Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Фермер хўжалиги фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш асослари


Download 1.13 Mb.
bet23/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Фермер хўжалиги фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш асослари.

Фермер хўжалигини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунда белгилаб берилган тартибда узоқ муддатли ижарага ер участкаси ажратишни сўраб қишлоқ хўжалик бўлимига мурожоат этиб, туман ҳокими номига ариза берадилар. Бунда аризаларни бериш ва кўриб чиқиш қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиб олиш тугаган вақтга тўғри келиши мақсадга мувофиқдир.


Фуқаронинг аризаси ва умумий мажлис қарори фермер хўжалигининг бизнес-режаси билан бирга туман хўжаликларни рўйхатга олиш бўлимига юборилади. Ушбу ҳужжатлар туман ҳокими томонидан беш кун муддатда ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига хулоса бериш учун топширилади. Комиссия ўн беш кун муддатда хужжатлар билан танишиб чиқади ва бўлажак фермер билан суҳбат ўтказади ҳамда ижарага ер бериш мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулосасини тайёрлайди. Хулосани юқоридаги ҳужатлар билан бирга туман ҳокимига тақдим этади.
Туман ҳокими ўн беш кун муддатда тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, фермер хўжалиги юритиш учун фуқарога ер участкаси бериш тўғрисида қарор тайёрлайди. Туман ҳокимининг тавсияси билан вилоят ҳокимиятида тузилган комиссияга юборилади. Комиссия хулосасига асосан туман ҳокими қарор чиқаради. Туман ҳокими қарор қабул қилингандан сўнг ўн кун муддат ичида ҳокимиятнинг ер тузиш ва ердан фойдаланиш хизмати билан фермер хўжалиги бошлиғи ўртасида ер ижараси шартномаси тайёрланиб, имзоланиши лозим. Шартнома имзолангандан сўнг ўн кун муддатда туман бош ер тузувчиси ва ширкат хўжалиги вакили фермер учун ажратилган ерни кўрсатади ва уч нусхадаги далолатнома билан тасдиқлайди. Фермер хўжалиги туман ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтади. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги қарорига мувофиқ ушбу тоифадаги хўжаликлар туман ҳокимлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
1. Ариза
2. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси олий бошқарув органи ёки иш берувчи (мъмурияти) нинг фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги қарори.
3. Нотариал тасдиқланган Уставнинг иккита асл нусхаси.
4. Давлат божи ёки рўйхатдан ўтиш тўлови тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати (энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида).
5. Ваколатли шаҳар (туман) ҳокимияти органлари томонидан берилган хўжалик номини тасдиқловчи ҳужжат.
6. Ҳокимият қарори билан ташкил этилган танлов комиссиясининг ер участкаси бериш ҳақидаги қарори, ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг бизнес-режаси нусхалари.
7. Муҳр ва штампнинг уч нусхадаги эскизи.
Фермер хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар бўлажак фермернинг ўзи ёки шартнома асосида туман ҳокимлигининг фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги қарори ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори ариза берувчи ариза берган кундан бошлаб (етти) иш кунида, туман ҳокимлигининг фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги қарори билан бир пайтда қабул қилинади. Шундан сўнг туман ҳокимлиги янги ташкил этилган фермерга «Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида»ги гувоҳнома ва туман ҳокимияти муҳри билан тасдиқланган «руйхатга олинган» белгисига эга таъсиси хужжатларини ҳамда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани топширади.
Фермер хўжалиги ташкил этишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартиби бузилган ёки хўжаликнинг устави қонунга мувофиқ бўлмаган тақдирда фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш рад этилиши мумкин.
Давлат рўйхатига олиш рад этилганлиги, шунингдек рўйхатга олиш муддатларининг бузилганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling