Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet147/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Назорат учун саволлар.
1.Агробизнес корхонасида маданият тушунчаси ва уни шакиллантириш йўллари?.
2. Агробизнес корхонасида бошқарув маданиятининг асосий элементлари?.
3. Агробизнес корхонасида ходимлар маданиятини шакиллантириш йўлларини кўрсатинг?.
4. Агробизнес корхонасида маданиятнинг кандай турлари бор?
5. Агробизнес корхонасида мулокот олиб боришда маданият?
6. Ҳужжатларни расмийлаштириш маданиятинини тушунтиринг?
7.Бошқарув қарорларини қабул қилиш маданияти ўз ичига нималарни олади?
8. Бошқарув усулларидан фойдаланишда рахбарнинг услубини айтиб беринг?
9. Агробизнес корхонасида бошқариш услубларини тушунтиринг?
10. Агробизнес корхонасида бошқарув маданиятининг афзалликларини кўрсатиб беринг?
16 БОБ. БОШҚАРУВДА АХБОРОТ ВА КОММУНИКАЦИЯ
Таянч иборалар: хабардорлик, бошқарувчи тизим, илмий-техникавий ахборот, меъёр ва меъёрий ҳужжатлар, ахборот, мустаҳкамлаш усули, бошланғич ахборот, барқарорлик, меъё ва меъёрий кўрсаткичлар, комуникация, ахборот алмашуви, сифатига қўйилган талаблар, фундаментал технология, пағоналарга ахборот алмашинуви, узатиш каналлари, ахборот оқими, илмий тадқиқот ишлари, менежмент ахбороти.

16. 1. Менежмент тизимида ахборот
“Ахборот” – атамаси лотинча, хабардорлик, бирор ҳодиса ёки бирор киши фаолияти ҳақида хабарга эга бўлиш маъносини билдиради. Ахборот бошқарув тизимида уни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида фаол таъсир этиш учун зарур маълумотлар йиғиндисидан иборатдир. Етарли ва аниқ ахборотга эга бўлмай туриб корхонани бошқариш мумкин эмас.
Ишлаб чиқариш ахбороти бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасида алоқа усулидир. Бошқарувчи тизим бошқариладиган тизимдан ишлаб чиқариш ҳолати ва унинг хўжалик фаолияти тўғрисида ахборот олади. Бошқарувчи тизим олинган ахборот асосида бошқарилувчи тизим фаолиятига баҳо беради, бошқаришни янада такомиллаштириш мақсадида кўрсатма, фармойишлар чиқариб, бошқарилувчи тизимга ижро учун юборади.
Ахборот менежмент тизимида алоҳида бўғин ҳисобланади. У ўзига хос қатор хусусиятларга эга бўлиб, улар ахборот бошқарувининг барча бўғинлари, барча вазифа-ларини қамраб олади. Ахборот – бу бошқарув аппарати фаолиятининг ҳам дастлабки нуқтаси, ҳам натижасидир, шунингдек, амалга оширилаётган ҳаракатлар мавжудлиги шарти, мустаҳкамлаш усулидир. Ахборот ҳажми ортиши билан бошқарув ахборотининг сифат кўрсаткичларига бўлган талаб ҳам ортиб боради.
Менежмент жараёни бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида ахборот тўплаш, узатиш ва қайта ишлаш, бошқарув буйруқлари кўринишида ахборот бериш ва уни ижрочиларга етказишдан иборат.
Ахборотнинг бир неча, жумладан, статистик, оператив, иқтисодий, ҳисоб, молия, таъминот, кадрлар бўйича, технологик, конструкторлик, маркетинг, ижтимоий каби бошқа турлари мавжуд.
Менежментда иқтисодий ахборот алоҳида ўрин эгаллайди. У кишиларнинг моддий бойликларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнидаги муносабатларни акс эттиради. Шу билан бирга, фан-техника тараққиёти асосида ишлаб чиқариш ривожланишини акс эттирувчи илмий-техникавий ахборот аҳамиятини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.
Келиб чиқиш манбасига кўра, ахборот ташқи ва ички ахборот турларига бўлинади. Ташқи ахборот ташқи муҳитдан олинадиган хабарлардан иборат бўлади. Булар жумласига юқори ташкилотларнинг фармойишлари, режа топшириқлари, маҳсулотни сотиш шартлари ҳақида ахборотлар киради. Ички ахборот корхона ёки унинг бошқарув бўғинида шаклланиб, истеъмол қилинади. Корхона миқёсида улар жумласига режанинг бажари-лиши, моддий-техникавий таъминот, маҳсулот таннархи, кадрлар, меҳнат унумдорлиги ҳақидаги ахборотлар киритилиши мумкин.
Йўналиши бўйича ахборот – бошланғич ва бошқарувчи (раҳбарлик) ахбороти турларига бўлинади. Раҳбарлик ахбороти бошланғич ахборотни қайта ишлаш асосида қарор қабул қилиш натижасидир. Бошланғич ахборот доимо бошқарув тизимининг қуйи даражасидан юқорироқ даражага қараб ҳаракат қилади, раҳбарлик ахбороти эса тескари йўналишда ҳаракатланади.
Ахборот вақт ўтиши билан турлича аҳамият касб этади. Барқарорлик даражаси бўйича уни барқарор, шартли-барқарор, ўзгарувчан турларга бўлиш мумкин. Барқарор ахборот (корхона, унинг бўлинмалари номи, маҳсулот тури) узоқ муддат давомида ўз аҳамиятини ўзгартирмайди. Шартли-барқарор ахборотнинг аҳамияти маълум муддат давомида сақланиб туради. Корхона миқёсида бундай ахборотга турли меъёр ва меъёрий ҳужжатлар (моддий, меҳнат сарфи, таърифлар меъёрлари)ни киритиш мумкин. Ахборотнинг бундай тури корхона бўйича умумий ахборотнинг 35 фоиздан кўпроғини ташкил этади. Ўзгарувчан ахборот менежмент объекти фаолияти ва унга мос ҳолда бошқарув жараёнлари ўзгарувчанлигини акс эттириб, қарор қабул қилиш учун тез қайта ишлашни талаб этади.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling