Ахборот бериш функцияси
Download 18.17 Kb.
|
Glossary
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15. Регламентлаштириладиган ҳисоб
- 16. Регламентлаштирилмайдиган ҳисоб
- 17. Бухгалтерия молиявий ҳисоби
- 18. Бухгалтерия бошқарув ҳисоби
14. Статистика ҳисоби деганда жамиятда юз берган ва бераётган ёппа ҳодиса ва жараёнларни соний акс эттирадиган ва сифат жиҳатдан изоҳлайдиган ҳисоб тизими тушунилади. Статистика ҳисобининг асосий маҳсули бўлиб статистик ҳисоботлар ҳисобланади. Статистик ҳисоб маълумотларни туман, вилоят ва яхлит мамлакат доирасида жамлайди. Статистик ҳисоб давлат томонидан стратегик бошқарувни олиб боришга асос ҳисобланади
15. Регламентлаштириладиган ҳисоб деганда шакли ва мазмуни, юритиш техникаси ва тартиби маълум меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинган ҳисоб тизими тушунилади. Тартибга солувчи ҳужжатлар бўлиб қонунлар, фармонлар, миллий стандартлар, низомлар, йўриқномалар ҳисобланади. Регламентлаштириладиган ҳисобга Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоб ва статистик ҳисоб киради. Ушбу ҳисоб турлари шакл ва мазмун жиҳатдан ҳамма учун бир хилдир. 16. Регламентлаштирилмайдиган ҳисоб деганда шакл ва мазмуни, юритиш тартиби ва техникаси давлат томонидан белгилаб қўйилмаган ҳисоб тизими тушунилади. Бундай ҳисоб турларига оператив-техник ҳисобини, бошқарув ҳисобини, ишлаб чиқариш ҳисобини киритиш мумкин. Ушбу ҳисоб турларида қўлланиладиган регистрлар, уларнинг шакллари, юритиш тартиби ҳар бир хўжалик томонидан ўз ҳоҳишига қараб белгиланади. 17. Бухгалтерия молиявий ҳисоби деганда хўжалик молиявий фаолияти тўғрисидаги ахборотларни асосан ташқи фойдаланувчилар учун тақдим этувчи ҳисоб тизими тушунилади. Молиявий ҳисоб ташқи фойдаланувчилар учун асосан ҳисоботлар кўринишида тақдим этилади. Молиявий ҳисоб маълумотларидан ички фойдаланувчилар ҳам кенг фойдаланадилар. 18. Бухгалтерия бошқарув ҳисоби – бу хўжалик раҳбарияти талабларига кўра бошқарувга тегишли қарорларни қабул қилиш мақсадида батафсил (аналитик) тарзда юритиладиган ҳисоб тизими. Бундай ҳисобни хўжаликнинг ҳамма бўлимлари олиб боришлари мумкин. Download 18.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling