Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


 Қишлоқ хўжалиги маркетинги функциялари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

14.2. Қишлоқ хўжалиги маркетинги функциялари 
Маркетинг функцияси ишлаб чиқариш – сотишни ташкил этиш 
фаолияти билан бошқарув концепцияси сифатида бошқарувнинг барча 
турларига хос умумий функцияларга эга. Айнан режалаштириш, ташкил 
этиш, мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат маркетинг стратегияси 
ва дастурини ишлаб чиқишни, маркетинг хизматининг структурасини 
шакллантиришни, 
улар 
фаолиятини 
бошқа 
бўлимлар 
билан 
мувофиқлаштиришни, маркетинг фаолиятини назорат қилишни ва унинг 
фаолиятига баҳо беришни кўзда тутади. 
Айни вақтда, барча бошқарув жараёнларига хос бўлган бу асосий 
функциялар маркетинг фаолияти учун махсуз бўлган функциялар билан 
конкретлаштирилган ва тўлдирилган бўлиши мумкин. Унга аналитик
товар ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш ва айнан:

қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотлари 
бозори, 
бозор 
муҳити 
ваистеъмолчилар талабларини комплекс тарзда тадқиқ қилиш;

бозорни сегментлаш; 


142 

қишлоқ хўжалиги фермери ва ширкат хўжалигининг ишлаб чиқариш 
– сотишни ташкил этиш имкониятлари таҳлили; 

мақсадли бозор танлови;

товар сиёсати; 

нарх сиёсати; 

сотиш(тарқатиш) сиёсати; 

коммуникацион сиёсат (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган 
талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш)лар киради. 
Бозор, бозор муҳити истеъмолчилар талабларини комплекс тарзда 
тадқиқ қилиш ёки аналитик функция – кўп вақт, молиявий ва инфармацион 
ресурсларни 
ҳамда 
маркетинг 
бўйича 
мутахасисларни 
юқори 
таёргарлигини талаб этадиган муҳим ишдир. Бу тадқиқот қуйдаги муҳим 
йўналишларни қамраб олади: 

маркетинг муҳитини ўрганиш: тадбиркорлик фаолияти географик ва 
демографик шартларини, иқтисодий ва илмий – техникавий, сиёсий – 
ҳуқуқий, ижтимоий – маданий хусусиятларини, шу билан бирга, 
рақобатчи, воситачи, етказиб берувчи қишлоқ хўжалиги фермери ва 
ширкат фаолиятининг махсус хусусиятлари ва уларнинг муносабатлари 
характерини билиш; 

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорининг жами хусусиятлари 
таҳлили: талаб, таклиф, сиғим, талаб эластиклиги, нарх эластлиги, рақобат 
даражаси; 

муайян қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг истеъмол ҳусусиятлари 
ва бозордаги ҳаракати, шу билан бирга истемолчилар хоҳиши ва уларнинг 
товар ҳақидаги тасаввурлари таҳлили; 

бозорнинг қишлоқ хўжалиги фермери ва ширкат хўжалиги таркиби 
таҳлили: сотиб олувчи қишлоқ хўжалиги фермери ва ширкатлар, 
рақобатчи қишлоқ хўжалиги фермери ва ширкатлар, бетараф қишлоқ 
хўжалиги фермери ва ширкатларни кўриб чиқиш;

савдо шакллари ва услиблари таҳлили; 
истеъмолчиларни (индивидуал ва коллектив) ва уларнинг сотиб 
олишдаги ҳатти – ҳаракатларини ўрганиш. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори сегментацияси маркетинг 
ишининг таркибий қисми бўлиб, бозорни сегментларга, яни бир хил талаб 
харктерига эга бўлган истеъмолчилар гуруҳи ва қишлоқ хўжалиги фермери 
ва ширкат хўжаликларининг маркетинг тасирига бўлган бир турдаги 
таъсиридир. 
Бозор 
сегментацияси 
қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларининг 
индивидуаллаштириш сиёсати билан боғланган. Маркетинг ёндашиши 
барча истеъмолчиларга ҳисобланган стандарт, универсал товар таёрлаш 
заруратидан воз кечади ва бизнеснинг оптималлигини ва рақобат 


143 
афзаллиги таклифини индивидуаллаштириш ва ранг – баранг қилишда 
кўради. 
Мақсадли бозорни танлаш – маркетинг тадқиқотларининг муҳим 
уўринишидир, чунки кархона фақат бозор эҳтиёжини ва ўз 
имкониятларини аниқлабгина бозор талабларини ўз потенциали ва 
истиқбол ривожланиши билан мослаштира олади ва жамланган маркетинг 
иши учун муайчн бир сегментни самарали равишда танлай олади. 
Мақсадли бозорни танлаш бир тамондан, бозор сегментлари 
талаблари баҳоланиши асосида, иккинчи тамондан, қишлоқ хўжалиги ўз 
имкониятлари асосида, улар ўртасидаги мувозанат ва балансни ўрнатиш 
мақсадида қурилади. 
Мақсадли бозор шундай бозор сегментини, унда нафақат рақобат 
афзалликлари, балки бир неча рақобат камчиликлари ҳам шу қишлоқ 
хўжалиги фермери, ширкат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун 
рақобатда яхши позицияларни яратиши ва улар учун энг самарали бозор 
талабини вужудга келтириши мумкин. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling