Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet25/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

3.2.1-жадвал.
Республткада экин майдонларининг ўзгариш динамикаси






2005й



2010й



2015й



2016й



2017й



2018й



2019й

2019й. Нисбатан, %да

2005й.
га

2010й. га

2015й.
га

Жами экин майдони

2140,7 (100)

3143,0 (100)

3129,1 (100)

3137,8 (100)

2911,4 (100)

2773,9 (100)

2619,9 (100)

122,4

83,4


83,7


Ш.ж.: дон экинлари

932 (43,5)

1422,4 (66,4)

1423,6 (45,5)

1442,4 (46,0)

1410,7 (48,5)

1398,7 (50,4)

1333,7 (50,9)

143,1


93,8


93,7


техника экинлари

1034,9 (48,3)

1381,0 (64,5)

1346,1 (43,0)

1312,2 (41,8)

1234,3 (42,4)

1099,1 (39,6)

1008,4 (38,5)

97,5


73,0


74,9


шундан пахта

1015,4 (47,4)

1320,8 (61,7)

1285,8 (41,1)

1255,6 (40,0)

1192,1 (40,9)

1068,8 (38,5)

972,2 (37,1)

95,7


73,6


75,6


картошка, сабзавот ва полиз маҳсулотлари

39,5 (1,8)



101,2 (4,7)

107,6 (3,4)



125,4 (4,0)



88,2 (3,0)



97,4 (3,5)



87,0 (3,3)



220,3

86,0


80,9

озуқа экинлари

134,3 (6,3)

238,3 (11,1)

251,7 (8,0)

257,7 (8,2)

178,2 (6,1)

178,6 (6,4)

190,7 (7,3)

142,0


80,0


75,8


3.2.1 жадвалидан кўриниб турибдики, туман ҳокимининг қарори билан 2005 йилда мамлакатимиз бўйича фермер хўжалиги учун 2140,7 минг гектар ажратилган бўлса, 2019 йилга келиб 2619,9 минг гектар ёки 479,2 минг гектарга ортган. Экин майдонининг ортиб бориши билан ундан олинадиган ялпи маҳсулот ёки ҳосилдорлиги ҳам ортиб бориши орқали фермер хўжалиги фаолиятига ижобий баҳо беришимиз мумкин 3.2.2 –жадвал.


3.2.2 –жадвал
Республикада асосий хўжалик юритиш шакллари кесимида асосий қишлоқ хўжалиги экин турлари ҳосилдорлигининг ўзгариши, (ц/га)



Экин турлари

2005 й.

2010 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2018 й. нисбатан % да:

2005 й.га

2015 й.га

Пахта

24,2

25,9

25,7

23,3

23,8

20,6

85,1

80,2

Буғдой

39,7

44,7

47,0

46,6

40,4

40,0

100,8

85,1

Картошка

132,5

152,2

201,0

212,9

178,1

154,9

116,9

77,1

Сабзавот

181,6

239,8

261,7

258,9

212,0

178,9

98,5

68,4

Полиз

134,0

178,3

192,0

197,4

169,8

139,6

104,2

72,7

Мева

50,5

76,2

99,0

103,9

77,1

82,5

163,4

83,3

Узум

51

79,7

108,3

116,1

120,2

118,4

232,2

109,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида
3.2.2-жадвалда келтирилган рақамлар таҳлилига кенг ўрин берган ҳолда умумий хулоса қилиб айтганда, пахта ҳосилдорлиги 2018 йилда 2005 йилга нисбатан узумдан ташқари барча экин ҳосилдорлигининг камайганлигини кўриш мумкин. Маълумки, фермер хўжалигининг экин майдонларининг ҳажми ортиб келган. Лекин ҳосилдорлик йилдан–йилга камайиб борганлигини кўриш мумкин.
Фермер хўжалигини бошқариш асослари.
Агробизнес корхоналарини бошқарришнинг асосий мақсади энг юқори Агробизнес корхоналарини бошқарув апаратининг тузилиши деганда бошқарув апарати ва унинг таркибидаги боғланиш тушунилади. Бошқарув апаратининг таркиби бир-бири билан боғланган бирикмалар ва бўғинлар билан тўлдирилиши унинг ташкилий тизими дейилади.
Ташкилий тизим бу – бошқарув тизимининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб, бошқарувчи тизим, бошқарув субъекти ташкилий тузилиш шакли демакдир. Бошқарув тизимида ишчи ва ходимларни бошқаришни ташкил қилишнинг расмий қоидаларини тартибга солинади.
Идоралар бу тизимнинг таркибий қисмлари, бўғинларидир. Ҳар бир идора ўз ҳаракат доирасига эга. У мазкур идора мақул бўлган масалалар доирасини, унинг фаолияти чегараларини, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди. Бошқарув тизими ташқи ва ички омилларнинг таъсири остида таркиб топади. Ташқи омиллар орасида энг муҳими ишлаб чиқаришдир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқарув идоралари ўртасидаги алоқаларнинг турига қараб тизимларни 3 та асосий турга ажратиш мумкин, яъни лавозимли, вазифавий ва аралаш, яъни комбинацияли мунтазам тизимлардир. Уларда битта лавозимда идораларнинг ҳар бир гуруҳи идора қилиш қўлланмаларига асосан юқори даражада ўзининг раҳбарлик идорасига эга бўлади.
Мунтазам тизимда бошқарувнинг барча масалалари битта канал орқали ҳал этилади. Дастурли – мақсадли тизимларнинг алоҳида тури ҳисобланади. Бошқарувнинг аниқ тизимини шакллантириш ижодий жараёндир. Бироқ тизимнинг илмий жиҳатдан ишлаб чиқилган шакллари қўлланилса, бу ишларни янада осонлаштириш имкорнини беради.
Бошқарув тизими ходимлари зарур ишчанлик хислатларига эга бўлиши билан биргаликда билимдон бўлиши зарур. Ташкилотчилик қобилияти, янгиликни ҳис қилиш, янги техникавий ва ташкилий ғояларни муносиб баҳолай олиши, уларни қўллашда маҳорат, шунингдек, муҳим ишчанлик хислатларидан бири омилкорлик ходимга қўйиладиган асосий талаблардандир.
Бошқарув мутахассислари иш жараёнида бошқаришнинг объект ва субъектларини ажратиб фойдаланади. Объект – бу раҳбарлар билан ишлаш тизимининг асосий унсурлари бўлиб, мутахассислар танлаш, баҳо бериш ва ҳоказолар бўлса, субъект – бу ходимлар билан ишлаш вазифасидир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқарув ходимлари фаолиятларининг вақти-вақти билан баҳоланиб борилиши улар ишидаги камчиликларни бартараф қилиш имконини беради. Баҳолаш аттестациядан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Раҳбар ишининг асосий омилларига қуйидагилар киради: бошқариш фаолиятининг моҳияти, бошлиқнинг роллари, бошқариш функциялари ва муваффақиятига қаратилган бошқарув. Бу омилларни чуқурроқ ўрганиш зарур.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш фаолиятида раҳбар-менежер олиб борадиган бошқарув ишларининг сони жуда кўп, лекин улар ишининг асосий моҳиятини аниқлаб олиш лозим бўлади. Маълумки, раҳбар ва ишчиларнинг олиб брадиган ишлари бир-биридан фарқ қилади. Раҳбар – менежерларнинг ловозимларидан қатъий назар, уларнинг иш фаолиятлари бир-бирига ўхшаш, яъни улар бошқарув билан шуғулланадилар. Ишчиларнинг бажарадиган ишлари, асосан, технологик карталар ва бизнес режада кўрсатилган талаблар ёрдамида олиб борилади. Лекин раҳбар – менежерларнинг кун давомида бажарадиган ишлари ҳар хил ва тез-тез ўзгариб туради. Бошқарув ишларининг ўзгариб туришига асосий сабаб хўжаликда содир бўлаётган ҳолатлардир. Бундай ҳолатларда боқарув ишларининг олиб борилиши, бажариш услублари ва қоидалари ҳамма раҳбар-менежерлар учун асосан бир хилдир.
Раҳбар-менежернинг ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган ишлари умуман маълум. Раҳбар – менежер қандай ловозимда бўлишидан қатъий назар бу ролларни ўзгартира олмайди, лекин ўзи билмайдиган усулда, ўзига хос равишда бажаради. Раҳбарнинг роллари қуйидагилардан иборат: шахслараро, информацион ва қарор қабул қилиш. Раҳбарнинг шахслараро роли раҳбарнинг вазифаси ва функциясида белгиланган. Раҳбар информацион ролни бажариш учун ишлаб чиқариш ва ташқи муҳитлардан маълумотлар олиб, унинг таҳлили асосида қарор қабул қилиш ролини ижро этади ва амалда қўллайди. Масалан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ресурсларни рационал тақсимлайди ва содир бўлган ҳолатларда ўз ечимига эга бўлади.
Бошқариш фаолиятида раҳбар-менежерлар томонидан бошқарув функцияси ижро этилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқарув режалаштириш, таҳлил қилиш, назорат вазифаларидан иборат.
Меҳнатнинг горизонтал тақсимоти қишлоқ хўжалиги корхоналарида (ширкат, агроучастка, фермер, оила пудрати)нинг пайдо бўлишига олиб келади, бу тизим ва тузилмаларнинг мутаносиб ишлаш йўлларини кўрсатиб беради. Натижада бошқарув функциялари пайдо бўлади. Уларнинг вертикал тақсимоти натижасида бошқарув поғоналари ташкил этилади. Бошқарув поғоналари асосан учта: юқори, ўрта ва қуйи поғоналарга бўлинади. Юқори поғонада хўжалик раҳбари ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, менежерлар бўлса, ўрта поғонада деҳқончилик, таъминот, сервис хизмати раҳбарлари ва мутахассислар, қуйи поғонада оилавий пудрат, фермер ва цех раҳбарлари киради.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни бошқариш тизимида меҳнат ресурсларини бошқариш жуда муҳимдир. Бизнес ёки кунлик топшириқларни ҳеч ким бажармаса, у ҳеч нарсага арзимайди, бошқариш ва ишлаб чиқариш масалаларининг марказида деҳқонлар, менежерлар, мутахассислар ва раҳбарлар туради. Бошқаришдаги вазифаларнинг ўз вақтида самарали бажарилиши шу раҳбарнинг ишга бўлган муносабатини белгилайди.
Фермер – фермер хўжалигининг муассасаси фермер хўжалигининг рахбари хисобланади, ў ўн саккиз ёшга тўлган, муамалага лаёкатли, кишлок хўжалигида тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Фермер хўжалигининг рахбари:
- фермер хўжалиги уставини кабул килади ва унга белгиланган тартибда ўзгаришлар киритади:
- фермер хўжалиги фаолиятининг бизнес режасини тасдиклайди:
- фермер хўжалиги фаолиятини ташкил килади:
- юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатлар фермер хўжалиги номидан кўради:
- ишончномалар беради, шартномалар тузади ва уларнинг бажарилиши таъминлайди, шунингдек фермер хўжалиги ходимлари билан мехнат шартномаларини имзолайди;
- фермер хўжалиги ходимлари ўртасида вазифаларни таксимлайди;
- ички мехнат тартиби коидаларини белгилайди;
- даромадни ўз хохишига кўра тасарруф этади;
- ходимларнинг хавфсиз хамда унумли мехнат килишлари учун шароит яратиб беради;
- қонун хужжатларида белгиланган тартибда мехнат дафтарчалари юритилишини ташкил этади, иш хаки тўлашнини таъминлайди, мехнатга хак тўлаш микдорини ва моддий рагбатландириш усуллари ва интизомий жазо чораларини белгилайди;
- фермер хўжалиги номидан хужжатларни имзолайди;
- фермер хўжалигини кайта ташкил этиш ва тугатиш масалаларини хал этади.
Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида фермер хўжалигининг ҳиссаси катта бўлиб, бу соҳани ривожлантиришда кучли сиёсат, диверсификациялаш ҳамда таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мулкчиликга асосланган қишлоқ хўжалигини корхоналарини ташкил этиш ва ривожлантиришда қабул қилинган қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга тўғри келмоқда. Масалан: Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли қонунига, Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектидир. Кўп тармоқли фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалигидир.
Фермер хўжалигида агробизнесни ташкил этиш ва бошқаришда асосан агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли тежамли бажаришга қаратилади. Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш, агротехник тадбирларни самарали ташкил этмаслик оқибатида маҳсулот ҳажми кам, харажатлар ошиб кетган, соф фойданинг ўрнига зарар, ишловчиларга иш ҳақи берилмаслик ҳолатларига олиб келади. “Чиноз қайнар булоқ” фермер хўжалигини ташкил этиб унинг фаолиятини бошқаришда ақуйидаги вазифларни ўз вақтида бажариш учун агротехник тадбирларга асосий эътиборни қаратиш керак экан уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:

  • туман ҳокими қарори билан берилган ер ва экин майдонини ер тузиш кадастири мутахассиси билан қайта ҳадловдан ўтқазиб ер балансини тузиш керак ҳамда ернинг иқтисодий унумдорлиги бонитет баллини контур орқали аниқлатиб олиш зарур;

  • давлат буюртмаси асосида пахта ва ғалла етиштириш шартномасини таёрлов ташкилотлари билан (нави, майдони, ҳосилдорлиги) тезда тузиб, банкдан имтиёзли кредит маблағларини моддий техника ресурсларига ишлатиш учун ўз вақтида расмийлаштириш зарур: Агар ўз вақтида расмийлаштирилмаса экинларни кеч экишга, сифатсиз агротехник тадбирларни амалга оширишга, сарф-харажатларнин кескин ортиб боришига олиб келади.

  • ерни шудгорлашдан аввал гектарига 150-200 кг фосфорли ўғит сочилиб, шудгор 40-45 см чуқурликда эрта кузда шудгор қилиш талаб этилади.

  • эрта баҳордан ер дилновоз ёки оғир мола ёрдамида турли диаганлда текисланади. Кесак кўп бўлса чизель қилинади. Шундан сўнг пахта экиш ишлари ернинг табига қараб сеялкалар ёрдамида экилади. Асосий эътиборни чигит экаётганда 1метрга 7-8-9 донадан чигит экилаётганини назорат қилинади. Агар хтолик бўлса ҳосилни бой берган бўласиз.

  • пахтани 1-чи культивация 1-2 чин барг чиқаргандан кейин чопиқ такторида33- 36 та органи, минерал ўғит билан, 20-30 км/соат тезликда культивация ишларини бажариш керак бўлади. Кейинги культивацияларда тракторчи тезликни ошириб боришлари мумкин.

  • ғўзани сувғориш вегитация ўсув даврида 1-чи суғориш, 2-шоналаш даврида шарбат усулида (хандакга органик ўғит ташлаб уни сувда эритиб, сув орқали эгарларга) берилади.

  • ғўзага ўғит бериш ишлари амалиётда 2 марта амалга оширилади. Айрим фермер хўжаликларида 1 марада гектарига 200-300 кг дан ўғит бериш ишлари ҳам қўлланилади.

  • ғўзани касаллик ва зараркунарда ҳашоратларга қарши курашишда ОВХ-50 русумли пуркагичлар орқали ишлов берилади. Бу вазифани туман ўсимликларни ҳимоя корхонаси тамонидан бажарилади. Бу агробехник тадбирни ўтқазишда 6-12 эгатда белги қўйилган бўлиши, эритмани тоза сувга эритиб ҳарорат юқори бўлган пайтда берилади.

  • ғўзани тўлиқ ўсишини ва кўсакни санаб чилпиш ишлари қўлда ва машинада амалга оширилади.

  • ғўзани баргини мажбурий қурутиш учун синалган ва ўз меъёрида дефолантларни бериш тавсия этилади. Узоқ йиллик амалий тажрибаларим шуни кўрсатадики, ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида ёки ўрнатилган тартибга риоя этилмаса истиқболдаги натижага эришилмайди. Шунинг учун буладиган агротехник тадбирлар учун барча зарурий асосларни олдиндан таёрлаб, синовдан ўтқазиб қўйишни талаб этади. Юқоридаги тадбирлар ўрнатилган талаб бўйича бажарилмаса, ҳосилнинг 30-40 фоизини, айрим ҳолатларда 70-80 фоиз йўқотиб қўйиш мумкин.

Ҳурматли талаба пахта, ғалла ва бошқа сабзавот-полиз экинлари агротехникасини олиб боганлигимиз учун бажариладиган ишлар учун сарф-харажатлар ҳам ҳосилни кескин камайтириб қўйиши мумкин. Табиийки, аввало экин тури бўйича йиллик бизнес режари фермер ва ходимлар тамонидан тўғри (5-йиллик кўрсаткичларнинг ўртачаси ва меъёрий кўрсаткичлар) тузиш керак. Шу бизнес режага амал қилинса 100-70 фоиз сарф харажатларингизни назорат қилаоласиз. Бунда блакнот дафтарча олиб бир ойлик кирим ва чиқимни ёзиб борсиз. Ой тугаши билан кейинги ойга алоҳида Д ва К қилиб, натижадаги бир йил учун ҳам алоҳида вароқ очиб ойнинг номини ва жами суммасини қайд қилиб борилади. Бугунги кунда мамлакатимиздаги 60-70 фоиз фермер хўжалиги раҳбарлари пул ҳаракати бўйича маниторинг олиб бормайди. Натижада йил охирига келиб шартномадаги маҳсулот ортиғи билан бажарилган лекин соф фойда бўлмайди.
Шунинг учун агробизнес корхоналари фаолиятини бошқаришда барча экинлар учун алоҳида ишлаб чиқилган агротехник тадбир ўтқазилганда қилинган харажатларни ва қўшилган қиймат яратишни бизнес режага солиштириб бориш тавсия этилади.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling