Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг асосий
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
13.4. Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг асосий йўналишлари Ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришни доимий ривожлантириш талаб этилади. Қишлоқ хўжалигида интенсивлаштириш қуйдаги асосий йўналишларда олиб борилади: кимёлаштириш – қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг асосий йўналишларидан биридир. Самарали минерал ўғитларни ишлаб чиқриш, уруғларга кимёвий ишлов бериш, турли касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш ва шу кабилар ҳақида гап борганда кимёлаштиришнинг жуда катта аҳамиятга эга эканлигини биламиз. Кимёлаштиришсиз қишлоқ хўжалигида сезиларли муваффақиятга эришиш мумкин эмас. Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг бошқа бир йўналиши – ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштиришдир. Меҳнат унимдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг самарали фаолият кўрсатиши иш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш даражасига боғлиқ. Оғир иш жараёнларини машиналар ёрдамида бажариш нафақат иқтисодий самарадорликни оширади, балки оғир ишлардан кишиларни озод қилиш, ижтимоий масалани ҳам маълум даражада ижобий ҳал этишга олиб келади. Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг бошқа бир йўналиши ишлаб чиқаришни электрлаштиришдир. Электр имкониятларидан фойдаланмасдан ишлаб чиқаришнинг бугинги ривожини кўриш мумкин эмас. ҳам интенсивлаштириш йўналишларидан биридир. Кадрларнинг малакасини, билимини ошириш ҳам энг керакли йўналишлар сифатида юзага чиқади. Хулоса қилиб айтганда, етиштириладиган маҳсулот миқдори ва сифатини оширишга, меҳнат унимдорлиги ошишига таъсир этувчи барча 133 Фан, техника ва техналогия ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш омиллар эътибордан қолмаслиги ва ўз ўрнида ишлатилиши лозим. Қисқача хулосалар Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳар қандай давлатнинг бош иқтисодий вазифаларидан биридир. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши энг аввало, фан – техника тараққиётининг ривожланиш даражаси билан белгилана. Фан ва техниканинг ривожланиши илмий – техник тарақиёт, деганидир. Фан – техника тарақиёти қишлоқхўжалигинингинтенсиф риволанишини таъминлае лайди. Ривожланиш экстенсив ва интенсив йўллар билан амалга ошади. Экстенсив ривожланиш йўлида ишлаб чиқаришнинг ўсиши қўшимча ресурсларни ишлаб чиқаришга жалб этиш эвазига олиб борилади. Бунда ер майдонлари, меҳнат ресурслари, чорва молларининг бош сони кўпайтирилиши эвазига маҳсулот етиштириш ҳажман ўстирилади. Бу йўлнинг имкониятлари чекланган. Чунки ер, меҳнат ва бошқа ресурслар чекланган. Шу сабабли интенсив ривожлантириш энг асосий йўл ҳисобланади. Ишлаб чиқаришни интенсив ривожлантириш деганда бир бирлик ер майдонига ва бир бош чорва молига сарфланадиган моддий ва меҳнат ресурсларини кўпроқ сарфлаш эвазига олинадиган маҳсулотни кўпайтириш тушинилади. Бу йўл билан риволанишнинг имкониятлари жуда катта. Ишлаб чиқаришга экин турларининг янги навлари жорий этилиши ишлаб чиқаришни янги босқичга олиб чиқади. Интенсивлаштиришнинг даражаси ва иқтисодий самарадорлиги аниқланиб борилади. Интенсивлакштиришнинг асосий йўналишлари: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини кимёлаштириш, механизация даражасини ошириш ва автоматлаштириш, электрлаштириш ва фан ютуқларини ишлаб чиқаришга янада кенг жорий этишдир. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling