Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet24/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Фермер хўжалиги – танлов асосида узоқ муддатли ижарага берилган е участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
Фермер хўжалигининг мақсади - товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш йўли билан даромад (фойда) олиш, ўзининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондиришдир.
Фермер хўжалигининг вазифалари - ажратилган ер ва сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш; тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳама ерларни муҳофаза қилиш; мустақил равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек хизматлар кўрсатиш; ветеринария қоидаларига риоя қилган ҳолда чорва молларининг маҳсулдорлигини оширишдан иборатдир.
Фермер хўжалигининг фаолиятига - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек бозорларда, шу жумладан ўз савдо шаҳобчалари орқали сотиш; тижорат фаолияти ва маркетиннг тадқиқотларини ташкил қилиш; юридик ва жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш; ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш; фаолиятнинг қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа турларни амалга ошириш киради(1.1.13).
Фермер хўжаликларининг асосий йўналишалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги фармонида белгилаб берилган: фермер хўжаликлари зарар билан ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкатлар негизида барпо этилади; фермер хўжалиги юридик шахс сифатида, асосан хусусий корхона шаклида, кейинчалик улар турли шаклдаги кооперацияларга бирлашиш ҳуқуқи билан барпо қилинади; ер майдонлари фермерларга танлов асосида эллик йилгача узоқ муддатга, ижара муддати давомида мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан ижарага фойдаланиш учун берилади; фермер хўжаликларига бериладиган ер майдонлари ширкат хўжаликларининг балансидан чиқарилади; етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда моддий-техника ресурслари ва хизматларни олиш учун шартномаларни фақат фермер хўжаликларнинг ўзлари тайёрлов, қайта ишлаш ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари билан тўғридан-тўғри тузадилар.
Республикада бозор муносабатлари шаклланган бир пайтда қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг турли шакллари синовдан ўтказилди ва доимий равишда такомиллаштириб борилди. Фермерга бўлган ҳукуматнинг эътибори тез орада ўзининг ижобий натижаларини бера бошлади. Мамлакатимизга четдан олиб келтириладиган озиқ–овқат маҳсулотлари миқдори кескин камайиб, унинг ўрнига маҳаллий маҳсулотлар эгаллади. Чунки Давлат мулкни хусусийлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида ер муносабатларини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор берилди. Ер халқимизнинг асосий миллий бойлиги бўлиб, халқни озиқ-овқат ва саноатни хом-ашё билан таъминлашда муҳим хизмат қилмоқда. Республикамиз иқтисодий тараққиёти кўп жиҳатдан ердан фойдаланиш самарадорлиги билан белгиланади(1.2.4).
Ўзбекистон Республикаси «Конститутцияси» ва «Ер кодекси»га биноан ер Давлат мулки бўлиб, давлат томонидан муҳофаза қилинади. Давлатнинг чиқарган қонунлари асосида ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳоларни чуқурлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнини муваффаққиятли охирига етказиш мақсадида 30 апрель 1998, (2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда ва 2018 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб ўзгартириш киритилганлиги аграр ислоҳоларни жадаллаштириш учун ҳуқуқий негиз бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу тизимда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда истиқболли субъектлардан бири бўлган фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи фермер хўжалигининг аъзоларининг биргаликдаги фаолятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир. Фермер хўжалигини ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ бўлган муносабатлар мазкур қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади(1.1.13).
Фермер хўжалиги юридик шахснинг барча хукукларига эга бўлади. Фермер тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ва бошқа шакллардаги хўжалик юритувчи корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга. Фермер хўжалиги фаолияти қонун хужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилиб, улар: фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ер учаскаси тўғрисидаги низомга асосан ташкил этиш; етиштирилаётган маҳсулотга мустақил баҳо белгилаш; етиштирган маҳсулотини истеъмолчиларга ўз ҳохиши бўйича реализация қилиш; харид этилган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фъючерс битимлари тузиш; тадбиркорликни қонун хужжатларида белгиланган тартибда юритиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш, сотиш ва эркин савдога мўлжалланган акцияларни сотиб олиш; кредитлар олиш, суғурта ва бошқа ҳолларни таъминлаган ҳолда имтиёзли кредитлашга жалб этиш; ижарага берилган ер учаскасини кредит олиш учун гаровга қўйиш; ўрта ва кичик корхоналар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш; ходимларни ишга ёллаш ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқларига эга.
Қонун ҳужжатларида фермер хўжалигининг бошқа ҳуқуқлари ҳам назарда тутилиши мумкин. Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги кооперативи умумий мажлисининг қарори билан белгиланган ихтисослашувга мувофиқ ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг қонунларда таъқиқланмаган ҳар қандай турли қишлоқ хўжалик маҳсулотини қайта ишлаш ва реализация қилиш билан ҳам шуғулланади. Фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотини сифатли, меъёрий стандартларга мос, экология, санитария қоидалари асосида ишлаб чиқишдан иборат. Фермер хўжалиги фаолиятининг ҳуқуқий асослари унинг низомида белгилаб қўйилади.
Мамлакатимизда фермер хўжалигини ривожлантириш учун кўплаб иқтисодий ислоҳатлар олиб борилиши натижасид фермер хўжалигига бириктирилган ер майдони ва экин турлари ортиб борди

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling