Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


«Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти» фанинг предметини


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

1.2. «Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти» фанинг предметини 
ўрганиш усуллари 
Иқтисодий фанлар ўз предметларини ўрганиш мақсадида қандай 
усуллардан фойдаланса, “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёт” фани шу 
усулларидан фойдаланади. Фақатгина ўз хусусиятларидан келиб чиқиб 
айрим усуллардан кўпроқ, айримлардан камироқ фойдаланади. 
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани ўз предметини ўрганишда
муайян усуллардан кўпроқ фойдаланади. Бу усулларга: монографик 
тадқиқотлар, иқтисодий –математик, иқтисодий тахлил ва синтез
иқтисодий таққослаш, статистик, индукция ва дедукция таржиба, ҳисоб 
конструкторлик кабилар киради. 
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани тарихий фандир. У ўз 
ривожланиш тарихига эга. Фаннинг муаммоларини ўрганиш жуда қадим 
даврларга бориб қадалади. Лекин олоҳида фан сифатида шаклланганига 
унча катта вақт бўлган эмас. Адабиётларда “агросаноат интеграцияси”, 
“агробизнес”, “агросаноат мажмуаси” тушунчалари 1950 йиллар охири 
1996 йилларнинг бошларига тўғри келади. “Агросаноат мажмуаси 
иқтисодиёти” алоҳида фан сифатида 1960 йиллардан бошлаб ўрганила 
бошланди. Бизнинг мамлакатимизда бу фан 1970 йилларнинг ўрталарида 
шаклланди ва мутахассислар томонидан ўрганилиб ривожлантирилмоқда.
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани ривожланиб борётган фанлар 
қаторига киради. Шу сабабли дунё иқтисодиётида ва мамалакат иқтисодий 
сиёсатида юз бераётган бераётган ҳодисалар “Агросаноат мажмуаси 
иқтисодиёти” фанининг ривожланишига бевосита таъсир этади. Шундай 
экан, фан ўз предметини ўрганишда тарихий –деалектик ривожланиш 
усулидан ҳам кенг фойдаланади. Бунда мажмуага кирган бир тармоқда юз 
берган ўзгариш унинг бошқа тармоқлари фолиятида ўз аксини топиши 
доимий ҳисобга олиниб турилади. Демак, “Агросаноат мажмуаси 
иқтисодиёти” фан бошқа иқтисодий фанлар каби иқтисодиёт юз бераётган 
барча ўзгаришларни бир-бирига боғлиқ ҳолда ўрганади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling