Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet20/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

2.3.1-чизма. Агросаноат мажмуаси бозори таркиби
Аграр соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида бозор муносабатларига хос бўлган маҳсулот етиштириш ва уни сотиш тизими ривожлана бошлади. Бозор муносабатларининг ривожланиши бозорнинг таркибини белгилайди. Бозорнинг таркибининг шаклланиши кўплаб омилларга боғлиқ. Жамладан, мулк шакли ва хўжалик юритиш усуллари, товар ишлаб чиқарувчилар ва уларни истеъмол қилувчилар сони, баҳоларни назорат қилиш даражаси, тармоққа кириш ва чиқишда қўйиладиган тўсиқлар, муносабатларнинг ривожланганлик даражаси, давлат сиёсати ва бошқалар бозорнинг таркибига таъсир кўрсатади. Агросаноат мажмуаси бозори таркиби қуйидагича ифодаланади.

2.3.2-чизма. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хом ашёси ва озиқ – овқат бозорини таркиби
Тарихий манбалардан маълумки иқтисодий адабиётларда бозорнинг амал қилиш механизмлари, унга давлатнинг аралашуви даражасига қараб уч турдаги бозор типи бир-биридан кескин фарқ қилади. Буларга: ривожланмаган бозор; эркин бозор ва тартибга солиниб туриладиган бозорлар киради. Ривожланмаган бозор – бу бозорда олди-сотди жараёнлари кучли ривожланмаган, одатда оддий товар айрибошлаш жараёни юз беради.
Бу бозорда товарларнинг натурал айрибошланиши (бартер) кўпроқ амалга оширилади. Бу бозор тўйинмаган ҳисобланади. Эркин бозор – бу рақобатли бозор ҳисобланади. Бу бозорда жуда кўплаб кичик ва катта товар ишлаб чиқарувчилар иштирок этади ва уларнинг бирортаси ушбу товар нархини ўзгартиришга сезиларли таъсир эта олмайди. Товарлар эркин сотилади. Амалиётда бундай бозорлар кам учрайди. Тартибга солиб туриладиган бозор – бу бозорнинг фаолиятига ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий чора-тадбирлар билан давлат аралашиб (тартибга солиб) туради.
Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига ўтиш жараёнида давлат асосий ташаббускор тамойилига амал қилада. Республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори тез ривожланиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хом ашёси ва озиқ – овқат бозорини таркибини қуйидагича ифодалаш мумкин (2.3.2-чизма).


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling