Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet27/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Кўп тармоқли фермер хўжалиги – фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган асосий ихтисослашув йўналишидан бошқа соҳаларда ишлаб чиқаришни ташкил этиб маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган фермер хўжаликлари ҳисобланади. Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад бу- мавжуд ер-сув, меҳнат ресурслари, нефт маҳсулотлари, минерал ўғитлар, техника воситалари, бино ва иншоот каби воситалардан унумли фойдаланган ҳолда фермер хўжалигининг оладиган фойдаси миқдорини қўшимча қиймат ҳисобига ошириш билан бир қаторда қўшимча тармоқ ва иш жойларини ташкил этиш ҳисобланади.
Кўп тармоқли фермер хўжалигининг мақсадиқишлоқ хўжалигида асосий товар маҳсулотларини етиштириш билан бирга ёрдамчи ва қўшимча ҳамда ноқишлоқ тармоқларни ривожлантириш йўли билан қўшимча қиймат ҳисобига даромад (фойда) олиш, ўзининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондиришдир.
Кўптармоқли фермер хўжалигининг вазифалариажратилган ер ва сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш; тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш; мустақил равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек, хизматлар кўрсатиш; ветеринария қоидаларига риоя қилган ҳолда, чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш; қўшимча ва ёрдамчи ҳамда ноқишлоқ тармоқларни ташкил этиш орқали ўз фаолиятини юритишдан иборатдир.
Кўп тармоқли фермер хўжалигининг фаолиятигақишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш; қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек, бозорларда, шу жумладан ўз савдо шаҳобчалари орқали сотиш; тижорат фаолияти юритиш ва маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш; юридик ва жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш; ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш; экспорт имкониятларини кенгайтириш, қўшимча қиймат занжирини яратиш, агробизнесни ташкил этиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ноқишлоқ соҳасини қўшиб олиб бориш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдир.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари, хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига қараганда қатор афзалликларга эга эканлиги амалда ўз исботини топмоқда. Агросаноат мажмуида вужудга келган тадбиркорлик фаолияти субъектлари республика аҳолисининг муайян эхтиёжларини қондириш билан бирга йил давомида мавжуд меҳнат ресурсларидан фойдаланиш учун қулай шароит ҳам яратади. Масалан: маҳлулотларни етиштиришни баҳор, ёз, қисман куз ойларида етиштирса кеч куз ва қиш ойларида захирада турган маҳсулотларини қайта ишлаш, сотиш билан боғлиқ бўлган ноқишлоқ соҳасини юритиш ишларини ташкил этади. Ушбу хўжаликлар агросаноат мажмуида эркин иқтисодий мухит яратади ва ўзига хос вазифалардан ташқари ноқишлоқ соҳасини ташкил этиб, аҳолининг истеъмол даражасини қондиришга хизмат қилади. Ҳар қандай хўжалик субекти тамонидан агробизнес ишларини олиб бориш, қўшимча қиймат яратиш, рақаботдош маҳсулотлар етиштириб экспорт имкониятларини кенгайтиришни асосий мақсад қилиб қўяди. Аграр соҳадаги агробизнес корхоналари ўз фаолиятини турли масадлар асосида бошқариш ишлари амалга оширилади. Жумладан: аввало ўз хўжалиги эхтиёжини таъминлайди; хўжаликнинг ишлаб чиқариш қувватини оширишга хизмат қилади, бозорларда ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бойитади; ахоли бандлигини таъминлаш билан бирга, иш ҳақини узлуксиз ошириб боради, ишловчиларнинг янги инновацион технологиялар билан ишлаш қобилияти бўйича малакасини оширишга имконият туғдиради; хўжаликда иқтисодий муҳит барқарорлигини таъминлаган ҳолда, бозор муносабатлари шароитида эркин рақобат мунособатларида фаолият юритишни дастур қилиб олади.
Республикада фаолият юритаётган қўпгина фермер хўжаликлари йил якунида олдидаги шартнома мунособатларини бажармаган, даромади паст ва қарздорлик билан чиқади. Сабаби қуйидагилардан иборат: -таёрлов ташкилотлари билан бўлғуси ҳосил учун шартномани ўз вақтида тузмаганлиги сабабли банк кредитлари шакилланмасдан молиялаш ишлари кечикиб, агротехник тадбирлар вақтида ўрказилмайди; ҳар бир экин тури бўйича фермер хўжалиги баҳбарлигида келгуси йил учун бизнес режани тузмайди ва ундан фойдаланишга умуман эътибор бермайди; таёрлов ва хизмат кўрстиш корхоналари билан шартнома шартлари пала-партиш, ўз ҳуқуқини билмаган ҳолда уларнинг манфаати учун тузилади; эрта кузда шудгорлашдан аввал гектарига 150-200 кг фосфорли ўғит бериш керак бўлса умуман ёки қисман берилади; ерни 40-45 см чуқурликда шудгор қилишдан бошлаб барча агротехник тадбирлар сифатсиз талаб даражасида бажарилмаганлигини назорат қилинмайди; ўрнатилган меъёр бўйича ишловчилар асосий штатга олинмаганлиги учун республика бўйича ишсизлар сонини ортишига олиб келмоқда, ишловчиларга ўз вақтида белгиланган штат бўйича иш ҳақи ва рағбатлантириб бориш йўлга қўйилмаганлиги учун ишловчиларнинг бажарган ишлари сифатсиз ва хўжалик фаолиятига маъсулиятсиз бўлиб ички муҳит бузилган ҳолда иш юритилади. Умуман мутахассис ходимларга эътибор берилмаган ҳолда менежмент фаолияти юритилади. Хўжалида агротехник тадбирларни амалга оширишда сарф-харажатларни тежаш, кўшимча қийматни яратиш, хўжалик фаолиятини кенгайтириш, янги техника технологиялар сотиб олиш имкониятлари бўла туриб, бу имкониятларни бой бериб келаётган фермер хўжаликлари афсуски фаолият юритаяпди. Бунга асосий сабаб, кадрлар қўнимсизлиги, рҳбарнинг уқубсизлиги, юқори органларнинг фермер фаолиятига кескин аралашуви, муаммолар маниторинг қилиниб уни бажарилиши бўйича қонуний назорат олиб борилмаслиги, ўрнатилган меъёр бўйича ишловчилар штат бўйича жалб этилишини туман меҳнат бўлими ва солиқ идоралари тамонидан назорат юритмаслиги, қонун талабларини бузганларга жарима ундиришишлари умуман олиб борилмайди. Узоқ йиллик амалий тажрибаларим шуни кўрсатадики, республика аҳолисини боқадиган ер бўлиб, шу ерларда фаолият олиб бораётган қишлоқ хўжалик субектлари фаолиятига бефарқ бўлмаслик ҳар бир фуқоранинг бурчи бўлиши керак деб ҳисоблайман. Аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, давлатни экспорт имкониятини кенгайтиралиган қишлоқ хўжалиги бўлиб уни ривожлантириш учун ички имкониятларни шакиллантириш бўйича ислоҳатлар юритиш, ҳолатни узлуксиз маниторингини олиб бориш, барча инновацион янгиликларни жорий этиш бўйича иқтисодиёт илмий текшириш институтлари фаолиятини янада кенгайтириш,туман бошқарув тизимини тубдан ўзгартириш, сифатсиз бажарилган агротехник тадбирлар учун жарима чорасини қўллаш, фермер хўжалик фаолиятига аралашмаслик мумкин керакдир лекин меъёр бўйича ўрнатилган тартибга ҳамма амал қилиши керак, бўлмаса жазосини ҳам кўриш керак деб ўйлайман. Мухтарам президентимиз Бош вазир вазифасида бўлган пайтларида бир йили қирғоқчилик келди. Айрим жойларда ҳарорат 60-65 Со градусга чиқди. Аҳвол ниҳоятда оғир аҳволда эди. Техника. сув етишмайди. Юртбошимиз топшириғи билан Чиноз тумани Амур Темур худудидга барча ҳайдов тракторларини тўплаб Тошкент давлат аграр университетининг 4та илмий салоҳиятли ўқитувчиларини жалб қилиб техникаларни техник қаровдан ўтқазиб камчилликларини шу ерда бартараф этилди. Иссиқ овқат, ётоқ жой учун палаткалар ташкил этилди. Биз паток усулида культивация, ўғитлаш ишларини қисқа кунда сифатли бажардик. Суғориш бўйича культиваторлар ўрнига чуқур углибитель ўрнатиб ернинг пастки қатламига намликни кўратиш ҳисобига сув танқислигини бартараф этгандик. Тракторчиларни узлуксиз рағбатлантириш ишларини ташкил этдик. Масалан: кўльтвация тадбири бошланишдан аввал ҳар бир Чиноз туман худудида культивация ишларини олибори бўйича йўлланма берилиб ҳар бир трактор учун 1 қоп ун, 10 кг пахта ёғи, 10 тадар кир совун ва 100 минг сўмдан пул мукофатини ўз қўлларим билан тарқатганман. Шунинг ҳисобига туман вилоят бўйича ғалла ва пахта шартнома мажбуриятларини ортиғи билан бажарган. Бу қилинган ишларни мисол келтиришимиз аввало эртага оч қолмаслигимиз учун маҳсулот етиштириш учун барча берилган имкониятлардан самарали фойдаланиш, кўшимча қиймат яртиш, соф фойда ҳажмини ошириш учун фермер хўжалиги ва уларнинг ходимларига янги техологиялар ва уни қўллаш йўлларини айтиб туриш керак.
Бугунги кунда республикада қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган тадбирлардан яна бири, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилишга қаратилгандир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4478-сонли (фармони ўз кучини йўқотган) фармонида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш йўллари кўрсатиб берилди. Бугунги кунда аграр тармоқда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида қишлоқда асосий иш берувчи ҳисобланувчи ва қишлоқ хўжалиги тадбиркори дея ном олган – фермер хўжаликлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Шу билан бир қаторда, фермер хўжаликларининг иқтисодиий барқарорлигини таъминлаш ва хўжаликда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш асосида бозор тамойилларига мос хўжалик юритиш тизимини шакллантириш долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Фермер хўжаликлари негизида кўп тармоқли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи устида амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалигида асосий хўжалик юритиш шакли сифатида фермер хўжаликлари олдига қўйилган асосий мақсад барча тадбиркорлар қатори – табиат омиллари ва моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб, молиявий барқарорликка эришиш ҳисобланади. Мақсадга эришиш фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали ҳал этилиши қийин бўлган масала ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ўзининг қатор хусусиятларига боғлиқ ҳолда одатда фермер хўжаликларига нисбатан кам даромад келтирувчи жараёндир.
Юқоридаги ҳолатларда кўзланган фойдалилик даражасига эришиш учун фермер хўжаликлари ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва самарали сотиш ҳамда ноқишлоқ масалаларини ечимини талаб этади. Бундай фаолият билан шуғулланаётган фермер хўжаликларини бугунги кунда кўп тармоқли фермер хўжаликлари деб аталмоқда.
Фармони қабул қилиниши эса кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий асос яратиб берди. Кўп тармоқли фермер ҳўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариши билан биргаликда уларни кайта ишлаш, қурилиш ишларини амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига сервис хизмати кўрсатиши билан кўзга кўринмоқда. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ёки асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилиши мумкин. Қўшимча тармоқни асосий тармоқ (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳалари) билан боғлиқ бўлмаган: суратхоналар ташкил қилиш, чўмилиш ҳавзалари, дам олиш уйлари фаолиятини йўлга қўйиш, умумовқатланиш шохобчалари, автомобилларга техник ёрдам кўрсатиш каби соҳаларда ташкил этиш мумкин. Умуман, кўп тармоқли фермер хўжалигининг асосий хусусияти бу –ҳар қандай фермер хўжалиги ўз қўшимча қиймат занжири орқали даромадини (соф фойда) ошириш мақсадида ўз хоҳишига кўра ихтиёрий равишда қўшимча тармоқларни ташкил этган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжалигига айланиши мумкинлигидир. Қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйиш асосида фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойларнинг ўзида ортиқча нобудгарчиликларга йўл қўймасдан қайта ишлаш, рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни ички ва ташқи бозорларга чиқариб ҳамда қишлоқларда қўшимча иш жойлари яратиб, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, хаёт фаровонлигини яхшилашга хисса қўшади.
Бу кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш асосида жамият кўрадиган наф ҳисобланади. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўшимча тармоқ фаолияти ҳисобига етиштирилган маҳсулотлар фермер хўжаликларининг ички истеъмолига йўналтирилиши ва шунингдек бозорга чиқарилиши ҳам мумкин. Лекин, иқтисодий жиҳатдан қўшимча тармоқ юқори товарлилик даражасига эга бўлиши мақсадга мувофиқ. Бу кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлантиришда қўйилган мақсад ва вазифаларга Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил этиш ва уни ривожлантириш йўналишларини очиб беришни;кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва ривожлантириш асосларини ишлаб чиқишни:кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш тажрибаси ва рағбатлантириш тизимини; қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлашда кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ўрнини аниқлашни; фермер хўжалиги фаолиятида замонавий технологияларни қўллаш усулларини аниқлашни; асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда қўшимча тармоқни ташкил этиш йўналишларини; кўп тармоқли фермер хўжаликларида чорвачилик тармоқларини ташкил қилишни; кўп тармоқли фермер хўжаликлари ривожлантиришда ҳимояланган майдонларда сабзавотчиликни ташкил этиш ва бошқаришни; кўп тармоқли фермер хўжаликларида боғдорчилик ва ўзумчиликни ташкил этишни усулларини ўргатиш; кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда сервис хизматларини ташкил этишни;фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятларини ривожлантиришни; кўп тармоқли фермер хўжаликларида маҳсулотларни сотиш ва ёрдамчи тармоқлар фаолиятини ташкил этишни аҳмиятини, ролини ўргатишдан иборат. Истиқболда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ва унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199 сонли Фармони қабул қилинди(1.2.8). Бунда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш, улага зарур шарт-шароитлар яратиш, фермер ва деҳқонларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўллари бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши кўрсатилган.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling