Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

Қисқача хулосалар 
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанинг предмети – объектив 
иқтисодий қонун ва қонуниятларнинг мажмуа тармоқларида амал 


15 
қилишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишдир. Фан ўз предметини 
агросаноат мажмуаси тармоқларининг ривожланиш динамикасини алоҳида 
–алоҳида эмас балки бир-бирига боғлиқ ҳолда ўрганади.
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фаннинг асосий вазифалари: 
мутахассисларни бозор иқтисодиёти шароитда агросаноат мажмуаси 
тармоқларининг иқтисодий муаммолари, уларнинг ҳозирги ҳолати ва 
ечимлари тўғрисидаги комплекс билимлар билан қуроллантириш; 
мутахассисларга агросаноат мажмуаси тармоқларида мавжуд муаммолар 
ва уларнинг ечими борасида тўғри қарорлар қабул қилишлари учун зарур 
маълумотлар бериш; агросаноат мажмуасини ривожлантириш борасида 
давлат 
сиёсатини 
ўзида 
мужассамлаштириш 
ва 
улар 
билан 
мутахассисларни қуроллантириш ҳисобланади.
“Агросанот мажмуаси иқтисодиёти” фани “Иқтисодий назария”, 
“Макроиқтисодиёт”, 
“Микроиқтисодиёт”, 
“Ўзбекистон 
миллий 
иқтисодиёти”, “Иқтисодий география”, “Иқтисодий статистика” каби 
кўплаб иқтисодий фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади. 
“Агросанот мажмуаси иқтисодиёти” фани тарихий фан бўлиб 
мустақил йўналиш сифатида 19960 йилларида шаклланди. Унинг ривожига 
кўплаб аграр иқтисодчи олимлар ҳисса қўшди. Бу фаннинг ривожига 
бизнинг мамлакатимизда академиклар, Жалилов Х.М., Усманов С.Н., Ким 
В.В., Лапкин К.И., и.ф.д., профессорлар Қаюмов Ф.Қ., Хусанов Р.Х., 
Ғуломов С.С., Абдуғаниев А.А., Хасанжанов Қ., Жўраев А., Хусанов М., 
Шокиров А., Юсупов Э., Хушматов Н., Ҳамдамов Қ.С., доцентлар 
Махмадиев У., Гаврильюк Л., Огуреева Г.А., Зиявутдинов Ш., Исмаилова 
Ф., Холботирова У., Галиев Б., Ким В.М., Турсунхўжаев Т.Л., Тўрахўжаев 
Т.И., Рахимов С.Б., Абдуллаев Б.М., Мирзажонов М.Қ., каби кўплаб аграр 
иқтисодчилар ката ҳисса қўшдилар.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling