Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
-МАВЗУ. Агросаноат мажмуасида молия-кредит тизимининг
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
- Bu sahifa navigatsiya:
- 17-МАВЗУ. Европа ҳамжамиятининг ягона аграр сиёсати
16-МАВЗУ.
Агросаноат мажмуасида молия-кредит тизимининг амал қилиш механизми............................................................ 166 16.1. Агросаноат мажмуаси молия-кредит тизимининг моҳияти ва хусусиятлари........................................................................... 166 16.2. Қишлоқ хўжалигини кредитлаш усуллари, шакллари ва уларнинг манбалари.................................................................... 168 16.3. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни молиялаштиришнинг бошқа манбалари ва улардан самарали фойдаланиш................................................................ 174 Қисқача хулосалар...................................................................... 179 Таянч иборалар............................................................................ 179 Назорат ва муҳокама учун саволлар......................................... 180 Адабиётлар рўйхати.................................................................... 180 17-МАВЗУ. Европа ҳамжамиятининг ягона аграр сиёсати................... 182 17.1. Европа ҳамжамияти ягона аграр сиёсатининг зарурати, аҳамияти ва ривожланиши......................................................... 182 17.2. Европа ягона аграр сиёсатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини қўллаб-қувватлаш механизми.................................................................................... 184 Қисқача хулосалар....................................................................... 158 Таянч иборалар............................................................................ 185 Назорат ва муҳокама учун саволлар.......................................... 186 8 Адабиётлар рўйхати.................................................................... 186 Глоссарий........................................................................................................ 189 “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанини ўқитишда янги педагогик технологияларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари........... 192 “ТДИУ ва МДҲ мамлакатлари иқтисодиёт мутахассислари бўйича бакалавриат битирув-малакавий ишлари, магистрлик, номзодлик ва докторлик диссертацияларининг намунавий мавзулари” дан олган “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани бўйича битирув малакавий ишлар мавзуси рўйхати.................................................................................. 213 “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг ишчи дастури................ 214 9 КИРИШ Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан агросаноат мажмуаси тармоқларининг ривожланиш даражасига боғлиқ. Мамлакатимиз ижтимоий – иқтисодий имкониятларини юксалтиришда агросаноат мажмуасининг аҳамияти катта. Унинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш, уларни тайёрлаш, қайта ишлаш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш тизимининг мақсадга мувофиқ, бир меъёрда барқарор ишлашини таъминлаш, пировардида мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилишдан иборат. Бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бера оладиган иқтисодий механизмларни яратиш, моҳсулотлар сифатини сифатини ошириш, ишлаб чиқаришнинг энг мақбул шаклларини вужудга келтириш, маҳсулотлар таннархини арзонлаштиришга интилиш бугунги кунда агросоноат мажмуасида ҳам энг долзраб масалалардан ҳисобланади. Агросаноат мажмуасини ривожлантириш ахолининг турмуш даражасини ошришнинг асосий омилларидан биридир. Шу сабабли мамлакат агросаноат мажмуасининг ривожланишга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан доимий эътибор берилиб келинмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, мустақиллик йилларида бозор иқтисодиётини юритиш учун зарур ҳуқуқий база яратилди ва улар муттасил такомиллаштирилмоқда. Олиб борилган сиёсат натижасида аграр соҳада нодавлат сектор тез ривожлантирилди. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 99,1 фоизи нодавлат секторда ишлаб чиқарилмоқда. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш асосан ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари шаклида ташкил этилди бозор талаблари ва давлат эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқиришнинг таркиби ўзгартирилди. Пахта яккаҳокимлиги барҳам берилда, ғаллачилик тармоғи кескин кенгайтирилди. Натижада ғаллачилик билан шуғулланувчи ихтисослашган махсус тизим вужудга келди. Ғалла уруғчилиги кенг йўлга қўйилди, ғаллачиликнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган зарур моддий – техника базаси яратилди. Чорвачилик тармоғи деярли хусусийлаштирилди. Мамлакатда етиштирилган ҳосилни қайта ишлаш даражаси ва кимга қанча сотиш масалалари мамлакат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ижобий ҳал қилинмоқда. Бу ўзгаришлар иқтисодий фанлар, жумладан, “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани олдига янги вазифаларни қўймоқда. Чунончи агросаноат мажмуасига кирувчи тармоқларни имкон даражасида бир-бирига мутаносиб ривожлантириш, уларнинг иқтисодий манфаатларини уйғунлаштириш масалалари янада кучаймоқда. Бозор муносабатларининг ривожлантирилиши биз учун нисбатан янги ҳисобланган маркетинг, менежмент иқтисодий ҳавфсизлик, молия ва солиқ, инфляция, монополияга қарши кураш ва рақобатни 10 ривожлантириш, бонкротлик, биржа, шартномавий муносабатлар каби кўплаб иқтисодий масалаларни чуқур ўрганишни талаб қилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуасида асосий воситалар ишлаб чиқарувчи тармоқларнинг ривожланишига эътибор жуда катта. Республика агросаноат мажмуаси тармоқлари айниқса, қишлоқ хўжалиги янги техникалар, иш қуроллари, технологияларсиз ривожлана олмайди. Ушбу тамоқларнинг рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқариш чақариш жараёнларини механизациялаштириш, химиялаштириш ва автоматлаштиришдир. Агросаноат мажмуасининг биринчи (агросаноат мажмуаси тармоқлари учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи) соҳасининг ривожланишига эътиборнинг янада кучайиши талаб қилинади. Биринчи соҳа тармоқларининг ривожлантирилиши агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи тармоқларнинг фонд билан таъминланиши ва куролланишини яхшилашга, пировардда ишлаб чиқариш, айрибошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнлари ўзгариб, охир–оқибатда аҳолининг турмуш шароитлари юксалишига олиб келади. Мамлакат агросаноат мажмуасининг халқора алоқларини ривожлантириш, дунё мамлакатлари таржибалари ва илғор технологиялардан оқилона фойдаланиш катта ижобий аҳамиятга эга. Шунгдек, ўзимиз кўп асрлик ривожланиш дарвларида шаклланган таржиба ва технологияларини тарғиб қилиш ва дунёга тарқатиш зарурати ҳам мавжуд. Юқорида санаб ўтилган масалаларни илмий ҳал этишда зарурий назарий билимларни ўзлаштиришда ушбу маърузалар матни асос бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling