Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. Агробизнесни ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий асослари деганда нимага тушунасиз?
2. Агробизнесни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари нималардан иборат?
3. Фермер хўжалиги ва уни ташкил этиш йўлларини айтинг?
4. Фермер хўжаликлари ва уларнинг фаолияти нималардан иборат?
5. Деҳқон хўжаликлари қандай ташкил этилади?
6. Деҳқон хўжалигини бошқариш ва фаолияти ташкил этишни ким белгилайди?
7. Қўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил эишнинг моҳиятини тушунтириб беринг?
Кўп тапмоқли фермер хўжалигини бошқариш жараёнини айтинг?
Кооператив ва уларнинг фаолияти қандай ташкил этилади?
Кооперативларн ким тамонидан бошқарилади?
4-БОБ. АГРОБИЗНЕСДА РЕСУРС САЛОҲИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Таянч иборалар: суғориладиган ер, ер учаскаси, тоифа, аҳоли пункти, ер ресурслари, ернинг хусусияти, суғорма деҳқончилик, тупроқ унумдорлиги, сифат кўрсаткичи, самарадорлик, коээицент, ер қайтми, ер солиғи, сув ресурслари,суғориладиган ер, сув омдори, магистрал, канал, СИУ, кенгаш, тежамкор технология, сунъий суғориш, ресурстежамкор, томчилатив, меҳнат сарфи, сув режими, унумдорлик, СФКт, реконструкция, усуллар.
4.1. Ер фонди ва унинг таркиби. Ер қишлоқ хўжалигининг асосий воситаси сифатида.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий чегарисидаги ер майдони 44896,9 минг гектарни ташкил қилади. 2000 йил ҳолатига республика бўйича корхона, ташкилот, муассасалар ва фуқаролар фойдаланишидаги жами ерлар 44410,3 минг гектарни ташкил этади. Республика бўйича суғориладиган ерлар 4303,0 минг гектарни ёки умумий майдоннинг 9,7 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистон Республикасида ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра 8 та тоифага бўлинади 4.1.1-жадвал.
4.1.1-жадвал.
Ўзбекистон Республикасида ер фондининг тоифалари бўйича тақсимланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |