Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet13/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Индуктив усули -алоҳида бир хил фактлардан умумлаштиришга, натижавий умумий хулосалар чиқаришга таянилади. Назарий ғояларни яратиш жараёни эса индуктив тадқиқ этиш усули деб номланган. Демак, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ҳар қандай иқтисодий муаммони аввал унинг назариясидан, яъни ғоясидан амал қилишига қараб ўрганиш ёки бу муаммонинг амалиётга жорий этилишидан, яъни амалиётдаги ҳолатига асосланган ҳолда ғоя ёки назариясини яратишга қараб тадқиқот олиб бориш мумкин. Иккала ҳолатда ҳам иқтисодий тамойилларнинг, меҳанизмларнинг, муаммоларнинг ечими самарали аниқланиши керак. Иқтисодчилар ўз ғояларига, тахминларига, айрим воқеаларга, маълумотларга асосланган ҳолда яратган ёки шакллантирган ғояларини, тахминларини гипотеза, яъни асосланмаган ғоя, деб аташади. Илмий ёки амалий гипотезалар индуктив ва дедуктив тадқиқот усуллари ёрдамида шакллантирилиши мумкин(3.26).
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалини ривожлантиришда ўрганилиши зарур бўлган фанлардан бири бўлган “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фани иқтисодий фан бўлиб, унинг мақсади, вазифаси, обеъекти, иқтисодиётда тутган ўрни ва ривожланиш йўллари, фанда қўлланладиган усулларнинг моҳияти, агробизнесни ташкил этиш йўллари кўрсатиб берилган.


1.4. Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. Агробизнесни ташкил этиш зарурияти.
Аграр тармоқда устувор йўналиш сифатида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари мустақил субъект сифатида бошқа мулк ва хўжалик юритувчи шаклларидаги корхона ва ташкилотлар билан тенг ҳуқуқли қишлоқ хўжалик корхонаси сифатида фаолият кўрсатмоқда. Фермер хўжаликларини ривожлантиришда ўз ечимини топмаган кўплаб масалалар мавжуддир. Шу мақсадда фермер хўжаликлари бошлиқларининг маълумоти, мутахассислиги ҳамда тадбиркорлик фаолияти таҳлил қилинганда, уларнинг асосий қисми ўрта маълумотли, турли касб эгалари, тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаганлардир. Шу сабабли, фаннинг кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришдаги аҳамияти, аввало, фермер хўжаликларини ташкил этиш ва унинг иқтисодий, ҳуқуқий ишлаб чиқариш асосларини ўрганиш; ҳукумат томонидан қабул қилинган қонун ва қарорлар; фермер хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодиётдагиўрни ва келгусидаги истиқболлари; фермер хўжалигини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари; ер-сув ресурсларидан; асосий ва айланма фондлардан фойдаланиш; фермер хўжалигини бошқариш ва меҳнат унумдорлигини ошириш; моддий-техника ресурслари; инвестиция ва уни амалиётга жалб этиш; фермер фаолиятида қўшимча тармоқларниташкил этиш; маҳсулот ишлаб чиқаришнинг самарадорлик кўрсаткичлари, маҳсулот турлари бўйича уни етиштириш агротехникаси; инфратузилма ва сервис хизматлари кўрсатиш; ноқишлоқ тармоқларни ташкил этиш орқали даромадини ошириш; илғор иннавацион технологиялардансамарали фойдаланиш йўлларини ўргатишдан иборатдир.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling