Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

1.3. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг 
вазифалари
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг асосий вазифаси 
ўқувчиларни агросаноат мажмумаси тармоқларида иқтисодиётнинг 
долзарб масалалари билан таништириш, уларни ечиш бўйича 


14 
мутахассиларга етарли даражада билим беришдир. Ушбу масалаларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 

агросаноат интеграцияси

агросаноат мажмуаси тармоқ таркиби; 

агросаноат мажмуаси тармоқлари ривожланишининг ҳозирги ҳолати; 

мажмуа тармоқларидаги ишлаб чиқариш омилларидан самарали 
фойдаланиш йўллари; 

агромаркетинг; 

агросаноат мадмуаси менеженти;

мажмуанинг молия ва кредит, солиқ сиёсати; 

агросаноат мажмуаси тармоқларини ривожлантириш йўналишлари. 
Ушбу масалаларни тўғри тушуниш ва уларнинг ечимлари 
тўғрисидаги 
билимлар 
билан 
талабаларни, 
мутахассисларни 
қуроллантириш 
агросаноат 
мажмуасининг 
асосий 
вазифалари 
ҳисобланади. Фанни ўрганиш туфайли ўқувчи агросаноати мажмуаси
тўғрисида, унинг иқтисодий масалалари, муаммолари ҳақида минимал 
билимлар мажмуаси эга бўлади. Турли тармоқлар иқтисодиётини алоҳида-
алоҳида ўрганган мутахассисларни агросаноат мажмуасига кирувчи 
тармоқлар иқтисодий манфаатларини бир –бирига мослаштиришининг, 
таъбир жоиз бўлса, бўйсундиришнинг зарурлиги тўғрисидаги билимлар 
билан қуроллантиради. ”Агросаноат мажмуси иқтисодиёти” фани 
талабаларнинг иқтисодий билимлари янада мукаммал бўлишини 
таъминлайди, уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнида тўғри 
қабул қилишга ўргатади. 
Мамлакат ҳукуматининг иқтисодий сиёсатини ўрганиш ва унинг 
тегишли қисмини мутахассисларга етказиш “Агросаноат мажумаси 
иқтисодиёти” фани талабаларга бир-бири билан технологик жиҳатидан 
боғланган кўплаб тармоқлар мутоносиб ривожланиши зарурлиги 
тўғрисидаги билимларни ўргатади, аҳолининг турмуш даражаси, энг 
аввало, ушбу мажмуа тармоқларининг ривожланганлик даражасига ва 
уларнинг мутоносиб ривожланишига боғлиқ эканлигини исботлайди. 
Агросаноат мажмуаси ресурсларидан фойдаланишнинг энг мақбул 
йўлларини кўрсатиш ҳам ушбу фаннинг вазифасига киради. У 
мутахассисларга агросаноат мажмуаси корхоналари маҳсулотларига 
бўлган талаб узоқ ва қисқа даврларда шаклланишининг умумий 
қоидаларини 
ўргатади, 
уларни 
мажмуа 
маҳсулотларига 
нарх 
шаклланишининг ўзига хос томонлари тўғрисидаги билмлар билан 
қуроллантиради. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling