Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Ер (экин) майдонларининг ҳосилдорлиги


Download 1.13 Mb.
bet39/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Ер (экин) майдонларининг ҳосилдорлиги. Бу кўрсаткич асосан экин турлари ҳамда умумий майдон бўйича, натурал ҳамда қиймат кўринишларида аниқланади, яъни улар 1 гектар фойдаланилган майдондан қандай маҳсулотларни қанча миқдорда (кг, центнер, тонна) ҳамда неча сўмлик маҳсулот ёки фойда олинганлиги аниқланади. Бунинг учун қуйидаги ифодадан фойдаланиш мумкин:
ЭХ = (4.7)
бунда: ЭХ- 1 га экин майдонидан олинган ҳосил миқдори, ц;
ЯХ- экин экилган майдондан олинган ялпи ҳосил миқдори, ц. ёки тоннада;
ЭМ- экин экилган ҳақиқий майдон, га.
Бу кўрсаткич ёрдамида 1 гектар экин экилган майдондан қанча миқдорда ҳосил олинганлиги экин турлари бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади. Унинг миқдори қанча кўп бўлса шунча яхши. Бу кўрсаткич у ёки бу экин экилган майдоннинг маҳсулдорлигини исботлайди. Жами экин майдонлари маҳсулдорлигини аниқлаш учун кўрсаткични қуйидаги қиймат кўрсаткичларида аниқлаш, бунинг учун ҳар бир экиннинг ялпи ҳосили қийматини аниқлаб олиш лозим. Сўнгра уларнинг йиғиндисини аниқлаш керак.
ЕМ = : : (4.8)
бунда: ЕМ- фойдаланилган ерларнинг маҳсулдорлиги. Яъни, бир гектар экин экилган ёки яйлов, пичанзор майдондан неча сўмлик ялпи маҳсулот, ялпи даромад ҳамда соф фойда олинганлиги аниқланади;
ЯМК- олинган ялпи маҳсулот қиймати, сўмда;
ЭМ- экинлар экилган майдон, га;
ЯДК- олинган ялпи даромад суммаси;
СФ- олинган соф фойда суммаси.
Таққосланадиган хўжаликларда ер ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолашда қишлоқ хўжалигига яроқли ер турлари (ҳайдаладиган ер, пичанзор, яйлов) ўртасидаги, яъни тупроқ унумдорлиги ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш зарур. Бунинг учун ерни иқтисодий баҳолаш балларидан фойдаланилади. Таққослама (кадастр) ер майдонидан олинган у ёки бу маҳсулотни ёки ҳосилдорликни аниқлаш учун ҳақиқий кўрсаткични 100 га кўпайтириб ва ер баҳоси баллига бўлиш керак. Масалан: 1 га ердан олинган пахта ҳосилдорлиги 25 центнер бўлиб, шу ернинг иқтисодий баҳосининг балли 90 га тенг бўлса, у ҳолда 1 гектар кадастр майдонидан олинган ҳосилдорлик 27,7
(25х 100:90=27,7) центнерни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг зарурий шарти, ҳозирги вақтда айни долзарб масала бўлган, ер ресурсларидан фойдаланиш самарадор-лигини сезиларли даражада ошириш ҳисобланади(2.4).
Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ўз навбатида сув ресурсларидан ҳам оқилона фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. Чунки ўсимлик дунёсини сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буни иссиқ ўлка ҳисобланган бизнинг республикамизда яққол кўриш мумкин. Шунинг учун сувни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш қонун билан белгилаб қўйилган.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling