси тузиш; бизнесни ва ходимларни суғурта қилиш йўли билан хавфнинг бир қисмини бошқа шахслар ёки ташкилотларга ўтказиш. Сўнгги иккита усул, яъни ўз-ўзини ва бизнесни суғурта қилиш махсус захира фондини ташкил этиш ва зарарларни айланма молия маблағлари ҳисобидан қоплаш билан боғлиқ. Бу усулдан фойдаланиш йўқотилиши мумкин бўлган мол-мулк бутун бизнеснинг мулкий ва молиявий миқёсларга нисбатан жуда кичик бўлган ҳолларда мантиқан тўғри бўлади(3.21, 3.30). Масалан, йирик корпорациянинг кичик бинода жойлашган озгина ускуналарини йирик суғурта компанияси орқали ёнғиндан суғурта қилдириш мақсадга мувофиқ эмас. Суғуртани ўз бўйнига олиш усули корхонанинг бир хил маҳсулоти кўп, уларнинг ишдан чиқиш эҳтимоли кам бўлган ҳолларда ҳам жуда қўл келади. Масалан, юзлаб танкерларга эга йирик нефть компаниялари шу усулдан фойдаланишади. Чунки фирмага йилига битта танкерни йўқотиш (бу юз бермаслиги ҳам мумкин) ҳамма танкерлар учун суғурта солиғи тўлашдан кўра арзонга тушади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling