Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3 БОБ. АРОБИЗНЕС КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ Таянч иборалар
- Агробизнес корхоналари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асосларини белгиловчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар
Назорат ва муҳокама учун саволлар:
Агасаноат мажмуаси миллий иқтисодиётдаги ўрни нималардан иборат? Агросаноат мажмуасининг мақсади ва вазифасни тушунтиринг? Агросаноат мажмуаси таркибига қандай соҳалар киради? Агросаноат мажмуаси нечага бўлинади ва уларни таърифлаб беринг? Иқтисодчи олимлар Агросаноат комплекси таркибини қандай изоҳлаган? Агросаноат мажмуаси бошқарув тузилмасининг вазифасини тушунтириб беринг? Агросаноат мажмуаси тармоқларида ишлаб чиқариш мунособатларини таърифлаб беринг? Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда Агросаноат мажмуасининг аҳамияти нимада? Аграсаноат мажмуасининг такибий тузилмасининг вазифасин айтинг? Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори тизими ўз ичига қандай боғланишларни оладии 3 БОБ. АРОБИЗНЕС КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ Таянч иборалар: меъёрий-ҳуқуқий, фермер хўжалиги, ижарачи, хусусий мулк, инвестиция, уюшмалар, сармоя, мунособатлар, камиссия, қарор, шартнома, штамп, гувоҳнома, умрбод, гаровга қўйиш, қўшимча тармоқ, кўп тармоқ, рақобатдош, деҳқон хўжалиги, жисмоний шахс, чўл ва саҳро, томорқа ер, тизимлаштириш, кооперация, ихтиёрийлик, бирлашиш. Агробизнес корхоналари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асосларини белгиловчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар. Агробизнес корхоналари фаолияти юритиш учун унинг ташкилий-иқтисодий жиҳатларини қонуний ҳолда белгилаб беришда меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлардан кенг фойдаланилади. Қишлоқ хўжалик корхоналарини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини тартибга солишда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” (1998й.), “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги (1998й.) қонуни, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги (1998й.), “Тадбиркорлик тўғрисида”ги, (1992й.) “Мулкчилик тўғрисида”ги (1990й.), “Фуқоралик кодекси” (2002й.), “Меҳнат кодекси” (1996й.), “Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги (1999й.) ва бир қатор бошқа қонунларни кўрсатиш мумкин. Ушбу қонунларда ижара мунособатларининг субъектлари ва объектлар иборасида аниқ белгиланган. Фермер хўжалиги асосан ерни ёки мулкни вақтинчалик ижарага олиб фаолият юритади. Фермер хўжалигида ижара мунособатларининг асосида мол-мулк ётади, шунинг учун мулкчилик мунособатларининг характери ижара мунособатларинингсубъекти ва объектларини аниқлашда муҳим рол ўйнайди. Ижара мунособатларининг субъектлари мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш мазмунига қараб икки гуруҳга бўлинади. Ижарага топширувчи-ижарага берувчи, мол-мулкдан фойдаланувчи эса ижарачи деб юритилади. Демак, ижара мунособатларининг субъектларини ижарага берувчи ва ижарачилар ташкил этади.Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги (1991й.) қонунининг 4-моддасида, ижарага берувчи ва ижарачи ижара мунособатларининг субъектлари ҳисобланади. Мулкни тасаррув қилиш ҳуқуқифақат мулк эгасида экан, демак у ўз мол-мулкини ижарага бериш ваколатига эга ҳам бўлади. Буни бошқаса қилиб айтганда Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги қонунида ҳам шу қоида берилган.Ушбу қонуннинг 4-модда 2-қисмида белгиланишича, мол-мулк эгаси мол–мулкни ижарага бериш ҳуқуқига эга ва ижарага берувчи ҳисобланади. Мулк эгаси бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар, ижарага берувчи бўлмайди(1.1.2). Хусусий мулк тушунчаси ўзи Ўзбекистон Республикасининг “Мулкчилик туғрисида”ги (1991й.) қонунинг 7-моддасида ифодаланган бўлиб, унда хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборат деб кўрсатилган. Хусусий мулкнинг асосий белгиси шуки, мулкчиликнинг барча шакллари орасида ёлғиз угина мулкдорга яқин туради, бу хол эса мулкдорга ўз ҳохиши билан ва ўз иродасига мувофиқ мол-мулкдан фойдаланиш имконини беради(1.1.1). Мамлакатимизга чет эл инвестицияларининг кириб келишиучун кенг имкониятлар очиб берилган.Чет эл инвестрларининг республикада ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти юритиши қонун билан кафолатланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1994 йил 5-майда қабул қилинган “Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни кўрсатиш мумкин. Бу қонунда белгиланишича, Ўзбекистон Республикасида: 1) хорижий давлатлар; 2) ажнабий юридик шахслар, 3) халқаро ташкилотлар, 4) ажнабий фуқоралар, фуқораларнинг уюшмалари бўлмаган шахслар, 5) чет элда яшайдиганлар Ўзбекистон Республикаси фуқоралари чет эллик инвесторлар бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган субъектлар ижарага берувчилар сифатида фаолият қилиши қонун ҳужжатлари билан белгиланган(1.1.14). Фермер хўжаликлари ижара мунособатларинингсубъекти сифатида қатнашиши учун “Фермер хўжалиги тўғрисида” ги қонунинг кўпгина моддалари, ер ресурслари ижара мунособатларининг объекти бўлишида Ер кодексининг меъёрлари, чет эл сармояларининг Ўзбекистон Республикасидаижара мунособатлариниг субъекти сифатида қаралишига “Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги (1999й.) қонунидаги қоидалар асос бўлиб хизмат қилади. Юқорида санаб ўтилганқонунлар ижара қонунинг вужудга келишининг умумий қоидаларини белгилаб беради. Ҳар бир айрим олинган ижара мунособатларининг вужудга келишида ижара шартномаси асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 29 августдаги «Хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида» ги қонунда ўз аксини топди ва ўзаро иқтисодий муносабатлар қонун йўли билан ҳимояланди. Фермер хўжаликларнинг бошқа корхона ва ташкилотлар билан бўладиган иқтисодий муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.Фермер хўжаликлари пахта, ғалла, мева, сабзавот, полиз, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдан истеъмолчига еткизиб бериш жараёнларида турли тайёрловчи, қайта ишловчи ва сервис хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар билан тузиладиган шартномалар асосида фаолият кўрсатмоқда.Республикада фермер хўжаликларининг ривожланаётганини ҳисобга олиб, шартнома муносабатлари ва уларнинг моҳияти ҳақида тушунча бериш уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга катта ёрдам беради(1.1.12). Томонлар ўртасида шартноманинг келишув шартлари Ўзбекистон Республикаси «Фуқоралик кодекси»да (2002й.)изоҳ берилган. Юридик ва жисмоний шахслар ҳам ўзаро келишган ҳолда қонунчилик ҳужжатлари асосида бир-бирлари билан шартнома тузишлари мумкин.Қишлоқ хўжалики корхоналарини ҳар томонлама ривожлантириш, қишлоқ аҳолисини ижтимой тармоқлари фаолияти билан тўлиқ таъминлаш мақсадида Республика Президенти ва ҳукумати томонидан аниқ чора тадбирлар белгилаб берилган. Агробизнес корхоналари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини, корхонани бошқариш бўйича меъёрий ҳужжатлар зарурлиги ва уни қонуний асосини ҳал этишга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling