Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

5.2. Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг 
аҳамияти, иқтисодиётдаги ўрни ва ҳозирги ҳолати 
 
Мамлакат агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмаси 
жуда катта аҳамиятга эга. Чунки ишлаб чиқариш инфратузилмасисиз 
агросаноат мажмуасида мўътадил фаолият юритиш мумкин эмас. Ишлаб 
чиқариш инфратузилмаси агросаноат мажмуасида ишлаб чиқаришнинг 
узликсиз ташкил этилишни таъминлайди. Агарда ҳар бир корхона барча 
иш ва хизматларини ўзи бажаришга ҳаракат қилса , бу жуда қимматга 
тушади. Кўп ҳолатларда буни амалга ошириш мумкин ҳам эмас. Масалан, 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун уруғлик, ёқилги – 
мойлаш матераллари, минерал ўғитлар, тури кимё маҳсулотлари, дори 
дормонлар, электр, сув таъминоти, кадрилар етиштириш, алоқа хизматлари 
кўрсатиш, хўжаликда мавжуд техникаларни таъмирлаш ишлари ва 
бошқаларни олайлик. Бу иш ва хизмат турларини бир хўжалик бажариши 
учун қанчадан қанча мутахассис, транспорт, техникалар ва бошқа 
ресурслар керак. Булар учун хўжаликда на мутахассислар, на молиявий 
ресурслар етарли. Чунки айрим хизмат турлари таъминоти бир хўжалик 
учун эмас, балки юзлаб, минглаб ташкилотларга хизмат кўрсатади. 
Масалан, электр билан таъминлаш ва ҳ.к. Уларни ҳар бир хўжалик ўзи 
аҳолида ташкил эта олмайди. Шу сабабли ҳам бу иш ва хизмат турлари 
аҳолида мустақил тизимларни ташкил этади. 
Агросанот мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмаси иқтисодиётда 
катта ўринни эгаллайди. Энг аввало, бу иш ва хизматлар ишлаб 
чиқаришнинг ривожланишга олиб келади. Иқтисодиёт ривожланган сари 
эса, инфратузилма хизматларига талаб ортади. Натижада, ишлаб 
чиқаришнинг самарадорлиги ошади. Меҳнатга лоёқотли аҳолининг катта 
қисми инфратузилмага иш жойлашади. Иқтисодиёти ривожланган 
давлатларда жами ишлаётганларнинг 60-70 фоизи хизмат кўрсатиш 
тизимида ишлайди. Бизда эса бу кўрсаткич 14 фоиздан камроқ. Натижада 
қишлоқ хўжалиги корхоналари ўзига хос бўлмаган кўпгина хизмат 
турларини ўзлари бажарадилар. Бу ёқилғи – мойлаш материаллари, 
минерал ўғитларни хўжаликка олиб келиш ва бошқа фаолиятларидир. Шу 
боис ишлаб чиқаришнингсамардорлиги кутулган даражада ижобий эмас.
Инфратузилма қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини интенсив 
ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади, қишлоқ хўжалиги 
тармоқларини аста - секин айрим хизмат кўрсатиш функцияларидан озод 
қилади. Бу хизматлар ихтисослашган инфратузилма корхона ва 


46 
ташкилотлари 
томонидан 
бажарилади. 
Албатта, 
бу 
иқтисодий 
самардорликнинг ошишига олиб келади. Қишлоқ хўжалиги ҳам асосан 
ишлаб чиқариш жараёни билан шуғулланади. Натижада барча ишларнинг 
ўз агротехник муддатларида сифатли бажарилиши таъминланади. Лекин 
ҳозирда инфратузилма бажариши керак бўлган жуда кўплаб иш ва 
хизматлар қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан бажарилмоқда. Бу, ўз 
навбатида, айрим ишларнинг сифатсиз ва катта харажатлар эвазига 
бажарилишига олиб келмоқда. Иккинчи томондан, мавжуд инфратузилма 
ҳам самарали ва сифатли фаолият кўрсатади. Шулардан бири 
кўрсатилаётган хизматлар базорида рақобат муҳитининг пастлиги, кўпгина 
ҳолларда умуман йўқлиги, хизматлар сифатининг жуда пастлигидир. Шу 
сабали бу борада ҳам қилинадиган ишлар жуда кўп. 
Республикада 
агросаноат 
мажмуасининг 
ишлаб 
чиқариш 
инфратузилмаси маълум даражада ривожланган. Айниқса пахта ва буғдой 
етиштириш учун ҳизмат кўрсатадиган инфратузилма яхши ривожланган. 
Бу 
йўналишдаги 
ишлар 
давлатнинг 
қаттиқ 
назорати 
остида 
ривожлантирилмоқда. Шу билан биргаликча чорвачилик тармоқлари учун 
хизмат кўрсатадиган инфратузилма етарли даражада ривожланмаган.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling