Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet142/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Назорат учун саволлар:
1. Агробизнес корхонасида бошқарув қарорлари қандай талабларга жавоб бериши керак?
2. Агробизнес корхонасида бошқарув қарорлари қандай тавсифланади?
3. Агробизнес корхонасида амал қилиш хусусиятига кўра бошқарув қарорлари қандай турларга бўлинади?
4. Қарор қабул қилишнинг коллегиал ва консенсус тамойиллари тўғрисида тушунча беринг?
5. Қарор қабул қилишда “Ринги” усулининг моҳияти нимадан иборат?
6.Бошқарувчининг шахсий фазилатлари таъсирида қандай қарорлар қабул қилиниши мумкин?
7. Қарорнинг бажарилиши қандай назорат қилинади?
8.Функция ва менежмент функцияси деганда, нимани тушунасиз?
9. Менежментнинг умумий ва аниқ функциялари тўғрисида нималар дея оласиз? 10. Менежментнинг иқтисодий, социал, маънавий ва ташкилий функциялари нималардан иборат?
15 БОБ. БОШҚАРУВ МАДАНИЯТИ ВА УСЛУБИ


Таянч иборалар: маънавият, ахлоқий меъёрий ҳужжат юритиш, ташқи муҳит, менежер бошқарув, ваъдабозлик, камтарлик ва оддийлик, раҳбар маданияти, одоб, хизмат одоби, ор-номус, услуб, роҳбарнинг иш услуби, руҳий-психологик, сўзлаш ва ёзиш, бошқарув санъати, авторитор, демократик, либерал, фазилат, холериклар, довюраклик, сабрлилик, камтарлилик, раҳмдиллилик, мулоқат олиб бориш, маънавий етуклик, раҳбарлик қилиш, билим даражаси, ташкилотчилик қобиляти.


15.1. Бошқарув ва бошқарув маданияти тушунчаси. Бошқарув маданиятининг асосий элементлари, бошқарув ходимлари, бошқарув жараёнлари, меҳнат шароити ва ҳужжатларни расмийлаштириш маданияти.
«Маданият» тушунчаси ривожланиш даражасининг умумлаштирувчи кўрсаткичи бўлиб, бир қанча маънони билдиради. Масалан, жамият маданияти, айрим шахс маданияти, ва ниҳоят, инсон фаолиятининг айрим тури маданияти хақида сўз юритиш мумкин. Инсон фаолияти моддий ва маънавий бойликлар яратувчи турларга бўлинади. Шу сабабли, моддий ва маънавий маданият фарк килинади.
Моддий маданият инсон томонидан табиатни бўйсундириш даражаси кўрсаткичидир. Унга ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат предметлари киради. Маънавий маданиятга фан, ахоли маълумот даражаси, медицина хизмати даражаси, санъат даражаси, одамлар ахлоқий меъёрлари, маънавий эхтиёжлар ва манфаатлар ривожланиши даражасини киритиш мумкин. Шундай килиб, маданият инсоннинг ҳам маданий ишлаб чиқариш, хам маънавий ҳаёт соҳасида ривожланиши жараёнидаги ютуқларини қамраб олади. У инсоният билимлари, унинг меҳнати моҳиятидан иборат бўлиб, кишиларнинг аввалги авлодлари томонидан яратилади.
Инсоният маданияти ўсувчан, ўзгарувчан, чунки ҳозирги авлод аввалги авлодлар маданий қадриятларидан ижодий фойдаланиш асосидагина янада ривожланиши мумкин.
Ўзбекистоннинг наёб маданияти йиллар, асрлар давомида шаклланиб, уни сақлаш, ривожлантириш кўп миллатли республиканинг юқори маълумотли инсонлари – фан, адабиёт, санъат арбоблари вазифасидир.
Инсон ҳаёти фаолиятининг муҳим таркибий қисми бутун инсоният томонидан жамланган маданий бойликка эга бўлиши, шу жумладан бошқарув маданиятини эгаллашдир.
“Маънавият” арабча сўз бўлиб, рух, ақл, онг, идрок, рухий ҳолат, ички кайфият, жалиллик, жасорат, хусусият, моҳият, ғамхўрлик, қайғуриш дид каби бир неча маъноларни англатади.
Маънавият – одамнинг рухий ва ақлий олами йиғиндисидир. Консенсус тамойили ҳурфикрлилик, яъни фикрлар плюрализми кучайган ҳамда ахборот оқими тобора кучайиб борган ҳолларда қўлланилади. Ўз моҳияти билан:
Маънавият жамиятнинг, миллатнинг ёки айрим бир кишининг ички ҳаёти, рухий кечинмалари, ақлий қобилияти, мдрокини мужассамлаштирувчи тушунча.
Маънавият – инсон ва жамият маданиятининг негизи, инсон ва жамият ҳаёти маълум йўналишининг бош омили. У муайян иқтисодий-ижтимоий ҳаёт тизимининг шаклланиши, ўзгариши ёки инқирозга юз тутишига кучли таъсир кўрсатади.
Маънавият бойиб борса, жамият равнақ топиб боради ва аксинча, маънавият қашшоқлашса, жамият бора-бора таназзулга юз тутади. Мустақиллик йилларида маънавият масалаларига муносабат тубдан ўзгариб, унинг бойиб боришига кучли эътибор кучли эътибор берилаётганлигининг боиси ҳам шунда. Бой маънавиятсиз буюк давлат қуриб бўлмайди. Маънавият жамият ва миллат равнақининг бош омили ва пойдеворидир.
Маънавият инсоннинг рухий оламидир!
Маънавият кенг тушунча бўлиб, маърифат ва маданият тушунчаларини қамраб олади.
Маънавият инсон кўрки бўлиб, унинг ички ва ташқи дунёсида намоён бўлади. Бу рух ва ақл билан узвий боғлиқ.
Менежмент маданияти жуда муҳимдир. Инсоният ўз ривожланиш жараёнида жуда катта менежмент тажрибасини жамлаган. Бозор шароитида бу тажриба бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилиш керак. Менежментнинг вужудга келиши ва ривожланиши, аввало бошқарув маданияти даражаси юксалиши билан боғлиқдир, чунки, менежмент йўллари, усуллари, восита ва услубларига танқидий баҳо бериш йўли билан, уларнинг энг яхшилари тажрибасида қўллаши учун ажратиб олинди.
Менежмент маданияти инсон маданиятининг таркибий қисми бўлиш билан бирга қатор ўзига хос хусусиятларга хам эга. Маданиятга эга бўлиш менежер учун фақат зарур эмас, балки шартдир, чунки хар бир ташкилотнинг хар бир бўлинмаси самарали ишлаши учун унинг ходимлари юксак маданиятга эга булишлари керак.
Менежмент маданияти даражаси ходимлар, айникса, менежерлар маданиятини, менежмент жараёни маданияти, бошқарув техникаси, меҳнат шароитини акс эттирувчи кўрсаткичлар бўйича баҳоланади. Менежмент маданияти унсурларининг турли-туманлиги бошқарув жараёнида турли-туман меъёрларга, жумладан, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий, техникавий, эстетик меъёрларга риоя қилиш заруриятини келтириб чиқаради.
Ахлокий меъёрлар инсоннинг ахлок ва одоб соҳасидаги хулкини тартибга солади. Улар жумласига ижтимоий бурчни тўғри тушуниш, киши уртасида инсоний муносабат ва ўзаро хурмат, виждонлилик, хакикатгуйлик, камтарлик ва х.к.лар киради. Бошқарув жаарёнида ахлокий меъёрларга риоя қилиш унинг маданияти юкори даражасидан далолат беради.
Менежментда ҳуқуқий меъёрлар давлат-ҳуқуқий ва ташкилий-ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларда акс этади. Унинг жумласига давлат корхонаси тўғрисида қонун, тадбиркорлик ҳақида, мулк тўғрисида қонунлар киради. Лекин қонунлар хар бир корхонанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга ололмайди. Шу сабабли, хар бир корхона, қонунга асосланган ҳолда, корхонада ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи меъёрий коидалар урнатилади.
Иқтисодий меъёрлар корхона фаолияти жараёнида эришилиши лозим бўлган иқтисодий кўрсаткичларни белгилайди. Улар жумласига молия-кредит меъёрлари, ссудалар олиш тартиби, амортизация меъёрлари, махсулотнинг ҳисобланган баҳоси, фойда меъёри, рентабеллик меъёри, фондлар учун туловлар, бюджетга тўловлар, иқтисодий рағбатлантириш меъёрлари киради.
Ташкилий меъёрлар ташкилот таркибини, алоҳида бўлинма ва шахслар фаолияти таркиби ва тартибини ички тартиб фаолият турларини, ходимлар вазифаларини, ахборотни кайта ишлаш ва фойдаланиш жараёнини белгилайди.
Техникавий меъёрлар корхонанинг ва унинг бўлинмаларининг бошқарув учун зарур ускуна, техника ва транспорт воситалари, асбоблар билан қуролланганлик даражасини билдиради.
Эстетик талаблар ва меъёрлар хам бошқарув жараёнида қўлланиладиган техника воситалари ва ускуналари, хам бошқарув ходимларини ўраб турувчи ташқи муҳит учун белгиланади.
Менежмент маданияти таркибига бошқарув ходимлари маданияти, бошқарув жараёнлари маданияти, меҳнат шароити маданияти ва ҳужжатлар юритиш маданияти киради.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling