Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Агросаноат мажмуасини мамлакатни озиқ-овқат хафсизилигини таъминлашдаги ўрни


Download 1.13 Mb.
bet19/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

2.3.Агросаноат мажмуасини мамлакатни озиқ-овқат хафсизилигини таъминлашдаги ўрни.
Республика агросаноат мажмуасининг асосий мақсади – аҳолини сифатли озиқ-овқат ва истеъмоли товарлари билан талаб даражасида таъминлашдир. Бу муаммо улкан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, унинг талаб даражасида ҳал этилиши аҳолининг турмуш даражасини юксалтиради, фаровон яшашини таъминлайди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакатни мавжуд салоҳиятлар, ресурслар билан таъминлаш ва аҳолини ички ва ташқи шароитларга боғлиқ бўлмаган ҳолда, илмий жиҳатдан асосланган тиббий меъёрлар даражасида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни кафолатлашдир. Озиқ-овқат билан ўзини-ўзи таъминлаш – бу давлатнинг ички эхтиёжини озиқ-овқатнинг барча турлари ҳамда алоҳида махсулот турлари билан таъминлаш, қоплаш қобилиятидир.
Озиқ-овқат хавфидан келадиган иқтисодий зарар бевосита ва билвосита йўқотишлардан иборат бўлиб, у қуйидагилар билан боғлиқ:
-таъминловчи тармоқлар ва агросаноат мажмуаси тармоқлари фаолиятларининг бузилиши;
-озиқ-овқат махсулотлари баҳоларининг ошиши бўйича импорт тўловлари;
-меҳнатга яроқли аҳолининг камайиши ҳисобига меҳнатнинг иқтисодий самарадорлигининг пасайиши;
-озиқ-овқат қарамлилиги ва озиқ-овқат мустақиллиги.
Мамлакатда озиқ-овқат қарамлилиги шундай ҳолатда вужудга келадики, унда жамият ўзининг озиқ-овқат хавфсизлигини ўзи мустақил ҳал қилиш қобилиятига эга бўлмайди. У қишлоқ хўжалиги, саноат ва транспорт каби тармоқлар мажмуининг бузилишига, шунингдек зарурий озиқ-овқат махсулотлари импортига мамлакат иқтисодиётининг тўлов қобилиятининг йўқлиги асосий сабаб бўлади. Озиқ-овқат қарамлилигининг пайдо бўлиши учун асосий шароит давлатнинг хусусий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватламаслиги ва озиқ-овқат махсулотлари импортининг ҳаддан ташқари купайиб кетишида ифодаланади.
Озиқ-овқат мустақиллиги бу аҳолини ўрнатилган овқатланиш меъёрлари бўйича озиқ-овқатлар билан таъминлаш учун энергия, ер ресурслари, қишлоқ хўжалиги машиналари, моддий ресурсларнинг стратегик захираларининг мавжудлигидир. Уни амалга ошириш учун агросаноат мажмуаси аҳолининг асосий озиқ-овқат махсулотлари турларига бўлган талабини зарурий миқдорда ва ассортиментда мустақил ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва таъминлашга қодир бўлиши керак.
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига ҳам боғлиқ. Чунки мамлакат миқёсида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми унга бўлган мамлакат эҳтиёжини ташқи омилларга (хорижий давлатларга) боғланмаган ҳолда таъминлаши лозим. Давлатимиз мустақил бўлган кундан бошлаб аҳоли эҳтиёжини қондириш мақсатида пахта экин майдонларини кескин камайтириб унинг ўрнига озиқ -овқат экинлари экин майдорларини кенгайтирилди. Натижада аҳоли эҳтиёжи қондирилиб йилига 5млрд. долларга қишлоқ хўжалик маҳсҳсулотлари экспорт қилинқда.
Мамлакат миллий иқтисодиётида агросаноат мажмуасининг аҳамияти ва ўрни жуда катта. Унинг ўрни энг аввало мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги салмоғи балан белгиланади. Бугунги кунда мамлакатда яратилаётган ялпи ички маҳсулотнинг 50 фоизидан кўпроғи агросаноат мажмуасида ишлаб чиқарилади. Мажмуанинг аҳамияти энг аввало унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг қиммати билан белгиланади. Гап шундаки, агросаноат мажмуасининг охирги маҳсулоти инсонлар кундалик истеъмолига қаратилган озиқ-овқат ва инсонларнинг шахсий кийим-кечаклари, уй-рўзғор буюмлари ҳисобланади. Мамлакат агросаноат мажмуасида озиқ-овқатнинг 99 фоизидан кўпроғи етиштирилади. Мажмуа мамалакатнинг озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлайди.
Республика аграсаноат мажмуаси экспортбоп маҳсулотлар етиштиради ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун зарур бўлган қаттиқ валюта тушумини таъминлашда фаол қатнашади. Мамлакат иқтисодиётига тушаётган қаттиқ валюта иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришлар қилишга, юрт ҳавфсизлигини таъминлашга, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш мақсадларига сарфланади.
Агросаноат мажмуаси мамлакатда мавжуд ижтимоий муаммоларни юмшатишда асосий ролни ўйнайди. Мажмуа аҳоли учун иш жойларини яратиб беради.
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 2019 йилнинг 1январ ҳолатига 33 млн. кишини ташкил этди. Мамлакат аҳолисининг ўртача ёши нисбатан ёш ҳисобланади. Аҳолининг 30,3 фоизидан кўпроғи ўсмир ва ёшларни ташкил этади. Бу ҳолат мамлакат иқтисодиёти олдида янги муаммоларни келтириб чиқаради. Чунки нисбатан ёш аҳолига эга бўлиш аҳолининг табиий ўсига нисбатан меҳнат ресурсларининг тез ўсишига олиб келади. Масалан, республика аҳолисининг табиий ўсиши 2003 йилда 508,3 минг бола туғилган бўлса, 2018 йилларда 768,3 минг бола ёки йилига ўртача 1,51 фоиза ўсишни ташкил этган. Деҳқончилик қилинадиган экин майдонлари 4,2-4,3 миллион гектардан ошмаган ҳолда аҳоли сони кескин отиб бориши ердан янада самарали фойдаланишга тўғри келади. Бундан ташқари меҳнат ёшига тўлганларини иш билан таъминлаш зарурати туғилади. Меҳнат ресурсларининг 50 фоизига яқини аграсаноат мажмуасида ишлайди. Мамлакат иқтисодиётидаги асосий тармоқлар шу мажмуага кирганлиги сабабли асосий фондларнинг (активларнинг) катта қисми агросаноат мажмуасида хизмат қилади. Республика иқтисодиётининг жуда катта ресурслари агросаноат мажмуаси тармоқларида жойлашганлиги унинг аҳамиятини янада оширади. Бу ресурсларни такрор ишлаб чиқариш, мамлакат агросаноат мажмумасининг ривожланиши, аҳолининг турмуш даражасини ошириш тўғридан - тўғри шу мажмуанинг фаолияти билан боғлиқ.
Агросаноат мажмуасининг фаолияти самарали бўлса, ҳалқнинг турмуш даражаси юқори бўлади ёки аксинча. Шу сабабли агросаноат мажмуасини ривожлантириш республика иқтисодиётининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Бугунги кунда аграсаноат тармоқлари тўлиқ ривожланган деб айтиш қийин. Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича техника, ёқилғи, ўғит, сифатли уруғликлар, химёвий воситаларя, малакали кадрлар ва шу каби ресурсларга бўлган эҳтиёжлар долзарблигича қолмоқда.
Республика агросаноат мажмуаси мустақиллик йилларида чуқур таркибий, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларилди. Масалан район аграсаноат бирлашмаси таркибига мавжуд 4та соҳа жойлаштирилиб барча фойдаланиш ҳуқуқи берилди. Лекин, бу бирлашма фаолиятидаги таъминот корхоналари фаолиятини юқори ташкилотлар тамонидан буйракратив бошқарилиши натижасида бу тизим ўз фаолиятини самарали олиб бормади. Натижада худудлар даражасида аграсаноатни бошқариш тизими ҳозирги кунгача бир тизим бўлиб шакилланманани учун худудий бошқарувда ўзига хос бўлган камчилликлар мавжуд.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling