Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасини


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

5.3. Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасини 
ривожлантириш йўналишлари 
 
 
 
 
 
 
 
 
Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасини кескин 
ривожлантириш бугунги кун заруратидир. Агросаноат мажмуаси ишлаб 
чиқариш инфратузилмаси қуйдаги йўналишларда ривожлантирилиши 
лозим: 

Агросаноат мажмуасига кирувчи тармоқларга хизмат кўрсатадиган 
тармоқ ва хизматларнинг турларини кўпайтириш. Ҳозирги мамлакат 
қишлоқ хўжалиги ўзига зарур бир қанча хизматларни ола билмаяпти. 
Масалан, уларга зарур банк, молия бозоридаги ўзгаришлар, турли 
шароитларда керакли қонуний ва иқтисодий маслаҳатлар билан 
таъминланиш даражаси паст ҳолатда. Бу мисоллар қишлоқ хўжалиги 
учун зарур хизматларнинг бир кичик қисмидир. Шу сабабли ишлаб 
чиқариш инфратузилмасининг хизмат турларини кўпайтириш лозим. 

Хизмат бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш агросаноат 
мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг 
бошқа бир йўналишидир. Бу энг катта аҳамиятга эга йўналишлардан 
биридир. Рақобатнинг бўлмаслиги кўрсатилётган хизматлар нархнинг 
юқори бўлишини таъминмоқда. Кўрсатилаётган хизматларнинг 
сифатининг пастлиги ҳам рақобат йўқлигидан ёки унинг деярли 
йўқлигадандир. Масалан, ҳозирда юртимизда 112 та муқобил машина – 
трактор париклари мавжуд. Лекин уларнинг техник имкониятлари жуда 
паст бўлганлиги сабабли, қишлоқ хўжалиги корхоналари асосан, давлат 


47 
акциядорлигижамиятлари мақомида ташкил этилган 180 та машина -
трактор парки хизматларидан фойдаланишга мажбурдирлар. 

Хизмат кўрсатиш соҳасида катта имкониятлар хўжаликларнинг ўзлари 
томонидан биргаликда ташкил этиладиган “иттифоқ”лардадир. 
Масалан, техникадан биргаликда фойдаланиш иттифоқларини ташкил 
этиш масаласи натижалар бериши мумкинлигига қармасдан бу соҳа 
ривожланган эмас. Бунга асосий сабаб хўжаликларни бошқараётган 
раҳбарларда бундай ишларга тажриба, билим йўқлигидадир. Агарда 
иттифоқ тузилган ҳолда ҳам уни ташкил этган барча хўжаликлар учун 
ундаги техникадан самарали фойдаланиш бўйича манфаатли тартиб – 
қойдалар ишлаб чиқилмаган. Демак, бу борадаги ишларни 
ривожлантириш зарур.
Агросаноат мажмуаси инфратузилмасининг шаклланиши, унинг 
таркиби, ривожланганлик даражаси жуда кўп омилларга боғлиқ. 
Жумладан, ишлаб чиқариш корхоналарининг ихтисослашганлиги, 
ерларнинг рельефи, шаҳарлардан узоқ ёки яқин жойлашганлиги, йирик 
транспорт 
узелларига 
яқинлиги 
ёки 
узоқлиги 
ва 
бошқалар 
инфратузилманинг нималадан ташкил топиши, унинг ривожланганлик 
даражаси қандай бўлиши лозимлигини белгилайди. Масалан, пахтачиликка 
зарур айрим хизматлар ёки иш тури ғаллачиликда керак эмас ёки жуда кам 
миқдорда керак. Бундай ҳолларда пахтачилик билан ғаллага 
ихтисослашган хўжаликлар ҳар хил инфратузилма керак бўлади. 
Қоракўлчилик 
хўжаликлари 
инфратузилмаси 
пахтачилик 
хўжаликларидагидан тубдан фарқ қилади ва ҳ.к. Агросаноат мажмуаси 
ишлаб 
чиқариш 
инфратузилмасини 
ривожлантирида 
қишлоқ 
хўжалигининг ўзга хос хусусиятларини (ернинг асосий илаб чиқариш 
воситалигини, унумдорлиги, тупроқ сифатининг ҳар хиллиги, ишлаб 
чиқаришнинг мавсумийлиги, иш вақти билан ишлаб чиқариш даврининг 
мос келмаслиги каби ) эътиборга олиш зарур бу ҳам инфратузилмани 
ривожлантиришни зарур йўналишларидандир.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling