Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet31/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

3.4.4 –жадвал
Республика деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлик кўрсаткичлари таҳлили, (ц/га)



Экин турлари

2005 й.

2010 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2018 й. нисбатан % да:

2005 й.га

2015 й.га

Буғдой

54,5

56,6

59,2

59,8

57,9

53,7

98,5

90,7

Картошка

175,2

207,2

223,9

228,7

225,3

238,2

136,0

106,4

Сабзавот

230,7

260,1

277,3

280,8

272,8

266,3

115,4

96,0

Полиз

213,4

214,1

217,2

226,7

233,3

243,3

114,0

112,0

Мева

92,2

125,1

183,8

194,3

197,4

198,7

215,5

108,1

Узум

94,7

116,4

189,0

200,1

226,1

222,6

235,1

117,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари
2.4.4-жадвалда республика деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалик экинларини ҳосилдорлигининг ўзгариши берилган бўлиб 2005-2018 йилларда буғдой 9,3 фоизга. сабзавот 4,0 фоизга камайган бўлса, узум етиштириш 17,8 фоизга, полиз 12,0, картошка 6,4, мева 8,1 фоизга ортган. Бунинг асосий сабаби ортган маҳсулотларга ички ва ташқи талабларнинг кескин ошганлиги сабаб бўлган.
Томорқа ерларига бўлган талаб ва ундан етиштирилаётган маҳсулотларни ички бозорларда ҳам харидори кўп бўлган. Шу сабабдан Ўзбекистон Олий Совети Президиуми ва Республика Министрлар Советининг “Колхозчилар, совхозлар ишчилари ва гражданларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликлари ва якка тартибда уй-жой қуришини ривожлантириш тўғрисида”ги 258-сонли 1989 йил 15 августдаги қарори қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва такомиллаштириш, шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, йиғилиб қолган ижтимоий тангликнинг олдини олиш борасида қилинган муҳим иқтисодий, ҳам ижтимоий-сиёсий қадам бўлди. Давлатимиз Биринчи Президентининг “Жумҳурият аҳолисининг шахсий ёрдамчи хўжаликларидаги мол ва паррандаларни ем-хашак билан таъминлаш ҳамда уларда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш тўғрисида”ги 1990 йил майдаги Фармони шахсий ёрдамчи хўжаликлар ривожланишини янги босқичга олиб чиқди. Унга биноан 1,5 млн.дан зиёд оила томорқага эга бўлиб, булардан 580 минг оила янги яшаш жойи олишга эришди ва уларга берилган суғориладиган ерларнинг умумий майдони 183 минг гектарни ташкил этди3. Ҳозирги даврга келиб уларнинг ер майдони 500 минг гектардан ошиб кетди4. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси томонидан 1998 йил 30 апрелда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши деҳқон хўжаликларини ривожлантиришнинг янги босқичига асос яратиб, уларнинг мақомини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолият юритишини, имтиёзларини белгилаб берди.
Республикада деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича яратилган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу чора-тадбирлар 4 босқичда амалга оширилди. Жумладан:
1-босқич (1989-1991 йиллар) – деҳқон хўжаликларини шакллантириш жараёнининг бошланиши;
2-босқич (1992-1998 йиллар) – деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳуқуқий-меъёрий асосларнинг яратилиши;
3-босқич (1998-2001 йиллар)–деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалигида устувор хўжалик юритиш шакли сифатида тан олиниши ва ривожланиши;
4-босқич (2002 йилдан бошлаб) – истиқболли хўжалик юритиш шакли сифатида деҳқон хўжаликларини жадал ривожлантириш ва барқарорлигини таъминлаш Дастурларининг қабул қилиниши билан характерланади.
Қишлоқ жойларда яшовчи ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларнинг оилаларига деҳқон хўжалиги юритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга томорқа ер участкасини, иморат ва ҳовли эгаллаган майдонни ҳам қўшганда суғориладиган ерларда 0,35 гектарчага ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 1 гектаргача ўлчамида ер берилади.
Фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,06 гектар доирасида томорқа ер участкаларида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ким ошди савдоси асосида реализация қилиниши мумкин. Янги ташкил этилаётган деҳқон хўжалиги учун томорқа ер участкаси олиш ҳуқуқидан мазкур жойда камида уч йил мобайнида доимий яшаб келаётган шахслар фойдаланадилар (янги ўзлаштирилаётган ер майдонлари бундан мустасно). Деҳқон хўжалигига ажратилган ернинг чегаралари жойнинг ўзида ер тузиш хизмати органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан расмийлаштирилади. Томорқа ер участкасидан оқилона ва самарали фойдаланаётган деҳқон хўжалигига қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш ва реализация қилиш, ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунигдек яйлов яратиш учун қисқа муддатли ижарага қўшимча равишда ер участкалари берилиши мумкин. Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ер бериш ёки ерни реализация қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Ер кодекси», «Деҳқон хўжалиги» тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган томорқа ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кредит олиш учун гаровга қўйилиши мумкин. Томорқа ер участкасининг ўлчами ва чегаралари фақат деҳқон хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган томорқа ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи тариқасида ундирилади. Деҳқон хўжаликлари учун сувдан фойдаланиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади. Деҳқон хўжалигига бериладиган сувнининг сарфини ҳисобга олиш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби, шунингдек мазкур солиқ бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Деҳқон хўжалигининг ўзига қарашли мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи давлат ҳимоясида бўлади. Деҳқон хўжалигининг мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида амалга оширилади. Деҳқон хўжалиги мол-мулкни ҳосил қилиш, кўпайтириш, уни ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга. Деҳқон хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш учун банк муассасасида ҳисоб варақлар очиш ҳуқуқига эга. Деҳқон хўжалигининг ҳисоб-китоб варағидан маблағларни фақат унинг розилиги ёки суднинг қарори билан ҳисобидан чиқариш мумкин. Деҳқон хўжалигининг мол-мулки фуқаролик қонун ҳужжатлари меъёрларига мувофиқ мерос қилиб қолдирилади. Хўжаликда фаолиятини давом эттираётган меросхўрлар мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилганлик учун давлат божи тўлашдан озод этиладилар. Деҳқон хўжалиги ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилиши ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг қонунларда тақиқланмаган ҳар қандай тури, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланади. Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган ва реализация қилаётган маҳсулот сифатига оид амалдаги меъёрлар ва стандартларга, экологияга, санитарияга оид ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа талаб ва қоидаларга риоя этиши лозим. Деҳқон хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, мансабдор шахсларининг аралушувига йўл қўйилмайди. Юридик шахс тариқасида рўйхатга олинган деҳқон хўжалиги ташқи иқтисодий фаолиятини бошқа шаклларда хўжалик юритувчи корхоналар билан тенг шартларда амалга оширади.
Деҳқон хўжалигининг фаолияти хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Деҳқон хўжалигидаги муайян ишни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида вақтинча жалб этилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотни реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномалари тузиш ҳуқуқига эга. Тарафлар шартнома мажбуриятлари бузилган тақдирда, қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Деҳқон хўжалиги ўз етиштираётган маҳсулотга бозордаги талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб мустақил равишда баҳо белгилайди. Деҳқон хўжаликлари ихтиёрийлик асосида маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга. Деҳқон хўжалигидан ер солиғи томорқа ер участкасининг сифатига, жойлашган манзилига ва сув билан таъминлаш даражасига қараб, унинг кадастр баҳосини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган миқдорда ундирилади.
Биринчи марта томорқа ер участкаси олган деҳқон хўжалиги давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан икки йил муддатга ер солиғи тўлашдан озод қилинади.
Юридик шахс ташкил этган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари фаолиятни амалга ошириш учун кредит олишлари, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ва шартнома шартларида, шу жумладан деҳқон хўжаликларини кредитни узишнинг зарур гаров, суғурта ҳамда бошқа кафолатларини таъминланган ҳолда имтиёзли кредитлашга жалб этишлари, шунингдек хусусий кичик тадбиркорлик учун белгиланган имтиёзларнинг барча турларидан фойдаланишлари мумкин.
Деҳқон хўжалигини ишлаб чиқариш аҳамиятига молик объектлар қурилиши, асосий ишлаб чиқариш воситаларини харид этиш учун узоқ муддатли кредитлаш ва жорий ишлаб чиқариш фаолияти учун қисқа муддатли кредитлаш кредит шартномаси асосида амалга оширилади.
Деҳқон хўжалиги ўзига қарашли ва ижарага олинган ишлаб чиқариш воситаларининг, қишлоқ хўжалиги экинзорларининг (кўчатзорларининг), кўп йиллик дов-дарахтларнинг, етиштирилган маҳсулотнинг, хомашёнинг, материалларнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфини, тадбиркорлик хавфини, шунингдек шартномаларни бузганлик учун ўзининг жавобгарлик хавфини ихтиёрийлик асосида суғурта қилдиради ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда суғурта товони олади. Давлат қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва уни реализация қилиш билан шуғулланувчи деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Давлат органлари деҳқон хўжалигини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашадилар.
Деҳқон хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон фермер хўжаликлари, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Савдо саноат палатаси ва уларнинг жойлардаги ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади. Деҳқон хўжаликлари ҳозирги кунда мамлакатда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 64 фоиздан кўпроғини, шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотларининг 43,4 фоизини ва чорвачилик маҳсулотларининг 89 фоизини ишлаб чиқардилар.
Деҳқон хўжаликларини барқарор ривожланиши учун бозор тамойилларига мос ҳуқуқий, ташкилий, табиий, иқтисодий ва ижтимоий омилларни ўзаро бир-бирига мос келиши нуқтаи назаридан самарали механизмлар тизимини ишлаб чиқишни тақозо этади. Деҳқон хўжаликлари етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишнинг истиқболли каналларидан бири улгуржи бозорлар бўлиб бу тизимни ривожлантириш ушбу хўжаликлар учун нафақат маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш, балки ўзлари савдога чиқарадиган товар маҳсулотига бозор талаби ва нархини ўрганиш нуқтаи назардан ҳам самарали ҳисобланади. Бундан ташқари, улгуржи тарзда деҳқон хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни шартномалар асосида сотиш каналларидан бири чакана савдо ва умумовқатланиш субъектлари товарни кафолатланган вақт ва миқдорда харид қилувчи қўлай истеъмолчилар тоифасини ташкил қилади. Таҳлилларнинг кўрсатишича, бу тизим ҳам деҳқон хўжаликлари, ҳам ушбу тоифадаги истеъмолчиларга қўлай ҳисобланади, чунки, бунда ҳар иккала томон ўзларига тегишли шартнома мажбуриятларини манфаатдор бўлади.
Деҳқон хўжаликларида қўшилган қийматни кўпайтириш нуқтаи назардан улар етиштираётган узум, мева, картошка ва сабзавот каби маҳсулотларни шартномалар асосида қайта ишлаш ҳамда тайёрлов корхоналарига тўғридан-тўғри сотиш тизимини бўлиб уни янада ривожлантиришга эътибор қаратиш лозим. Бу тизим катта ҳажмда етиштириладиган ва тез бузиладиган маҳсулотлар (масалан помидор)ни қайта ишлаш корхоналарига ўз вақтида етказиб бериш орқали исрофгарчиликка йўл қўймаган ҳолда чиқитсиз тайёр истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Деҳқон хўжаликлари учун энг асосий ва йирик сотиш каналаридан бири деҳқон бозорлари ҳисобланади. Ушбу канал орқали маҳсулот сотиш жараёнида, жумладан, деҳқон хўжаликлари, биринчидан, харидорлар билан товар миқдори ва нархи бўйича тўғридан-тўғри, юзма-юз, ўзаро манфаатли савдо-сотиқ қилишни ташкил этади. Деҳқон бозорлари ёки бошқа сотиш каналларидан фойдаланиш имкони йўқ деҳқон хўжаликлари учун воситачиларсиз тўғридан-тўғри “дала-дўкон” тамойили асосида ўз маҳсулотини сотишни ташки этиш усулидир. Бу сотиш усулида деҳқон хўжаликлари, биринчидан, ўз товар маҳсулоти ҳисобига яратиладиган қўшилган қийматни тўлиғича ўзлари тасарруф этади, иккинчидан, воситачилар таклиф қиладиган нархдан юқорироқ шартда сотиш натижасида кўпроқ даромад олади ва, учинчидан, агар товар маҳсулотлари мунтазам равишда юқори сифатда ва истеъмолчилар тўлов қобилиятларига мос ҳолда савдога чиқарилса кафолатли доимий харидорлар топиш имконига эга бўлади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тизимида ярмаркалар муҳим ўрин тутади. Бироқ, деҳқон хўжаликлари кичик ҳажмдаги озиқ-овқат товар маҳсулотлари билан бундай ярмаркаларда объектив ва субъектив сабабларга кўра фаол ва самарали иштирок эта олмайди. Шу боисдан, истеъмол кооперативларини ва, аҳоли тиғиз (компакт) жойлашган ҳар бир қишлоқ ҳудудида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кегаши ҳамкорлигида маҳсулот етиштиришдан то ундан йирик миқдорда тайёр истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган, уларни ички ва ташқи сотиш каналларига, шунингдек, экспортга чиқариш имкониятларига эга бўлган бўйича чуқур ихтисослашган кооперативлар ташкил этиш, жумладан, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини ҳам қўшилган қиймат яратиш занжирининг асосий субъектларига айлантирган ҳолда улар фаолиятини модернизациялаш ва диверсификация қилиш асосида қўшилган қиймат оширишга хизмат қилиши мумкин.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари таъсисчилигадаги кооперативларни замонавий ахборот-технология воситалари, ва интернет тармоқлари орқали онлайн тарзда ўз маҳсулотларини электрон сотиш тизимида бевосита экспорт қилиш, товар-хомашё биржалари ва аукцион савдоларида тўғридан-тўғри иштирок этиши мумкин. Интернет сайтлари орқали ўз маҳсулотини сотишга қўйиш деҳқон учун сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қисқартирибгина қолмай, балки унда салоҳиятли истеъмолчилар учун ўз товарларининг сифат кўрсаткичлари, афзалликлари ва бошқа параметрларини қамраб олувчи барча зарурий маълумотларни жойлаштириш имкониятига ҳам эга бўладилар. Бу эса, масалан, деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилаётган мева-сабзавот каби маҳсулотларнинг экологик тоза бўлишини таъминлашга ва шу орқали “экобозор” ларда иштирок этишга ҳам хизмат қилади. Маълумки, “экобозор” бу - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзининг экологик тоза маҳсулотини тўғридан-тўғри якуний истеъмолчиларга чакана баҳоларда сотишга мўлжалланган, инновацион техника-технология ва ускуналар билан жиҳозланган ихтисослаштирилган савдо масканидир.
Бундан ташқари, япон инновацион савдо автоматлари (вендинг) тизимини босқичма-босқич жорий этиш ҳам истиқболда деҳқон хўжаликлари учун савдо жараёнларини амалга оширишда барча қўлайликлар яратиш нуқтаи назардан самарали каналлардан бири бўлиб хизмат қилади. Бу борада япониялик иқтисодий назариётчи олимлар “агар сизни ўз бизнесингиздан олаётган даромадингиз қониқтирмаса, рентабеллик қандайдир бошқа сабабларга боғлиқ бўлса, сизга ностандарт қарор қабул қилиш ёрдам бериши мумкин, масалан, савдо автоматларидан фойдаланиш” деб таъкидлашган5. Шу боисдан, деҳқон хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолиятида қўшилган қийматни кўпайтириш ва уларнинг мазкур занжирдаги ўрнини мусаҳкамлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва тартибга солишдир.
Тадқиқотчи Ш.Ю Азизов тамонидан диссертация афторефератида ҚҚни шундай таърифлайди. Умум миллий иқтисодиёт даражасида қўшилган қиймат (ҚҚ) бу ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулотдан (ЯМ) ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган хомашё ва материаллар, яъни оралиқ истеъмол маҳсулотлар ва хизматлар қийматини (ОИМХҚ) чиқариб ташлагандан кейин шаклланадиган қийматдир. Бироқ, қўшилган қиймат яратиш занжири нафақат маҳсулот (товар)лар ишлаб чиқариш жараёни ва босқичини, балки уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш каби кейинги жараёнларни бажарувчи бўғинлар фаолиятини ҳам ўз ичига олади. Демак, қўшилган қиймат уни яратиш занжирининг ҳар бир босқичидаги бўғинларнинг ўзига хос хусусиятлари ва амалга оширадиган технологик жараёнлари таъсирида алоҳида тарзда шаклланади. Республикамизда қўшилган қиймат яратиш, уни кўпайтириш ва баҳолаш борасидаги мавжуд муаммоларни бозордаги талаб ва таклиф қонунига мос шаклланаётган нархлар доирасида ҳал этилади. Қўшилган қиймат занжири ўзида ресурсларни жалб қилиш босқичидан тортиб, токи маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқариш ва унинг истеъмол қилинадиган қисмини бозорга чиқариш билан боғлиқ жараёнларни ўз ичига олувчи яхлит тизимдир. Занжирнинг ҳар бир босқичи ва бўғинида фойдаланилган ресурслар, истеъмол товарлари ва хизматларнинг ўзаро физик трансформацион бирикиши ва ҳаракати натижасида янгидан яратилган қўшилган қийматни иқтисодий баҳолаш, уни занжир субъектлари ўртасида уларнинг улушларига мос тақсимлашдан иборат.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling