Фаннинг объекти – қишлоқ хўжалигида агробизнесни ташкил этиш ва уни бошқаришга бевосита ўз ҳиссасини қўшадиган барча тармоқлар фаолиятидир.
“Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” иқтисодий фан бўлиб, қишлоқ хўжалиги корхоналарини ташкил этиш, унинг фаолиятини бошқариш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, корхонанинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятини баҳолашда қўлланиладиган таҳлиллар қуйидаги усуллар орқали ифодаланади. Ушбу усуллар ёрдамида ишлаб чиқаришда рўй берадиган ҳодисаларни ва иқтисодий ўзгаришларнитаҳлил қилишда турли усуллар орқали ўрганиб олинади. Усул (метод) – фанни ўрганишда фойдаланиладиган йўллар йиғиндисидир.
Фанни ўрганиш усуллари - ишлоқ хўжалик корхоналарида агробизнесни ташкил этиш фаолиятини ўрганишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади.
1. Статистик гуруҳлаш усули - ер фондидан рационал фойдаланиш, маҳсулот таннархи, меҳнат ресурслари, меҳнат унумдорлигининг ўсиши, техникалардан рациоал фойдаланиш ва бошқа кўрсаткичларни ўрганади. Бу усул ёрдамида кўрсаткичларнинг таркиби, бир-бирига боғлиқлиги, кўп йиллик ўсиш даражаси, фермер хўжалигини янада ривожлантириш истиқболлари аниқланади.
2. Монографик усул - тажриба алмашиш мақсадида хўжаликларнинг умумий ва айрим тармоқларининг фаолиятини, ишлаб чиқариш жараёнларини, ривожланиш истиқболларини аниқлаб беришдан иборат.
3. Аналитик ҳисоб усули – фермерлар фаолиятини таҳлил қилиш, фермер хўжаликларининг барча тармоқларини ривожлантириш йўлларини белгилайди.
4. Иқтисодий математик усул – математик рақамлардир. Фермер хўжалигининг барча ишлаб чиқариш соҳалари бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилишда математик рақамлар 3 манбадан олинади: 1.бизнес режадан; 2.хўжаликнинг йиллик ҳисоботидан;3.меъёрий маълумотлар, технологик карта ва маълумотномалар. Иқтисодий математик усул бир қанча босқичларга бўлинади. Тайёрлаш, иқтисодий таҳлил, абстрак рақамлар, маълумотлар йиғиш ва уни ўрганиш.
5. Лойиҳа консрукторлик ишлари усули – лойиҳалаштирилган объектларни бир-бирига солиштиришва жамлаб бўлмайдиган ҳар хил кўрсаткичларни таҳлил қилишдан иборатдир.
Кўп тармоқли фермер хўжалиги бошқарув фаолиятини ўрганиш усулларини уч гуруҳга: базавий, аниқ ва таҳлил қилиш усулларигабўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |