Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


-расм. Қарор қабул қилиш жараёнидаги изчиллик ва ундага босқичлар


Download 1.13 Mb.
bet137/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

14.3.2-расм. Қарор қабул қилиш жараёнидаги изчиллик ва ундага босқичлар
Қарорни ишлаб чиқиш жараёни вазиятни таҳлил қилиш ва вазифани аниқлаб олишдан бошланади. Вазиятни таҳлил қилиш қуйидагиларни амалга оширишни талаб қилади:

  • таҳлил қилинаётган объект ҳолатини, унинг сифат жиҳатларини, ресурслар билан таъминланганлигини таҳлил қилиш;

  • мазкур объект самарадорлигини энг юқори самарага эга бўлган ўхшаш объект билан таққослаш;

  • таққосланаётган объектлар кўрсаткичлари ўртасидаги тафовутлар сабабини аниқлаш;

  • адабиётлар манбаини, илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботларни, патент фонди, истеъмолчилар имкониятлари ва шу кабиларни таҳлил қилиш;

  • ишлаб чиқарувчи ва рақобатчилардаги ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражасини таҳлил қилиш;

• мазкур объектнинг тараққиёт йўналишларини шакллантириш ва ҳ.к.
Бошқариш жараёнида доимо бирор бир масалани ҳал қилишга тўғри келади. Чунки турли сабаблар туфайли белгиланган параметрлардан оғиш содир бўлади, янги жараёнларга зарурият туғилади, натижада ишлаб чиқариш олдида пайдо бўлган муаммони билиш, уни таҳлил қилиш ва ҳал этиш зарурияти юзага келади.
Қарор қабул қилиш зарурати ва таҳлил қилинаётган объектдаги аниқ вазият аниқлангач, турли йўллар билан эришиладиган қарор мақсади шакллантирилади ва унинг ечими бўйича вазифалар белгиланади. Қарорнинг мақсади юқори орган томонидан кўрсатиб берилиши мумкин.
Шундай қилиб, муаммони аниқлаш вазиятни ва муаммонинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашдан бошланади. Вазиятни аниқлаш деганда, муаммонинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш тушунилади (14.3.3-расм).
• мавжуд бўлган ҳолатнинг бўлиши лозим бўлган ҳолатга мос тушмаслик;
• ноаниқлик;
• сабаб ва оқибатнинг аниқ бўлмаслиги;
• бир неча муқобилнинг мавжудлик ҳолларида юзага келади (14.3.4-расм

14.3.4-расм. Вазиятни таҳлил қилиш ва муаммони аниқлаш жараёни


Муаммо асосан:

• мавжуд бўлган ҳолатнинг бўлиши лозим бўлган ҳолатга мос тушмаслик;


• ноаниқлик;
• сабаб ва оқибатнинг аниқ бўлмаслиги;
• бир неча муқобилнинг мавжудлик ҳолларида юзага келади (14.3.4-расм).
Расмдан кўриниб турибдики, муаммолар турли сабаблар, яъни кўзланмаган ҳолатлар, олдимизга қўйилган мақсаднинг ечими бўйича бўладиган ҳаракатлар, айрим стандартларда мавжуд мезонларнинг ноаниқликлари ва ниҳоят, йўл қўйилиши мумкин бўлган тасодифий хатолар туфайли вужудга келиши мумкин. Бу муаммоларнинг ечими қарор моделини ишлаб чиқиш билан боғлиқ.





Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling