Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2. Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг аҳамияти, иқтисодиётдаги ўрни ва ҳозирги ҳолати 5.3. Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасини
Интернет сайдлари:
1. Петранева Г.А., Экономика и управление в сельском хозяйстве. Учебник. 2004, http://textbook.ru/catalogue/book/33320.html 2. Петранева Г.А., Экономика и управление в сельском хозяйстве, Академия, 2003, http://rbip.bookchamber.ru/description7897.htm 3. Н.А. Попов «Основы рыночной агроэкономики и сельского предпринимательства», М: Тандем /ЭКМОС, 2002, http://family.taukita.ru/item22219310.html 4. Н.А.Попов. Экономика отраслей АПК. Курс лекций, 2002, http://shopper.h1.ru/books.shtml?topic=935&page=1 5. Н.Я.Коваленко, Экономика сельского хозяйства, М.: «ЮРКНИГА», 2004, http://web.book.ru/cgi-bin/book.pl?page=4&book=88899 6. www.bearingpoint.uz 44 5-мавзу. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНФРАТУЗИЛМАСИ 5.1. Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг моҳияти, таркиби 5.2. Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг аҳамияти, иқтисодиётдаги ўрни ва ҳозирги ҳолати 5.3. Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш йўналишлари 5.1. Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг моҳияти, таркиби Маълумки, агросаноат мажмуасининг 4-соҳаси инфратузилмадир. Инфратузилма иқтисодий фан томонидан асосан икки қисмга бўлиб ўрганилади. Биринчи қисмга ишлаб чиқариш инфратузилмаси киради. Ишлаб чиқариш инфратузилмаси агросаноат мажмуасининг энг зарур қисми бўлиб, ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг мавжудлиги ва бир меъёрда фаолият кўрсатишига боғлиқ. Агросаноат мажмуаси инфратузилмасига қуйидагилар киради: транспорт тизими ва йўллар; алоқа тизимининг ишлаб чиқариш билан бевосита боғланган қисми; банк ва молия бозорининг тегишли қисми; қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш; қишлоқ жойларда электр энергиясини узатиш линиялари; илмий – ишлаб чиқариш лабороториялари; зооветеренария хизматлари; ирригация ва мелиорация хизматлари; ёқилғи ва мойлаш материаллари таъминоти ташкилотлари; минерал ўғитлар, кимё ва қишлоқ хўжалигини зарур кимёвий воситалар билан таъминлаш тизимлари; биологик хизмат кўрсатиш тизимлари корхоналари; консалтинг хизматлари ва бошқалар. Инфратузилманинг ўзига хослиги шундаки, бир хизмат турининг ўзи пайтда ишлаб чиқариш инфратизилмаси ҳамда ижтимоий инфратузилма бўлиши мумкин. Масалан, йўллар ишлаб чиқаришга хизмат қилиш пайтида ишлаб чиқариш инфратузилмаси ҳисобланади. Лекин улар аҳолининг эҳтиёжлари учун барчага беминнат бир хилда хизмат кўрсатадиган ижтимоий хизмат тури ҳамдир. Шу сабабдан йўллар ижтимоий инфратузилмага ҳам киради. Шунгдек, алоқа ва транспорт тизимлари ҳам ишлаб чиқариш ёки ижтимоий инфратузилма бўлиши мумкин. Кейинги йилларда умумий тараққиёт натижасида агросаноат 45 мажмуаси инфратузилмаси ҳам ривожланиб, кенгайиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, агросаноат мажмуасига кирувчи барча тармоқларни бир-бирига янада яқинлаштиради. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling